Sayt test rejimida ishlamoqda

Мансуров Мансур Алишеровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат молияси тизимида ғазначилик ва уни ривожлантириш истиқболлари», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Iqt308.

Илмий раҳбар: Эшназаров Тулкин Шералиевич, иқтисодиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.

Расмий оппонентлар: Маликов Тохир Сатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Пулатов Дилшод Хақбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон давлат молияси тизимида давлат бюджети ва унинг ғазна ижросини тадқиқ қилиш асосида ривожлантириш  ҳамда такомиллаштириш бўйича таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

молиявий муносабатлар жараёнида дебиторлик қарзларини автоматлаштирилган ҳолда бюджет даромадларига ўтказиш таклиф этилган;

шахсий ғазна ҳисобварақларидаги нотўғри ва ортиқча келиб тушган маблағларни қайтаришда электрон имзодан фойдаланиш таклиф этилган;

электрон давлат харидлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот таъминотига юбориш шартлигини белгиловчи нормаларга тузилган шартномаларни қўшиш ва буюртмачилар электрон давлат харидлари орқали товарларни қабул қилиб олганликлари маълумотларни киритиш таклифи ишлаб чиқилган;

прогноз қилишнинг статистик усулларини қўллаган ҳолда иқтисодий кўрсаткичларни экстрополяция қилиш йўли билан узоқ муддатли (беш йилик) прогноз кўрсаткичлар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Давлат молияси тизимида ғазначилик ва уни ривожлантиришасосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

дебитор қарздорликлар суммалари қолдиқлари ўз вақтида ёки ҳисобот ойи тугагунига қадар ўтказилмаган ҳолларда ойнинг оҳирги иш кунида автоматлаштирилган ҳолда тегишли бюджет даромадларига ўтказиш юзасидан берган таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2018 йил 10 августаги 118-сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси Қоидаларининг 20-бандига ўзгартириш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 28 сентябрдаги №Дс/03-04-08/3277-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиш натижасида мустақил равишда ўтказиб келинаётган дебитор қарздорликлар суммалари қолдиқлари ўз вақтида ёки ҳисобот ойи тугагунига қадар ўтказилмаган ҳолларда жорий ойнинг охирги иш кунида ғазначилик бўлинмалари томонидан автоматлаштирилган ҳолда амалга ошириш имкони яратилган;

нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларни шахсий ғазна ҳисобварақларидан “UzASBO” ДМда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон тўлов топшириқномаларни ғазначилик бўлинмаларига юбориш орқали қайтариш юзасидан берган таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2018 йил 10 августаги 118-сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси Қоидаларининг 42-бандига ўзгартириш киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 28 сентябрдаги №Дс/03-04-08/3277-сон маълумотномаси). Натижада бюджет ташкилотлари томонидан шахсий ғазна ҳисобварақларига нотўғри ёки ортиқча келиб тушган маблағларни қайтаришни тўлиқ автоматлаштирилган холда амалга ошириш имконини берган;

электрон давлат харидлари орқали тузилган шартномаларни қўшиш ва буюртмачилар электрон давлат харидлари орқали товарларни (ишларни, хизматларни) қабул қилиб олганларидан сўнг уч иш куни муддатида бу ҳакдаги маълумотларни “UzASBO” ДМга киритиши ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда “ЎРМВ” АТга юбориши шартлигини белгиловчи нормаларни қўшиш юзасидан берган таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2018 йил 10 августаги 118-сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси Қоидаларининг 179-бандига 3-кичик банд сифатида қўшимча киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 28 сентябрдаги №Дс/03-04-08/3277-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф махсус ахборот операторининг давлат харидларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш ҳамда реал вақт режимида ахборот таъминотидаги маълумотларнинг шаффолигини таъминлаган.

прогноз қилишнинг статистик усулларини қўллаган ҳолда иқтисодий кўрсаткичларни экстрополяция қилиш йўли билан узоқ муддатли (беш йилик) прогноз кўрсаткичлари бўйича таклифи 5А230601 - “Давлат молиясини бошқариш” мутахассислиги талабалари учун тавсия этилган “Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими” фани бўйича муаллиф томонидан ёзилган ўқув қўлланмага киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 30 майдаги 191-сон буйруғи билан тасдиқланган муаллифлик гувоҳномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши давлат бюджети ижросининг даромадларини кассавий режалаштиришни назарий-услубий жиҳатларини такомиллаштиришга ҳамда таълим сифатини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish