Хамроева Дилноза Жаҳонгир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
“Замонавий ўзбек насрида саргузашт типидаги асарлар поетикаси” 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослигидан. Диссертация рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fil5543
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Мамадалиева Зуҳра Умаралиевна, филология фанлари доктори, доцент
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Қаҳрамонов Қурдош Ялғашевич филология фанлари доктори, профессор; Расулова Умида Йўлдош қизи филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек адабиётидаги саргузашт типли роман ва қиссаларнинг бадиий-эстетик хусусиятларини рамзийлик, сюжет, ко мпозиция ҳамда онг оқими каби поетик унсурлар асосида илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
саргузашт насрнинг жанрлараро табиати тарихий роман, утопия ва онг оқими каби шаклларда намоён бўлиши назарий жиҳатдан асослаб берилиб, ушбу йўналишнинг ўзига хос поетик хусусиятлари ҳамда саргузашт асарлардаги турли жанр белгиларининг ўзаро синтези аниқланган;
саргузашт адабиёти тушунчасининг ўзбек адабиётшунослигидаги назарий мақоми аниқланиб, жаҳон адабий тафаккури тажрибаси асосида ушбу йўналишни “бадиий конструксия” сифатида талқин этиш зарурлиги консептуал жиҳатдан асосланган;
Худойберди Тўхтабоев, Аҳмад Аъзам ва Анвар Обиджон асарлари поетик тизими морфологик сегментация, такрорлаш, ҳажвий семантика, интертекстуал боғланиш ва ассоциатив ўйин каби поетик механизмларнинг қўлланилиши натижасида ўзбек адабиётида саргузашт асарларнинг полифунксионал бадиий модели шаклланганлиги исботланган;
Аҳмад Аъзам насрида ровий ички монологи, ғайритабиий ҳодисалар кузатуви ва болалик хотиралари таҳлили орқали субектив идрок ҳамда обектив воқелик ўртасидаги бадиий чегаралар аниқлаштирилган ҳамда онг оқими усулининг миллий тафаккурни бадиий ифодалашдаги роли очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек адабиётида саргузашт типидаги асарлар поетикасини таҳлил қилиб олинган илмий натижалардан:
саргузашт насрнинг жанрлараро табиати тарихий роман, утопия ва онг оқими каби шаклларда намоён бўлиши назарий жиҳатдан асослаб берилиб, ушбу йўналишнинг ўзига хос поетик хусусиятлари ҳамда саргузашт асарлардаги турли жанр белгиларининг ўзаро синтези аниқланган хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 25-июлдаги № 01/01-3291-сон маълумотномаси). Натижада, саргузашт адабиётининг жанрлараро алоқадорлигини аниқлаш орқали ўзбек адабиётшунослиги учун муҳим илмий консепсияни шакллантиришга хизмат қилган;
саргузашт адабиёти тушунчасининг ўзбек адабиётшунослигидаги назарий мақоми аниқланиб, жаҳон адабий тафаккури тажрибаси асосида ушбу йўналишни “бадиий конструксия” сифатида талқин этиш зарурлиги консептуал жиҳатдан асосланган илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида амалга оширилган ИЛ-402104474 “болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 25-июлдаги № 01/01-3279-сон маълумотномаси). Натижада, саргузашт асарлар таҳлилида рамз ва фалсафий қатламларни англашга доир ёндашувлар бойитилган;
Худойберди Тўхтабоев, Аҳмад Аъзам ва Анвар Обиджон асарлари поетик тизими морфологик сегментация, такрорлаш, ҳажвий семантика, интертекстуал боғланиш ва ассоциатив ўйин каби поетик механизмларнинг қўлланилиши натижасида ўзбек адабиётида саргузашт асарларнинг полифунксионал бадиий модели шаклланганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлимида ўтказилган “Сангзор мавжлари” адабий тўгарагида ва “Насрий асарлар ёзишда сатира ва юмордан фойдаланиш” мавзусида ўтказилган маҳорат дарсларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими раҳбарининг 2025-йил 10-июлдаги №34-сон маълумотномаси). Натижада, бадиий асарга ном танлаш, ҳар бир образнинг аҳамияти ва ўрнини белгилаш бўйича ёш ёзувчилар ва китобхонлар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
Аҳмад Аъзам насрида ровий ички монологи, ғайритабиий ҳодисалар кузатуви ва болалик хотиралари таҳлили орқали субектив идрок ҳамда обектив воқелик ўртасидаги бадиий чегаралар аниқлаштирилган ҳамда онг оқими усулининг миллий тафаккурни бадиий ифодалашдаги роли очиб берилган илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Жиззах вилояти телерадиоканалининг “Тафаккур олами” ҳамда “Сўз сеҳри” каби теледастурлар ссенарийсида фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Жиззах вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 24-июндаги №775/13-10-сон маълумотномаси). Натижада, илмий-оммабоп мазмундаги кўрсатувларнинг ғоявий-эстетик асослари мустаҳкамланишига хизмат қилган.