Нарманов Акбар Қузибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори ҳароратли шароитда асфалтбетон қопламаларида юзага келадиган пластик деформацияларни олдини олиш усуллари”, 05.09.02 —“Геотехника” (ЙЎллар, йўлларни рақамлаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги. ЙЎл телематикаси йўналишлари бўйича) (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5763
Илмий раҳбар: Уроков Аслидин Хушвақтович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.15/31.08.2022.Т.73.05
Расмий оппонентлар: Амиров Турсоат Жуммаевич – Тошкент давлат транспорт университети, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. Касимов Иброҳим Иркинович – Тошкент архитектура-қурилиш университети  “Қурилиш ва атроф муҳит муҳандислиги” кафедраси профессори, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети
Диссертация йўналиши: Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Республикамизнинг юқори ҳаво-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда асфалтбетон қопламаларидаги ғилдирак изи деформацияларини юзага келишини тадқиқ қилиш ва уни олдини олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори ҳаво ва қоплама ҳарорати (60 °C ва 70 °C)да юқори мустахкамликка эга гранит тош материали асосида тайёрланган асфалтбетон қопламасида юзага келадиган ғилдирак изи чуқурлиги кўрсаткичи энг кичик ва меъёрий чегарадан ошмаслиги аниқланган;
модификацияланган полимербитум қўлланилганда асфалтбетон қатламларида ғилдирак изи деформацияси чуқурлиги 30–45 % гача камайишига ва қопламанинг таъмирлашлараро хизмат муддати икки баробарга ошишига эришилган;
Ўзбекистон Республикаси ҳаво-иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда турли типдаги асфалтбетон қопламалари учун ғилдирак изи чуқурлигининг меʼёрий кўрсаткичлари аниқланган;
ёзги ҳисобий даврларда асфалтбетон қопламаси ҳароратининг ҳаво ҳароратига боғлиқлик қонунияти ва ҳаво ҳароратининг ҳар 1 °C га ортиши қоплама ҳароратини 3,5–4,0 °C га кўтарилишига олиб келиши аниқланган;
юқори ҳаво ҳарорати таъсирида асфалтбетон қопламаларида ғилдирак изи деформацияси юзага келиш шароити бўйича Республика ҳудуди етакчи омил методи асосида тўртта йўл туманига туманлаштирилган;
юқори ҳароратли шароитда асфалтбетон қопламаларида юзага келадиган пластик деформацияларни камайтириш ва олдини олиш мақсадида асфалтбетон таркибини такомиллаштириш усуллари ишлаб чиқилган..
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Юқори ҳароратли шароитда асфалтбетон қопламаларида юзага келадиган пластик деформацияларни олдини олиш усуллари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
юқори ҳаво ва қоплама ҳарорати (60 °C ва 70 °C)да юқори мустахкамликка эга гранит тош материали асосида тайёрланган асфалтбетон қопламасида юзага келадиган ғилдирак изи чуқурлиги кўрсаткичи энг кичик ва меъёрий чегарадан ошмаслиги аниқланганлиги Автомобил йўллари қўмитасига қарашли Ўзйўллойиҳа лойиҳа қидирув институти давлат унитар корхонасида амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2025 йил 07 октябрдаги 02-4425-сон маълумотномаси). Натижада асфалтбетон таркибини такомиллаштириш ва гранит асосидаги аралашмалардан фойдаланиш орқали асфалтбетон қопламаларнинг юқори ҳароратларда пластик деформацияга бардошлилиги оширилиб, ғилдирак изи чуқурлиги камайиши ҳамда қоплама хизмат муддати 1,5 баробарга узайишига эришилган;
модификацияланган полимербитум қўлланилганда асфалтбетон қатламларида ғилдирак изи деформацияси чуқурлиги 30–45 % гача камайишига ва қопламанинг таъмирлашлараро хизмат муддати икки баробарга ошишига эришилганлиги Автомобил йўллари қўмитасига қарашли Автомагистрал ИАЙКТБ давлат унитар корхонасида амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2025 йил 07 октябрдаги 02-4425-сон маълумотномаси). Натижада, модификацияланган полимербитум қўлланилиши орқали асфалтбетон қопламаларнинг юқори ҳарорат шароитларида деформацияга бардошлилиги 45-55% га оширилиб, ғилдирак изи чуқурлиги камайиши, қоплама мустаҳкамлиги ва барқарорлигининг ортиши ҳамда таъмирлашлараро муддат 2 баробарга ошишига эришилган;   
Ўзбекистон Республикаси ҳаво-иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда турли типдаги асфалтбетон қопламалари учун ғилдирак изи чуқурлигининг меʼёрий кўрсаткичлари аниқланганлиги Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасига қарашли Автомагистрал ИАЙКТБ давлат унитар корхонасида амалиётга жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2025 йил 07 октябрдаги 02-4425-сон маълумотномаси). Натижада, турли типдаги асфалтбетон қопламаларда ғилдирак изи чуқурлигининг белгиланган меʼёрий қийматлари асосида йўлларнинг эксплуатацион ҳолати, деформацияга чидамлилиги, юкланган транспорт оқимига мослашувчанлиги ҳамда мустаҳкамлик даражаси баҳоланди. Ушбу баҳолаш асосида қопламаларнинг реал хизмат муддати ва ишончлилик кўрсаткичлари яхшиланиб, йўлнинг эксплуатацион барқарорлигини ошириш бўйича самарали технологик ечимларга эришилди;
ёзги ҳисобий даврларда асфалтбетон қопламаси ҳароратининг ҳаво ҳароратига боғлиқлик қонунияти ва ҳаво ҳароратининг ҳар 1 °C га ортиши қоплама ҳароратини 3,5–4,0 °C га кўтарилишига олиб келиши аниқланганлиги Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасига қарашли марказий синов лабораторияси давлат муассасасида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2025 йил 07 октябрдаги 02-4425-сон маълумотномаси). Натижада, юқори ҳаво  ҳарорати шароитларида асфалтбетон қопламалари ҳарорати аниқланган ва шунга асосан қоплама типлари ва битум маркасини тўғри танлаш имконияти яратилган ҳамда асфалтбетон қопламаларининг юқори ҳаво ҳарорати (70 °C)га бардошлилиги таъминланган;
юқори ҳаво ҳарорати таъсирида асфалтбетон қопламаларида ғилдирак изи деформацияси юзага келиш шароити бўйича Республика ҳудуди етакчи омил методи асосида тўртта йўлга оид туманларга туманлаштириш натижалари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасига Тошкент вилояти йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасасида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2025 йил 07 октябрдаги 02-4425-сон маълумотномаси). Натижада, юқори ҳароратли иқлим минтақалар учун мос асфалтбетон турларини тўғри танлаш ва уларни оптимал қўллаш имконияти яратилган;
юқори ҳароратли шароитда асфалтбетон қопламаларида юзага келадиган пластик деформацияларни камайтириш ва олдини олиш мақсадида асфалтбетон таркибини такомиллаштиришга асосланган самарали усуллар ишлаб чиқилганлиги Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасига қарашли марказий синов лабораторияси давлат муассасасида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари Қўмитасининг 2025 йил 07 октябрдаги 02-4425-сон маълумотномаси). Натижада, асфалтбетон қопламаларининг юқори ҳаво ҳарорати (70 °C)га барқарорлиги ва эксплуатацион ишончлилигини оширилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish