Нафасов Арслон Комиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тарих фанларини педагогик таълим кластери асосида ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7444.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ғаффоров Яраш Холлиевич, тарих фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Назаров Насриддин Атакулович, тарих фанлари доктори, профессор; Ярматов Рахим Бахромович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади педагогик таълим кластери асосида тарих фанларини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиқшдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тарих фанларини инновацион-интеграцион ёндашув асосида ўқитишнинг педагогик зарурати динамик ва интерактив ўқув муҳитида таълим олувчиларнинг тарихий тафаккурини инновацион технологиялар интеграциясини таъминлаш воситасида шакллантиришнинг кластер ёндашувига йўналтирилган механизмларини изчиллик, мақсаднинг умумийлиги ва ўзаро назорат тамойилларига мувофиқ такомиллаштириш орқали асосланган;
тарих дарсларини интеграция асосида ўқитиш механизмлари интерфаол ва реал дунё муаммоларига йўналтирилган ўқитиш каби таълим технологияларига мувофиқ тарих фанини адабиёт, география ва сиёсий фанлар интеграциялшда ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш ва савол-жавобга асосланган методларни дифференциал таълим тамойилларига мувофиқ ривожлантириш асосида такомиллштирилган;
тарих ўқитиш методикасига кластер ёндашувини татбиқ этиш технологиялари ўқувчиларга тарихни динамик, иммерсив усулларда ўрганиш имконини берувчи рақамли архивлар, интерактив вақт жадваллари, виртуал ҳақиқат тажрибалари ва онлайн ҳамкорлик платформалари орқали уларни рақамли даврга тайёрлашда жамоавий муҳокамалар, ролли ўйинлар ва лойиҳага асосланган таълим имкониятларидан ҳамкорликда фойдаланишнинг амалий механизмларини ишлаб чиқиш асосида такомиллштирилган;
кластер ёндашуви асосида тарих фанларини ўқитиш методикаси ҳамкорликдаги ва дифференциал таълим муҳитига мувофиқ технологиялар ва рақамли воситалар асосида ўқитиш методларини тарих фанини интеграция асосида ўқитиш жараёнига кластер ёндашуви ва ресурсларни тақсимлаш орқали инновацион технологияларни қўллаш ҳамда ўқувчиларнинг ҳамкорлик ва рақобат муҳитини таъминлш мақсадида қўллаш асосида такомиллштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Педагогик таълим кластери асосида тарих фанларини ўқитиш методикасини такомиллаштириш мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
динамик ва интерактив ўқув муҳитида таълим олувчиларнинг тарихий тафаккурини инновацион технологиялар интеграциясини таъминлаш воситасида шакллантиришнинг кластер ёндашувига йўналтирилган механизмларини изчиллик, мақсаднинг умумийлиги ва ўзаро назорат тамойилларига мувофиқ такомиллштириш орқали асосланган тарих фанларини инновацион-интеграцион ёндашув асосида ўқитишнинг педагогик зарурати бўйича таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора- тадбирлар дастурининг ВИИ йўналишида белгиланган “Узлюксиз таълим тизимида маънавий комилликка эришиш ва маърифатли ёшларни тарбиялашга доир чора-тадбирлар” 52-банди “Узлюксиз маънавий тарбия консепсиясида белгиланган мақсад ва вазифалар асосида “Янги куч” маънавий-тарбиявий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025 йил 10 январдаги 10/6-сон далолатномаси). педагогик таълим кластери асосида тарих фанларини ўқитиш методикасини такомиллштиришга эришилган;
интерфаол ва реал дунё муаммоларига йўналтирилган ўқитиш каби таълим технологияларига мувофиқ тарих фанини адабиёт, география ва сиёсий фанлар интеграциялшда ўқувчиларнинг танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш ва савол-жавобга асосланган методларни дифференциал таълим тамойилларига мувофиқ ривожлантириш асосида такомиллштирилган тарих дарсларини интеграция асосида ўқитиш механизмлари бўйича таклиф ва тавсиялар “Способы использования новых педагогических технологий в преподавании специальных дисциплин” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикас Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 29-сентябрдаги 438-сон буйруғи билан тақдим этилган 719249 рақамли гувоҳномаси). Натижада, тарих ўқитиш методикасини кластер ёндашуви асосида ривожлантиришнинг инновацион технологиялари такомиллаштирилган;
ўқувчиларга тарихни динамик, иммерсив усулларда ўрганиш имконини берувчи рақамли архивлар, интерактив вақт жадваллари, виртуал ҳақиқат тажрибалари ва онлайн ҳамкорлик платформалари орқали уларни рақамли даврга тайёрлашда жамоавий муҳокамалар, ролли ўйинлар ва лойиҳага асосланган таълим имкониятларидан ҳамкорликда фойдаланишнинг амалий механизмларини ишлаб чиқиқш асосида такомиллштирилган тарих ўқитиш методикасига кластер ёндашувини татбиқ этиш технологиялари, ҳамкорликдаги ва дифференциал таълим муҳитига мувофиқ технологиялар ва рақамли воситалар асосида ўқитиш методларини тарих фанини интеграция асосида ўқитиш жараёнига кластер ёндашуви ва ресурсларни тақсимлаш орқали инновацион технологияларни қўллаш ҳамда ўқувчиларнинг ҳамкорлик ва рақобат муҳитини таъминлш мақсадида қўллаш асосида такомиллштирилган кластер ёндашуви асосида тарих фанларини ўқитиш методикаси бўйича таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ Маданий-ма'рифий ва бадиий эшиттиришлар муҳарририяти ломонидан тайёрланган “Миллат ва маънавият”, “Та'лим ва тараққиёт” дастурларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 10-декабрдаги 04-36-1270-сон маълумотномаси). Натижада, тарих таълимида ўқувчиларнинг тарихий тафаккур кўникмаларини ривожлантиришнинг амалий-технологик тизими такомиллаштириш оммалаштирилган.