Мейлиева Мутабар Сайфуллаевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларнинг ижодий қобилиятларини индивидуал ёндашув асосида оптималлаштириш методикаси”(педагогик маҳорат фани мисолида) мавзусидаги 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: _____________.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: педагогика фанлари доктори, профессор Рахманова Муқаддас Қахрамоновна
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори, профессор; Шодмонова Шоира Саидовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади таълим жараёнида индивидуал ёндашув асосида талабаларни ижодий қобилиятларини ривожлантириш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (мотивацион муҳит, инновацион технологиялар, интерфаол методлар, шахсийлаштирилган таълим) назарий жиҳатлари ёш хусусиятларига мослиги, билим даражасига мувофиқ келиши, топшириқларнинг илмий-амалий (инновацион, амалиётга йўналтирилган, креатив, тадқиқотга асосланган) аҳамият касб этиши, фаолият тажрибасини ривожлантира олиши педагогик-психологик таҳлил асосида аниқлаштирилган;
Таълим жараёни субъектларининг ижодий қобилиятларини ривожлантириш методикаси мотивацион, когнитив ва креатив мезонларга асосланган ҳолда такомиллаштирилган, гомоген (бир хил даражадаги, тизимли, мувофиқлаштирилган, уйғун) ва гетероген (турли даражадаги, интегратив) гуруҳларни шакллантириш, дидактик жараённинг кооперативлик ва субъективлик жиҳатларининг ички алоқадорлигини ҳисобга олиш орқали уларнинг индивидуал хусусиятларини инобатга олган ҳолда самарали ривожлантириш имкониятлари такомиллаштирилган;
Индивидуал ёндашувга мувофиқ талабаларни ижодий қобилиятларини ривожлантириш моделининг амалий компоненти сифатида дидактик вазиятларни (мотивацион, инновацион, муаммоли, рефлексив) яратиш, ижодий майлларни (тадқиқотга йўналтирилган, қизиқиш уйғотувчи, индивидуал, интерактив) ҳосил қилиш, фаолиятни изчил ташкил этиш ва талабаларда креатив фикрлашни шакллантиришга доир интерфаол машғулотлар тизими адаптивлиги (мослашувчан,шахсийлаштирилган, дифференциал, вариатив) ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
Талабаларни ижодий қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик тизимнинг мантиқий тузилмаси, шахс ривожланиш соҳаларининг эвристик (интуитив-таҳлилий, муаммоли-қидирув, мустақил изланишга асосланган, креатив фикрлашни рағбатлантирувчи) ўқитиш усуллари билан горизонтал (муаммоли-тафтиш, тадқиқотга йўналтирилган, дивергент тафаккурни ривожлантирувчи, ижодий изланишга асосланган) ва вертикал (тараққиёт босқичлари, структуравий изчиллик, прогресивлик, адаптивлик) муносабатларининг қайта алоқага киришув даражаси натижадорлигини (оптимал, инновацион, функсионал, интерактив) таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
таълим жараёнида индивидуал ёндашув асосида талабаларни ижодий қобилиятларини ривожлантириш учун индивидуал таълим траекторияларини такомиллаштириш ва педагогик фанларни ўқитишда компетенсиявий ёндашув асосидаги шахсга йўналтирилган таълимни ишлаб чиқиш, таълим жараёнида таълим олувчига хос индикаторларни ихтисослашган, индивидуаллашган ва табақалашган таълимга мувофиқ ишлаб чиқилган методикалари асосида такомиллаштириш, таълим самарадорлигини ошириш бўйича илмий-методик асослардан “Иқтидорли болалар психологияси” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2024 йил 25 июндаги 218-сон буйруғи, 218-535 рақамли гувоҳнома). Натижада талабаларда ижодий қобилиятни ривожлантириш бўйича педагогик фаолиятни ташкил этишнинг амалий аҳамиятлилик даражасини оширишга эришилган;
олий таълимда индивидуал ёндашув асосида талабаларни ижодий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган моделда акс этган компонентларни таълимга татбиқ этиш, креатив педагогика бўйича малакасини ошириш ва менторлик тизимини ривожлантиришга қаратилган илмий-методик асослардан “Бошланғич таълим” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновасиялар вазирлигининг 2023 йил 6 ноябр 491-сон буйруғи, 491057-рақамли гувоҳнома). Натижада бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий қобилиятларини замон талабларига кўра таъминлашга эришилган.
педагогика фанларини интегратив ўқитиш асосида бўлажак педагогларнинг касбий ижодкорлигининг мазмуни ва дидактик аҳамияти, лойиҳалашнинг мақсад ва вазифаларини рационал аниқлаш кўникмаси ҳамда амалиётга йўналтирилган, якка, аралаш, жамоавий-гуруҳий компонентлар уйғунлигини барқарор таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар АИ-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларда умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятларуйғунлиги асосида маънавий – ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали 2024 йил 17 июлдаги 07-№308-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларни таълим жараёнида индивидуал ёндашув асосида ижодий қобилиятларини оптималлаштиришда педагогик маҳорат фанларининг имкониятларини таҳлил қилиш имкони кенгайтирилган.