Sayt test rejimida ishlamoqda

Кенжаев Илҳом Ғиёзовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғурта ташкилотларининг молиявий ресурсларини жойлаштириш самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Iqt805.

Илмий раҳбар: Шеннаев Хўжаёр Мусурманович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкeнт мoлия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.

Расмий оппонентлар: Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: мамлакат иқтисодиётини модернизациялаш шароитида суғурта ташкилотларининг молиявий ресурсларини жойлаштиришнинг замонавий ҳолатини таҳлил ва тадқиқ этиш ҳамда унинг самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб  чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

суғурталовчилар ўз таъсисчиларига, акциядорларига ва ходимларига қарз бериш имкониятидан тўлиқ фойдаланиш бўйича қарз маблағини бериш тартиби таклиф этилган;

суғурта ташкилотларининг инвестиция фаолиятини самарали бошқаришда аутсорсинг тизимини қўллаш орқали концептуал ёндашувларни аниқлаш, бошқарувчи компания танловини ўтказиш механизми  такомиллаштириш;

суғурта ташкилотининг инвестиция фаолиятини экспресс-диагностикасини ўтказишда инвестиция қийматини маржаси, ялпи инвестиция даромадда соф даромаднинг улуши, инвестиция даромади, инвестиция даромадларининг инвестиция харажатларига нисбати коэффициенти, инвестиция харажатларининг инвестиция даромадларига нисбати коэффициентини нисбий кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган;

суғурта ташкилотининг инвестиция фаолиятини сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича инвестиция портфелини бошқаришнинг сифат кўрсаткичлари, инвестиция қўйилмалари рентабеллигини ошириш кўрсаткичлари, инвестиция портфелини ташкил қилувчи активларнинг сифатини баҳолаш кўрсаткичлари, инвестиция фаолияти натижаларига боғлиқ бўлган молиявий барқарорлик кўрсаткичларини аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Суғурта ташкилотларининг молиявий ресурсларини жойлаштириш самарадорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:

суғурталовчилар ўз таъсисчиларига, акциядорларига ва ходимларига қарз бериш имкониятидан тўлиқ фойдаланиш бўйича берилган таклиф “АLSKOM” суғурта компанияси акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий қилинган (“АLSKOM” суғурта компанияси акциядорлик жамиятининг 2018 йил 19 октябрдаги 01-01/3733-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида компания томонидан 2018 йил 30 майда “Компания ходимларига қарз маблағи бериш тартиби” тасдиқланган ва амалиётга жорий этилган;

суғурта ташкилотининг инвестиция фаолиятини ташкил этиш ва уни сифати бўйича экспресс-диагностика ўтказиш учун нисбий кўрсаткичлар тизими бўйича берилган таклиф “АLSKOM” суғурта компанияси акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий қилинган (“АLSKOM” суғурта компанияси акциядорлик жамиятининг 2018 йил 19 октябрдаги 01-01/3733-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф амалда қўлланилиши натижасида суғурта ташкилотининг инвестиция қўйилмалари миқдори 2018 йилнинг 9 ойлигида 55,3 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 146,5 фоизга ошган. Инвестиция фаолиятидан олинган даромадлар миқдори 143 фоизга ошиб, 3,3 млрд. сўмни ташкил этган;

суғурта ташкилотларининг инвестиция ресурсларини аутсорсинг асосида жойлаштириш бўйича берилган таклиф “АLSKOM” суғурта компанияси акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий қилинган (“АLSKOM” суғурта компанияси акциядорлик жамиятининг 2018 йил 19 октябрдаги 01-01/3733-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф суғурта ташкилотининг молиявий ресурслари самарадорлигини ошириши ва у томонидан бошқарувчи компанияни танлов асосида танлаб олиш имконини берган;

суғурта ташкилотининг инвестиция фаолиятини сифат ва самарадорлик кўрсаткичлари тизимини шакллантириш бўйича берилган таклиф “KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” акциядорлик жамияти томонидан амалиётга жорий қилинган (“KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” акциядорлик жамиятининг 2018 йил 23 ноябрдаги 01-01/4086-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида суғурта ташкилотининг инвестиция қўйилмалари миқдори 2018 йилнинг 9 ойлигида 53,9 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 119,6 фоизга ошган. Суғурта ташкилотининг инвестиция фаолиятидан олинган даромадлари миқдори 211,4 фоизга ошиб, 8,5 млрд. сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish