Бегалиев Журабек Тошбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абу Райҳон Берунийнинг антропологик таълимотининг ижтимоий-фалсафий асослари”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fal944
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Хандамова Маърифат Акрамовна, фалсафа фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Наврузова Гулчихра Нигматовна, фалсафа фанлари доктори, проессор; Тураев Бахтиёр Оманович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Абу Райҳон Беруний илмий меросидаги антропологик таълимотининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абу Райҳон Беруний илмий меросининг шаклланиши антик давр мутафаккирлари (Аристотел, Птолемей ва Эпикур) антҳропологик қарашларидаги табиийлик, космологик детерминизм ва эмпирик билиш тамойиллари билан моҳиятан уйғун тарзда кечганлиги маданий-қиёсий, сабабий-боғланишли ва инсон-табиат диалектикаси каби контекстуал хусусиятлар кесимида интердисиплинар ёндашув (тарихий манбалар ва консептлараро ўзаро таъсир, фанлараро интеграция) асосида далилланган;
Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асаридаги маданиятлараро мулоқот принципига таянган фалсафий ғоялар юнон, ҳинд, араб, форс ва турк халқларнинг илмий-эмпирик тафаккур (космос ва инсон борлиғини далилга таяниб ўрганиш), диний-аксиологик бағрикенглик (эътиқодий қарашларни инкор этмай, қиёсий шарҳлаш), этнотарихий холислик (халқлар меросини маҳаллий ва универсал мезонда тенг баҳолаш) каби сивилизацион симбиозларига конструктив таъсир этганлиги аниқлаштирилган;
Абу Райҳон Берунийнинг коинот ва инсон ўртасидаги мураккаб ўзаро боғлиқлик (сабабий, миқдорий ва эволюцион жараёнлар орқали изоҳланадиган) ҳамда инсоннинг жисмоний ва маънавий камолотнинг табиий қонуниятлар билан синхрон ривожланиши (физиологик адаптация, рефлектив билиш, универсал мувозанат принципи) ҳақидаги қарашлари Шарқ фалсафасида янги илмий тенденсиялар (табиий-илмий антропологизм, астрономик-антропокосмизм, маданий-эмпирик компаративистик антропология шаклланишига бирламчи методологик омил бўлганлиги исботланган;
Абу Райҳон Берунийнинг комил инсон (рационаллик, мушоҳада, ахлоқий камолот), фозил жамоа (ижтимоий ҳамкорлик, умумий манфаатлар устуворлиги, маданиятларга ҳурмат) ҳамда идеал жамият (табиатга оқилона муносабат, бошқарувда адолат, тенг имконият) ҳақидаги консепсияси “маърифий жамият”ни қуришда билимга таяниш, касб этикаси, ижтимоий муроса маданияти ва экологик онгни ривожлантириш каби тамойилларни ҳамда ёш авлод тарбиясида критик фикрлаш, маданиятлараро ҳурмат, ижтимоий масъулият ва жамиятга фойдали амалий ташаббусни шакллантириши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абу Райҳон Беруний илмий меросидаги антропологик таълимотнинг ўзига хос хусусиятларини очиб бериш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Абу Райҳон Беруний илмий меросининг шаклланиши антик давр мутафаккирлари (Аристотел, Птолемей ва Эпикур) антҳропологик қарашларидаги табиийлик, космологик детерминизм ва эмпирик билиш тамойиллари билан моҳиятан уйғун тарзда кечганлиги маданий-қиёсий, сабабий-боғланишли ва инсон-табиат диалектикаси каби контекстуал хусусиятлар кесимида интердисиплинар ёндашув (тарихий манбалар ва консептлараро ўзаро таъсир, фанлараро интеграция) асосида далилланганлигига оид илмий янгилик ва тавсиялардан “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолиятида, жумладан, 2024-йил 5-сентябрдаги ИХ-қурултойида тасдиқланган 2025-2029-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурининг ИИ.Режасининг “Маънавий юксалиш ва маданиятни ривожлантириш” йўналишининг “2.1. Миллий маданият ва маънавиятни ривожлантириш, қадриятларни асраш ва бойитиш” ҳамда “2.2. Маданий мерос муҳофазаси, ундан фойдаланиш, ташкилий-ҳуқуқий асослари” бандлари ижросини таъминлашда ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар дастурлари амалга оширишда фойдаланилган (“Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2025-йил 13-июндаги 02/06-59-сон маълумотномаси). Натижада, Абу Райҳон Беруний илмий-фалсафий мероси партиянинг сайловолди дастури мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ҳамда тарғибот ва ташвиқот тадбирларида тарғиб қилишга хизмат қилган;
Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асаридаги маданиятлараро мулоқот принципига таянган фалсафий ғоялар юнон, ҳинд, араб, форс ва турк халқларнинг илмий-эмпирик тафаккур (космос ва инсон борлиғини далилга таяниб ўрганиш), диний-аксиологик бағрикенглик (эътиқодий қарашларни инкор этмай, қиёсий шарҳлаш), этнотарихий холислик (халқлар меросини маҳаллий ва универсал мезонда тенг баҳолаш) каби сивилизацион симбиозларига конструктив таъсир этганлигига оид илмий янгилик ва тавсиялардан Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказ томонидан ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар ссенарийларини тайёрлаш ҳамда марказ томонидан буюртма асосида тайёрланган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси” энциклопедик китобнинг мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2025-йил 28-апрелдаги 02/220-сон маълумотномаси). Натижада, Абу Райҳон Берунийнинг антропологик таълимотини тадқиқ этишнинг методолигик аҳамиятини илмий асослашга хизмат қилган;
Абу Райҳон Берунийнинг коинот ва инсон ўртасидаги мураккаб ўзаро боғлиқлик (сабабий, миқдорий ва эволюцион жараёнлар орқали изоҳланадиган) ҳамда инсоннинг жисмоний ва маънавий камолотнинг табиий қонуниятлар билан синхрон ривожланиши (физиологик адаптация, рефлектив билиш, универсал мувозанат принципи) ҳақидаги қарашлари Шарқ фалсафасида янги илмий тенденсиялар (табиий-илмий антропологизм, астрономик-антропокосмизм, маданий-эмпирик компаративистик антропология шаклланишига бирламчи методологик омил бўлганлиги доир илмий янгилик ва тавсиялардан “Оʻзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Кўгил ободлиги”, “Ҳидоят сари” дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 29-апрелдаги 05-09-574-сон маълумотномаси). Натижада, Абу Райҳон Берунийнинг илмий-ижодий фаолиятида Марказий Осиёдаги ижтимоий муҳитнинг таъсири ва унинг билимларини бойитган маданий мулоқотларни кенг жамоатчиликка тарғиб қилишга хизмат қилган;
Абу Райҳон Берунийнинг комил инсон (рационаллик, мушоҳада, ахлоқий камолот), фозил жамоа (ижтимоий ҳамкорлик, умумий манфаатлар устуворлиги, маданиятларга ҳурмат) ҳамда идеал жамият (табиатга оқилона муносабат, бошқарувда адолат, тенг имконият) ҳақидаги консепсияси “маърифий жамият”ни қуришда билимга таяниш, касб этикаси, ижтимоий муроса маданияти ва экологик онгни ривожлантириш каби тамойилларни ҳамда ёш авлод тарбиясида критик фикрлаш, маданиятлараро ҳурмат, ижтимоий масъулият ва жамиятга фойдали амалий ташаббусни шакллантиришига оид илмий янгилик, назарий хулосалар ва амалий таклифларидан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-ОТ-2021-11-рақамли “Оъзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдициплинар платформасини яратиш” амалий илмий-тадқиқот лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 28-апрелдаги 04/11-5486-сон маълумотномаси). Натижада, Абу Райҳон Берунийнинг антропологик таълимоти - замонавий ёшлар дунёқарашида илм, ақл, адолат ва ахлоқий камолотга интилиш ғояларини мустаҳкамлашга ҳамда инсонни марказга қўйган консептуал модел сифатида ифодалашга хизмат қилган.