Астанов Шерзод Рустамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришда инвестицияларни жалб қилишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш», 08.00.17–Туризм ва меҳмонхона фаолияти  (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2505.
Илмий раҳбар: Хамидов Обиджон Хафизович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.72.05.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Нутфилло Салимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Худайберганов Дилшод Тухтабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришда инвестицияларни жалб қилишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризмнинг инвестицион жозибадорлигини баҳолашнинг ҳудуд иқтисодиёти барқарорлиги, эклюзивлиги, тарихийлик, яшиллилик ва диверсификацияланганлик даражаси омилларига асосланувчи услубиёти таклиф этилган;
туризмни ривожлантириш ва соҳада хорижий инвестицияларни оширишда Бухоро шаҳрида мусулмон давлатларининг йирик бизнес вакиллари мулоқатига асосланувчи доимий “Букҳара Зияраҳ Дестинатион Форум”ни ўтказиш мақбул вариант сифатида асосланган;
ҳудудлар туризмини  ривожлантиришда инвестицияларни жалб қилиш учун жалб қилиниш коеффициентининг чегаралари минимал қиймати (хмин=0) га ва максимал қиймати (хмах=839) га тенг бўлган диапазонлар  энг мақбул вариант сифатида асосланган;
Ўзбекистоннинг туризм соҳасини ривожлантиришда инвестицияларни жалб қилиш ҳажмининг ўзгаришига туристик мажмуаларга киритилаётган инвестицияларнинг бир қатор омилларини интеграл таъсирини баҳолаш асосида 2029-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантиришда инвестицияларни жалб қилишнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
туризмнинг инвестицион жозибадорлигини баҳолашнинг ҳудуд иқтисодиёти барқарорлиги, иклюзивлиги, тарихийлик, яшиллилик ва диверсификацияланганлик даражаси омилларига асосланувчи услубиёти таклифидан “Туризм иқтисодиёти” дарслигини ишлаб чиқишда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 2-июлдаги 03-10-17-5854-сонли гувоҳномаси).  Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши туризм соҳасида таҳсил олаётган талабалар, тадқиқотчиларнинг назарий ва амалий билим ва кўникмаларининг ортишига, “Туризм иқтисодиёти” фанининг мазмуни ҳамда моҳияти такомиллашишига олиб келади;
туризмни ривожлантириш ва соҳада хорижий инвестицияларни оширишда Бухоро шаҳрида мусулмон давлатларининг йирик бизнес вакиллари мулоқатига асосланувчи доимий “Букҳара Зияраҳ Дестинатион Форум”ни ўтказиш мақбул вариант сифатида асосланган туризмни ривожлантириш ва соҳада хорижий инвестицияларни оширишда Бухоро шаҳрида мусулмон давлатларининг йирик бизнес вакиллари мулоқатига асосланувчи доимий “Букҳара Зияраҳ Дестинатион Форум”ни ўтказиш мақбул вариант сифатида асосланган таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 4а-иловаси билан тасдиқланган “2023 йилда туризм соҳасидаги ресурслар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 2-июлдаги 03-10-17-5854-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида туризм соҳасини ривожлантиришга мўлжалланган дастури такомиллаштирилган; 
ҳудудлар туризмини  ривожлантиришда инвестицияларни жалб қилиш учун жалб қилиниш коеффициентининг чегаралари минимал қиймати (хмин=0) га ва максимал қиймати (хмах=839) га тенг бўлган диапазонлар  энг мақбул вариант сифатида асосланган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 26-апрелдаги ПҚ-135-сон “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 4а-иловаси билан тасдиқланган “2023-йилда туризм соҳасидаги ресурслар ва имкониятлардан ҳар томонлама фойдаланиш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш бўйича йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 2-июлдаги 03-10-17-5854-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг туризм соҳасида инвестицияни жалб қилишнинг ўртача қиймати асосида (0-839) коеффициентда баҳолаш аниқлиги ортган;
Ўзбекистоннинг туризм соҳасини ривожлантиришда инвестицияларни жалб қилиш ҳажмининг ўзгаришига туристик мажмуаларга киритилаётган инвестицияларнинг бир қатор омилларини интеграл таъсирини баҳолаш асосида 2029-йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси томонидан туризмини ривожлантиришнинг минтақавий дастурлари ва “Йўл хариталари”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025-йил 2-июлдаги                     03-10-17-5854-сонли маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш, мамлакатимизда туризм истеъмоли ҳажмини 26,9 фоизга ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish