Салаева Лобар Улуғбек қизининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишини инновацион механизмларини такомиллаштириш (Хоразм вилояти мисолида)”, 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt.5954
Илмий раҳбар: Муллабаев Бахтиёржон Бултурбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Матяқубов Умиджон Рахимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Явмутов Дилшод Шойимардонқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудлар инновацион ижтимоий-иқтисодий ривожланишини эконометрик таҳлил қилиш услубини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудлар инновацион ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини эконометрик таҳлил этишда энтропия ҳамда ПCА (Принcипал Cомпонент Аналйсис) усулларини комбинациялаш асосида wж=αwж(энтропй)+βwж(ПCА)+γwж(эхперт) формуласи таклиф этилган;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда норматив-ҳуқуқий база ва стратегик дастур, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва инсон капитали, илмий ишланмаларни молиялаштириш, технологик, маркетинг ва ташкилий инновацияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, инновацион маҳсулотларни бозорга чиқариш ва экспорт қилиш, ҳудудий иқтисодий ўсиш ва ижтимоий барқарорликни таъминловчи алгоритми таклиф этилган;
Ўзбекистон ҳудудлари бўйича Регрессион Трее ва Рандом Форест таҳлиллари аграр кўрсаткичлардан кўра транспорт хизматлари ҳажми (ЛнХ13=0.457) ҳамда молия хизматлари ҳажми (ЛнХ14=3.42), ҳудудларда ялпи ҳудудий маҳсулотни ўсиши ҳамда аҳоли жон бошига даромадларни ўсишига ижобий таъсир этувчи экзоген омиллар аниқланган;
Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилоятининг аҳоли даромадлари ва аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмларининг 2030-йилгача прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишини инновацион механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ҳудудлар инновацион ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини эконометрик таҳлил этишда энтропия ҳамда ПCА (Принcипал Cомпонент Аналйсис) усулларини комбинациялаш асосида wж=αwж(энтропй)+βwж(ПCА)+γwж(эхперт) формуласи Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-ноябрдаги 05-6-09/11219-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини эмпирик таҳлил этишда Энтропия усули ва ПCА комбинацияси субектив хатоликларни минималлаштириб, ҳудудлар ривожланиш даражаси бўйича аниқроқ дифференциал баҳолаш имконини берган;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда норматив-ҳуқуқий база ва стратегик дастур, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва инсон капитали, илмий ишланмаларни молиялаштириш, технологик, маркетинг ва ташкилий инновацияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, инновацион маҳсулотларни бозорга чиқариш ва экспорт қилиш, ҳудудий иқтисодий ўсиш ва ижтимоий барқарорликни таъминловчи алгоритми бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-ноябрдаги 05-6-09/11219-сон маълумотномаси). Натижада, таклиф этилган субиндекслар тизими Хоразм вилоятининг инновацион ижтимоий-иқтисодий ривожланишини комплекс баҳолаш, ҳудудий номутаносибликларни аниқлаш, ресурсларни самарали тақсимлаш ҳамда стратегик режалаштириш ва бошқарув қарорларини илмий асослаш имконини берган;
Ўзбекистон ҳудудлари бўйича Регрессион Трее ва Рандом Форест таҳлиллари аграр кўрсаткичлардан кўра транспорт хизматлари ҳажми (ЛнХ13=0.457) ҳамда молия хизматлари ҳажми (ЛнХ14=3.42), ҳудудларда ялпи ҳудудий маҳсулотни ўсиши ҳамда аҳоли жон бошига даромадларни ўсишига ижобий таъсир этувчи экзоген омиллари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-ноябрдаги 05-6-09/11219-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудларда аҳоли даромадларининг ўсиши бевосита молиявий тизим ривожи ва транспорт хизматлари ҳажмига боғлиқ, аҳоли сонининг ортиши ва экологик чекловлар эса уларни пасайтирувчи омили бўлганлиги сабабли ҳудудий сиёсатда молиявий инклюзия ва транспорт инфратузилмасини кенгайтириш, аҳоли ўсиш суръатларини бандлик сиёсати билан мувофиқлаштириш берган;
Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилоятининг аҳоли даромадлари ва аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмларининг 2030-йилгача ишлаб чиқилган прогноз ссенарийлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 4-ноябрдаги 05-6-09/11219-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон-2030 стратегиясида фойдаланилган ва шу орқали ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишларини аниқлаш ҳамда истиқболларини белгилашга хизмат қилган.