Ботирова Нилуфар Ахад қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Бухоро Шашмақоми ва Кашмир Сўфиёна каломи: тарих, назария ва амалиёт, 17.00.02–Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/San255.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти, PhD.08/27.09.2024.San.183.01. 
Расмий оппонентлар: Ташматова Азада Рахимовна, санъатшунослик фанлари доктори (DSc), профессор; Абдурашидов Абдували Абдулмажидович, санъатшунослик фанлари номзоди, доцент.  
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шашмақом ва Сўфиёна калом жанрларини тарихий, назарий ва амалий жиҳатдан баҳолаш орқали Бухоро ва Кашмир мақомларидаги иборалар, парда, усуллар, шакл каби назарий ва ижрочилик билан боғлиқ бўлган амалий жиҳатларни очиб бериш, муқобил ва тафовутли томонларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Бухоро Шашмақомидаги (даромад, миёнхат, дунаср, авж ва фуровард) таркибий қисмлари  Сўфиёна каломдаги оғзаки анъанада ривожланган (стхаи, антара, санчари ва абхог) таркибий қисмлар билан вазифаси жиҳатидан бир хил функсионаллик касб этиши илк бор нота мисоллари орқали далилланган;
Бухоро Шашмақоми ва Кашмир Сўфиёна каломининг ижрочилик амалиётида чолғулар ансамбли таркиби (танбур-кашмир танбури,  чанг-сантур, дойра-табла) мақом ва рага жанрларининг синкретик хусусияти орқали тарихий контекстдаги эволюцияси бирлиги мавжудлиги исботланган;
Кашмир Сўфиёна каломининг мусиқий таҳлил жараёнлари орқали аниқланган модал тузилиши (мақом номланишлари, парда асоси, усул-тала мутаносиблиги, композицион қисмларининг вазифалари ашула ва чолғу қисмларининг монандлиги, шеʼрий матнлари) Ўн икки мақом тизими негизида яратилганлиги исботланган; 
ХВИИИ асрдаги кашмир мақомларини очиб берувчи мусиқашунослик фанига номаълум бўлган Дая Рам Ҳушдилнинг Таронаи Сурур ترانه سرور (Шодлик тароналари) рисоласи урду тилидан илк бор тўлиқ баҳоланиб, унинг назарий асослари, терминологик тизимлари ва мақом тузилмалари ўрта аср алломалари Сафиуддин Урмавий (ХИИИ аср) ва Нажмиддин Кавкабий (ХВИ аср) илмий мероси билан ҳамоҳанглиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бухоро Шашмақоми ва Кашмир Сўфиёна каломи” тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Бухоро Шашмақоми ва Кашмир Сўфиёна каломи, уларнинг мусиқий тизимлари, ижрочилик амалиёти ва назарий асослари мақом ва рага жанрларининг синкретик хусусияти билан боғлиқлиги ҳақида олинган натижалар “Наво” телеканали орқали эфирга узатилган “Зебо Пари” туркум кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Наво” телеканали давлат муассасасининг 2024 йил 6 ноябр 14-04-210-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар шу асосда ўзбек ва ҳинд маданий алоқалари, муштарак жанрлари, чолғулари ҳақидаги маълумотлар юзасидан муайян тасаввурга эга бўлишига хизмат қилган;
Бухоро Шашмақоми ва Кашмир мақомларининг тизимли таҳлили асосида Сегоҳ мақомларидаги айтим қисми бир тамойилнинг икки кўринишига хос эканлиги:  Бухоро Шашмақоми — Даромад, Миёнхат, Дунаср, Авж тизими ва Фуровард бўлимларидан, Сўфиёна калом эса стхаи, антара, санчари ва абхог деб номланган вазифаси жиҳатидан бир хил маънога эга қисмлардан ташкил топгани исботлангани билан боғлиқ хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва Юнус Ражабий номидаги ўзбек миллий мусиқа санъати институти ҳамкорлигида 2024-йилнинг 26-28-июн кунлари Жиззах вилояти Зомин туманида бўлиб ўтган  ИИ Халқаро Мақом санъати анжумани доирасидаги “Мақом санъатининг назарий ва амалий асослари: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция консепсиясини яратишда фойдаланилган (Ўзбек миллий мақом марказининг 2024 йил 10 декабрдаги 01-12/712-сон маълумотномаси). Пировардида халқаро конференция иштирокчиларининг икки халқ “Сегоҳ” мақомининг назарий ва амалий асослари бўлган парда (лад), усул (ритм) ва шакл тамойиллари ҳақида янги маълумотларга эга бўлишларига эришилган;
Шашмақом ва Кашмир миллий мусиқасига оид Сўфиёна калом жанрларининг негизи Ўн икки мақом тизимига бориб тақалиши юзасидан олинган хулосалардан Ўзбекистон бастакорлари ва композиторлари уюшмасида ўтказилган ёш композиторлар, мусиқашунослар, уюшма семинарлари консепсиясини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон бастакорлари ва композиторлари уюшмасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 01-07/14-208-сон маълумотномаси). Натижада ёш мусиқашунос ва композиторлар бу икки жанр ҳақидаги маълумотлар юзасидан муайян тасаввурга эга бўлишига хизмат қилган;
ХВИИИ асрдаги кашмир мақомларини очиб берувчи мусиқашунослик фанига номаълум бўлган Дая Рам Ҳушдилнинг Таронаи Сурур ترانه سرور (Шодлик тароналари) рисоласи урду тилидан илк бор тўлиқ баҳоланиб, унинг назарий асослари, терминологик тизими ва мақом тузилмалари ўрта аср алломалари Сафиуддин Урмавий (ХИИИ аср) ва Нажмиддин Кавкабий (ХВИ аср) илмий мероси билан ҳамоҳанглиги асосланганлиги юзасидан берилган таклифлар Маданият ва маърифат телеканали орқали эфирга узатилган “Мақом сабоқлари” туркум кўрсатув ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали давлат муассасасининг 2024 йил 5 декабрдаги 14-04-120-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар Кашмир мақомларининг Шарқ мусиқий тафаккуридаги мақом тизимлари тараққиёти билан узвий боғлиқлиги, уларнинг ўзбек ва ҳинд маданий алоқалари негизида шаклланган муштарак жанрлар эканлиги ҳақидаги хулосалар юзасидан янги маълумотларга  эга бўлишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish