Эсиргапова Умида Хасановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кўчат қалинлиги ва маъдан ўғитлар меъёрини хашаки лавлаги (Ченоподиаcеае, Бета вулгарис.с) нинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири (Самарқанд вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида)”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Qx1756
Илмий раҳбар: Халиков Баходир Мейликович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти, PhD.05/28.08.2024.Qx.182.01.
Расмий оппонентлар: Хонкулов Хусниддин Холикулович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент; Рахматов Анвар Маматович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида хашаки лавлаги илдизмева ва баргидан мўл, сифатли ҳосил олишда мақбул кўчат қалинлиги ва маъдан ўғитлар меъёрларини аниқлаш ҳамда ишлаб чиқаришга тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Самарқанд вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида хашаки лавлагидан мўл ва сифатли илдизмева ҳамда барг ҳосили олишда мақбул кўчат қалинлиги ва маъдан ўғит меʻёрлари аниқлаб берилган;
тадқиқот жараёнида уруғларни лаборатория ва дала шароитларида униб чиқиш даражаси, кўчатлар сони ҳамда уларнинг нобуд бўлиш даражаси аниқланган;
тадқиқотда хашаки лавлагининг биологиясидан келиб чиқиб, кўчат қалинлиги ва маъдан ўғитлар меъёрларини таъсири бўйича мос равишда ўсиш ва ривожланиш фазалари кузатилиб, ҳисоб-китоб ишлари олиб борилган;
кўчат қалинлиги ва маъдан ўғит меъёрларини хашаки лавлаги илдизмева ва барг ҳосилдорлиги ҳамда сифатига таъсири аниқлаб берилган;
хашаки лавлагинини мақбул кўчат қалинлиги ва маъдан ўғитлар меъёрида йетиштиришда иқтисодий самарадорлик ҳисобланган ҳамда йетиштириш агротехникаси бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Самарқанд вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида кўчат қалинлиги ва маъдан ўғит ме'ёрларининг хашаки лавлагини ўсиши, ривожланиши ва илдизмева ҳосилдорлигига таъсири (Самарқанд вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида) бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
хашаки лавлагини мақбул кўчат қалинлиги ва маъдан ўғит меʻёрларини қўллаш юзасидан «Самарқанд вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида хашаки лавлагини етиштириш бўйича тавсиянома” ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 27-августдаги № 05/06-04498-сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома деҳқон ва фермер хўжаликларида хашаки лавлаги етиштиришда қўлланма сифатида кенг фойдаланилмоқда;
Самарқанд вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида хашаки лавлагини парваришида кўчат қалинлигини гектарига 110-120 минг дона қолдириб, минерал ўғитларни НПК 200:140:100 кг/га меъёрида қўллаш агротехнологияси Паяриқ туманида 3,5 гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий  марказининг 2025 йил 27 августдаги №05/06-04-498-сонли маълумотномаси). Натижада илдизмева ҳосилдорлиги 10-15 % га, барг ҳосилдорлиги 8-10 % га ошган, илдизмева ва баргдаги озуқавий сифат кўрсаткичлари 8-10 % га яхшиланганлигига эришилган.
Самарқанд вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида хашаки лавлагини парваришида кўчат қалинлигини гектарига 90-100 минг.дона қолдириб, парваришида минерал ўғитларни НПК 160:120:80 ва НПК 200:140:100 кг/га меъёрларида қўллаш агротехнологияси Паяриқ туманида жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий  марказининг 2025 йил 27 августдаги №05/06-04-498-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида, хашаки лавлагидан тегишлича 673,5 ва 674,0 с/га илдизмева ҳосили олиниб, кўчат қалинлиги гектарига 110-120 минг дона бўлган, маъдан ўғитлар НПК 160:120:80 кг/га меъёрида парваришланганга нисбатан 16,6-55,9 с/га юқори бўлиб, шартли соф фойда 14846606 сўм/га, рентабеллик даражаси эса 83,7 % гача ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish