Эрисбаев Сабитбек Абдуллаевичнинг 
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Статистик тизимларда Фишер информациясининг баҳолар эффективлигини аниқлашдаги таъсири ҳамда уни ҳисоблашда моделлаштириш усулларининг қўлланилиши», 05.01.07– Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи  (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/FM1041.
Илмий раҳбар: Нурмухамедова Наргиза Сайдиллаевна, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Полатов Асхад Мухамеджанович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Юсупов Жамбул Русланович, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўнг томондан тасодифий сензурланишнинг информатив, қисман информатив ва информатив рақобатли рисклар моделларида Фишер информациясининг таҳлили ҳамда уни моделлаштириш усуллари ёрдамида ҳисобланиши масалаларини кўриб ўтишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўнг томондан тасодифий сензурланишнинг информатив модели назарий жиҳатдан таҳлил қилиниб, унга мос Фишер информацияси ифодаси топилган ҳамда сонли усуллар ёрдамида ҳисобланган;
информатив рақобатли рисклар модели учун Фишер информациясининг аналитик шакли ва хусусиятлари асосида Крамер-Рао тенгсизлигининг аналоги ўрнатилган ҳамда тенгликнинг зарурий ва етарли шартлари пропорционал интенсивликлар моделида махсус экспоненциал тақсимотлар учун исботланган;
иккала томондан информатив бўлмаган рақобатли рисклар модели учун Фишер информацияси топилган;
қисман информатив сензурланиш модели учун баҳоларнинг эффективлигини ифодаловчи қуйи чегара аниқланиб, бу чегара орқали баҳонинг оптимал назарий чегаралари белгилаб берилган;
тўлиқ бўлмаган кузатишлар моделлари учун янги алгоритм ва дастурий комплекс ишлаб чиқилган, унинг ёрдамида информатив ва информатив бўлмаган танланмалар моделлаштирилган, Фишер информациясини ҳисоблаш ҳамда натижаларни визуал таҳлил қилиш имконияти яратилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўлиқ бўлмаган кузатишлар моделларидаги Фишер информациясини ҳисоблашдаги сцтистик ва сонли моделлаштиришдаги олинган натижалар асосида:
тўлиқ бўлмаган кузатишлар моделларида Фишер информациясини ҳисоблаш ОТ-Ф4-40 “Ўлчовли функсиялар синфида индексланган интеграл эмпирик процессларининг асимптотик хоссаларини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада процессларининг асимптотик хоссаларини тадқиқ қилишда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 17-октябрдаги 04/11-9027-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қулланилиши тўлиқ бўлмаган кузатишлар моделларида параметрларнинг эффектив баҳосини топиш имконини берган;
информатив рақобатли рисклар моделида Фишер информациясини ҳисоблаш Ё-Ф4-07 “Копула функсиялари ёрдамида статистик баҳолаш ва гипотезаларни текшириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада параметрларни статистик баҳолашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2024-йил 17-октябрдаги 04/11-9028-сонли маълумотномаси).  Илмий натижаларнинг қулланилиши информатив рақобатли рисклар моделида статистик баҳолаш ва гипотезаларни текшириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish