Исмаилов Дилшод Бахриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Давлат фуқаролик хизматчиларининг маънавий-ахлоқий фазилатларини ривожлантириш” 09.00.08 – “Маънавий тарбия”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Fal1693
Илмий раҳбар: Кувватов Нарказак Бурханович, фалсафа фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/08.05.2024.F.135/01
Расмий оппонентлар: Равшанов Фазлиддин Равшанович – сиёсий фанлари доктори, профессор; Ўтамуродов Акбар – фалсафа фанлари номзоди, профессор
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Давлат фуқаролик хизматчиларининг маънавий-ахлоқий фазилатларини ривожлантиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
давлат фуқаролик хизматчилари касбий маънавиятини шакллантириш жараёни фазилатлар этикаси, миллий қадриятлар ва маънавий мерос билан комплекс интердиссиплинар методология (назарий асослар, категориялар, усуллар ва тадқиқот услубларини уйғунлаштириш) асосида ижтимоий-маданий ва миллий онгни мустаҳкамловчи, давлат хизматининг аксиологик асосини ташкил этувчи динамик маънавий-конструктив тизим сифатида далилланган;
миллий раҳбар кадрлар тайёрлаш методикаси аксиологик кооператив ёндашув, инновацион моделлаштириш ва “маънавий мотивация”, “витаген тажриба”, “КПИ”, “биографик кейс”, “касбий-маънавий кредо (КМК)” каби маънавий тарбия методлари, ахлоқий кодекс ва фалсафий мезонларни интегратив уйғунлаштирилган таълим методлари асосида очиб берилган;
давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятида коррупсия ва адолацизликка қарши самарали тизим яратишда ижтимоий масъулият ва инсонийлик фазилатларини мувозанатли тарзда шакллантириш имконини берадиган “яхлитлик”, “праксиологик ёндашув”, “касбга садоқат”, “рефлекция” ва “мақсадга йўналтирилганлик” каби фундаментал тамойилларни ўз ичига олган ахлоқий таълим моделлари асосланган;
давлат фуқаролик хизматчилари маънавий-маърифий фазилатларини ривожлантиришни таъминловчи касбий тарбия мазмунини бойитишга қаратилган махсус ссенарийли сиёсий таълим машғулотларининг назарий, амалий, ижтимоий, таълимий самарадорлигини интеграл диагностика қилиш орқали шахсий ва касбий ривожланишнинг баҳолаш усуллари кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат фуқаролик хизматчиларида маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантиришга оид ишлаб чиқилган таклифлар ҳамда
олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
давлат фуқаролик хизматчилари касбий маънавиятини шакллантириш жараёни фазилатлар этикаси, миллий қадриятлар ва маънавий мерос билан комплекс интердиссиплинар методология (назарий асослар, категориялар, усуллар ва тадқиқот услубларини уйғунлаштириш) асосида ижтимоий-маданий ва миллий онгни мустаҳкамловчи, давлат хизматининг аксиологик асосини ташкил этувчи динамик маънавий-конструктив тизим сифатидаги илмий хулоса, таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси ва вилоятдаги олий таълим муассасаларида
2023-2024-йилларда “Давлат ва жамият қурилиши”, “Менежмент” ва “Кадрлар бошқаруви” каби фанларнинг ўқув дастурларининг тузилишида ва бу орқали талабаларга давлат хизматчилари учун зарур бўлган ахлоқий ва маънавий фазилатларни ўргатишда, давлат фуқаролик хизматини хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва маънавиятни ривожлантириш учун замонавий педагогик технологиялар ва тренинг дастурлари ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 5-февралдаги 4/17-10/15-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълимдаги илмий ютуқлар мажмуини таҳлил қилиш, бўлажак давлат хизматчиларини тарбиялаш, талаба-ёшларга педагогик таъсир ўтказиш йўли билан уларда ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий билимлар ва ўз ҳуқуқларини англаш, ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол иштирок этиш каби кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилган;
миллий раҳбар кадрлар тайёрлаш методикаси аксиологик кооператив ёндашув, инновацион моделлаштириш ва “маънавий мотивация”, “витаген тажриба”, “КПИ”, “биографик кейс”, “касбий-маънавий кредо (КМК)” каби маънавий тарбия методлари, ахлоқий кодекс ва фалсафий мезонларни интегратив уйғунлаштирилган таълим методлари бўйича берилган таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 4-январдаги 1/Ф буйруғи 1-иловаси билан тасдиқланган “Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг 50-сон йиғилиш баёнида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси”нинг
11-бандида кўрсатилган “Барча вазирлик ва идоралар тизимидаги 10 минг нафардан ортиқ маънавиятга масъул бўлган ходимларнинг малакасини ошириш” учун махсус дастур ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 3-январдаги 02/01/09-1-сон маълумотномаси). Натижада, тайёрланган дастур асосида малака оширишга жалб қилинган давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий фаолиятини ривожланишига хизмат қилган;
давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятида коррупсия ва адолацизликка қарши самарали тизим яратишда ижтимоий масъулият ва инсонийлик фазилатларини мувозанатли тарзда шакллантириш имконини берадиган “яхлитлик”, “праксиологик ёндашув”, “касбга садоқат”, “рефлекция” ва “мақсадга йўналтирилганлик” каби фундаментал тамойилларни ўз ичига олган ахлоқий таълим моделларига оид илмий-назарий хулосалардан “миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурининг ИИ. Маънавий юксалиш ва маданиятни ривожланиш бобининг 2.1. Миллий маданият ва маънавиятни ривожлантириш, қадриятларни сақлаш, бойитиш йўналишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2025-йил 28-январдаги 02/02-09-сон далолатномаси). Натижада, партия тизимидаги ходимларнинг маънавий-маърифий фазилатларини ривожлантириш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирларни аниқлаб олиш ҳамда қўллаш учун зарур шарт-шароитлар яратишга хизмат қилган;
давлат фуқаролик хизматчилари маънавий-маърифий фазилатларини ривожлантиришни таъминловчи касбий тарбия мазмунини бойитишга қаратилган махсус ссенарийли сиёсий таълим машғулотларининг назарий, амалий, ижтимоий, таълимий самарадорлиги интеграл диагностика орқали шахсий ва касбий ривожланишнинг баҳолаш усулларига доир берилган хулоса, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 30-октябрдаги 01-10/169-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги ёшлар етакчисининг намунавий лавозим йўриқномаси”нинг 5-боб “Етакчи мажбуриятлари” бўлимини тайёрлашда ҳамда ёшлар ўртасида раҳбар кадрларни тарбиялаш, замонавий кадрлар заҳирасини яратиш бўйича ўтказилган сиёсий таълим машғулотларининг самарадорлигини ошириш, ёш давлат хизматчиларига методик ёрдам кўрсатишга йўналтирилган услубий тавсиялар ишлаб чиқишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 17-январдаги 2-15-21-273-сонли далолатномаси). Натижада, ёш давлат хизматчиларига методик ёрдам, интеграл диагностика ва коррексиялашга қаратилган услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.