Султонова Нодира Эргашовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Меҳр ва муҳаббатни ижтимоий-антропологиясида маънавий-тарбиявий хусусиятларнинг расионал ва иррасионал муносабати” 09.00.08 – “Маънавий тарбия”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024/3.DSc/Fal267
Илмий маслаҳатчи: Хусейнова Абира Амоновна, фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти, DSc.03/08.05.2024.F.135/01
Расмий оппонентлар: Тўраев Бахтиёр Омонович – фалсафа фанлари доктори, профессор; Ҳамидов Ҳожиакбар Ҳамидович – тарих фанлари доктори, профессор, Тўраев Шавкат Нишонович фалсафа фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технологиялар институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Меҳр ва муҳаббатни ижтимоий маънавий муносабатлар генезиси сифатида тадқиқ этиш ва унинг антропологик хусусиятлари ва функсияларини очиб бериш ва рационал ва иррационал муносабатларни ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“меҳр” ва “муҳаббат” тушунчаларининг генезиси ҳамда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига ахборот технологиялари (сторителлинг, инфлюенсер фаолияти, инфографика, чатботлар, мемлар ва бошқалар) орқали инсон онгига таъсир этувчи “онг манипуляцияси”, “киберкасалликлар”, “ахборот жиноятлари”, “тоқацизлик” ва “муросасизлик” каби ҳодисаларнинг меҳрсизликни шакллантириш, ахлоқий меъёрларни инкор этишга хизмат қилувчи механизмларининг кенг қамровлилик, узлюксизлик, босқичма-босқичлик хусусиятлари очиб берилган.
Янги Ўзбекистон маънавий тараққиёти контекстида “меҳр” ва “муҳаббат” категориялари тарихий онг, миллий маънавий салоҳият ҳамда замонавий таълим-тарбия тизимининг интерфаол бирлиги сифатида аниқланиб, ушбу категориялар оила институтидаги садоқат, ғамхўрлик, барқарорлик ва жамоавий муносабатлар тизимида инсонийлик, ҳамдардлик ва маънавий барқарорликни таъминловчи фалсафий-моделлаштирувчи омиллар сифатида асосланган;
“шахс-жамият-давлат” консептида меҳр ва муҳаббат тушунчаларининг ижтимоий ва маънавий тарбиядаги рационал (шахс ва жамият тараққиётида ишонч, ҳамжиҳатлик ва инсоний қадриятлар устуворлиги) ва иррационал (шахсий ривожланишда илҳомлантирувчи, руҳий изтироб) баҳолаш мезонлари, конфликт (низо)дан компромисс (ризо, шартлашув)га ва компромиссдан консенсус (якдилликка, аҳиллик)га олиб ўтиш имкониятлари фалсафий жиҳатдан далилланган;
“меҳрсизлик”нинг бефарқлик, муросасизлик, адолацизлик, ёлғизлик ва виртуал муҳитда намоён бўлиш шакллари инсон онгидаги дегуманизация ва аксиологик инқирознинг функсионал кўринишлари сифатида консептуал жиҳатдан асосланиб, инсон онгининг онтогенетик ривожланиш босқичларида севиш ва севилиш қобилияти, бағрикенглик, умуминсонийлик ва ҳамдардлик туйғуларининг йўқолиши ёки сусайишига таъсир этувчи психо-экзистенсиал ва ижтимоий-ахлоқий детерминантлар илмий жиҳатдан аниқланган;
меҳр ва муҳаббат маънавий ҳаётда ахлоқий, эстетик руҳий юксалтириш тамойиллари билан алоқадорлиги, жамият ва шахс муносабатларида инсонларни бирлаштириш, бағрикенглик ва толеърантлик (оила-маҳалла-таълим муассасаси), индивидуал-мустақил фикрлаш, шахсий қадриятлар ва ахлоқий позиция каби функсионал жиҳатлари интеграсилашув ва трансформасиялашувдаги ўзгариш тенденсиялари ҳамда културологик-динамик мезонлари (ҳаракат, ўзгариш, ривожланиш) очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Меҳр ва муҳаббат тушунчаларини инсон ёки шахслараро муносабатларда консенсус даражасида англаш, ижтимоий ҳаётида қўллаш, татбиқ этиш бўйича муаммоларни ўрганиш натижасида бир қатор таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ этилди:
“меҳр” ва “муҳаббат” тушунчаларининг генезиси ҳамда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига ахборот технологиялари (сторителлинг, инфлюенсер фаолияти, инфографика, чатботлар, мемлар ва бошқалар) орқали инсон онгига таъсир этувчи “онг манипуляцияси”, “киберкасалликлар”, “ахборот жиноятлари”, “тоқацизлик” ва “муросасизлик” каби ҳодисаларнинг меҳрсизликни шакллантириш, ахлоқий меъёрларни инкор этишга хизмат қилувчи механизмларининг кенг қамровлилик, узлюксизлик, босқичма-босқичлик хусусиятларига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Республикаси “Меҳр ва мурувват” жамоат фондининг 2024-йил 8-январдаги 10/10-сонли буйруғи билан тасдиқланган 2024-2025-йиллик режасидаги 3-бандидаги “Жамиятимиздаги барча инсонларнинг соғлом турмуш тарзини, оилада ёшларнинг меҳрли, муҳаббатли бўлишларини, покликка, самимийликка, меҳрибонликка амал қилиш кераклиги ҳақидаги ғояларини шакллантириш” бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш билан боғлиқ бўлган тадбирларни ташкил этишда илмий-назарий асос сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Меҳр ва мурувват” жамоат фондининг 2024-йил 10-сентябрдаги 01/05-сон далолатномаси). Натижада, Республикамиз ёшларининг дунёқараши ва маданиятини ривожлантиришга, халқимизнинг миллий ўзлиги, урф-одатлари ва қадриятларига мос равишда маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш учун методологик қўлланмалар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон маънавий тараққиёти контекстида “меҳр” ва “муҳаббат” категориялари тарихий онг, миллий маънавий салоҳият ҳамда замонавий таълим-тарбия тизимининг интерфаол бирлиги сифатида талқин қилиниб, ушбу категориялар оила институтидаги садоқат, ғамхўрлик, барқарорлик ва жамоавий муносабатлар тизимида инсонийлик, ҳамдардлик ва маънавий барқарорликни таъминловчи фалсафий-моделлаштирувчи омиллар сифатида асосланган илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпартияси “Ўзбекистон Телерадиоканали” Давлат муассасаси “Ибтидо” кўрсатуви ҳамда 2024-йил 8-августдаги “Ёш китобхонлар ва билимдонлар билан очиқ мулоқот”ида, 2024-йил 20-августдаги “Ёшлар маънавияти: муаммо ва ечимлар” мавзуларидаги ўтказилган тадбирлар ссенариясини тайёрлаш ва ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпартияси “Ўзбекистон Телерадиоканали” Давлат муассасасининг 2024-йил 3-октябрдаги 06-28-854-сон маълумотномаси). Натижада, инсоннинг ҳаётга, яшашига, меҳр ва муҳаббатли бўлишига, бир-бирини қадрлашига, барча миллатлар ўзаро ҳамжиҳатлик муносабатларига ҳамда иқтисодий, сиёсий, маънавий ва маданий алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
“шахс-жамият-давлат” консептида меҳр ва муҳаббат тушунчаларининг ижтимоий ва маънавий тарбиядаги рационал (шахс ва жамият тараққиётида ишонч, ҳамжиҳатлик ва инсоний қадриятлар устуворлиги) ва иррационал (шахсий ривожланишда илҳомлантирувчи, руҳий изтироб) баҳолаш мезонлари, конфликт (низо)дан компромисс (ризо, шартлашув)га ва компромиссдан консенсус (якдилликка, аҳиллик)га олиб ўтиш имкониятларига доир берилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партиясининг 2019-йил 1-ноябрда ўтказилган ВИ-Сездида тасдиқланган “2020-2024-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури”даги “ВИ.Маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишлар”нинг “6.1. Миллий маданият ҳамда маънавиятни ривожлантириш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларни сақлаш ва бойитиш”, “6.2. Ёшларни халқимизга ёт ва янги авлод онги учун зарарли бўлган “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан муҳофаза қилиш”, “6.3. Миллий, тарихий-илмий маданият ва манбаларни ўрганиш ва тарғиб этиш” соҳаларида белгиланган вазифалар асосида 2024-йил 22-октябрда “Ўзбек халқи меҳр ва муҳаббатни қадрлайлик”, 2024-йил 25-октябрда “Миллатлараро ҳамжиҳатлик-халқимиз тинчлиги ва фаровонлигининг ҳаётбахш манбаи!” мавзусидаги ўтказилган очиқ мулоқот ва тадбирларни ташкил этишда услубий манбаа сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” Демократик партиясининг 2024-йил 23-октябрдаги 02/02-58-сон далолатномаси). Натижада, партия тизимидаги ходимларнинг маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишлари самарасини янада оширишга хизмат қилган;
“меҳрсизлик”нинг бефарқлик, муросасизлик, адолацизлик, ёлғизлик ва виртуал муҳитда намоён бўлиш шакллари инсон онгидаги дегуманизация ва аксиологик инқирознинг функсионал кўринишлари сифатида консептуал жиҳатдан асосланиб, инсон онгининг онтогенетик ривожланиш босқичларида севиш ва севилиш қобилияти, бағрикенглик, умуминсонийлик ва ҳамдардлик туйғуларининг йўқолиши ёки сусайишига таъсир этувчи психо-экзистенсиал ва ижтимоий-ахлоқий детерминантлар илмий жиҳатдан аниқланганлигига оид илмий хулосалар ва таклиф-тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 6-март 06-ф-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-февралдаги ПФ-27-сон “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони” ижросини таъминлашга доир чора-тадбирлар дастурида белгиланган “Маҳаллалар, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларда маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича услубий қўлланмалар тайёрлаш”да ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг йиллик режасининг “Янги, замонавий таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” йўналишидаги 50-банди “Мамлакатда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, тарғибот-ташвиқот ишларининг замонавий ва таъсирчан усулларини ишлаб чиқиш ҳамда ҳудудларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, янги мафкуравий технологияларни кенг жорий этиш”да фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил 28-ноябрдаги № 10/177-сон далолатномаси). Натижада, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, тарғибот-ташвиқот ишларининг замонавий ва таъсирчан усулларини ишлаб чиқиш ҳамда янги мафкуравий технологияларни кенг жорий этишга хизмат қилган;
меҳр ва муҳаббат маънавий ҳаётда ахлоқий, эстетик руҳий юксалтириш тамойиллари билан алоқадорлиги, жамият ва шахс муносабатларида инсонларни бирлаштириш, бағрикенглик ва толеърантлик (оила-маҳалла-таълим муассасаси), индивидуал-мустақил фикрлаш, шахсий қадриятлар ва ахлоқий позиция каби функсионал жиҳатлари интеграсилашув ва трансформасиялашувдаги ўзгариш тенденсиялари ҳамда културологик-динамик мезонлари (ҳаракат, ўзгариш, ривожланиш) бўйича хулосалардан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2024-2025-йиллик режасига асосан “Муҳтожларга ёрдам бериш фазилати”, “Ҳар ишда мўтадил бўлинг!”, “Силаи раҳмни узган киши жаннатга кирмайди”, “Динимиз исроф ва дабдабага қаршидир” мавзуларидаги ведио-аудио материалларни ҳамда “Экстремизм ва терроризмга қарши маънавий-маърифий курашнинг маърифий асослари” номли методологик дастурни тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2025-йил 29-апрелдаги 05-03/1150-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш орқали инсонлар ўртасида меҳр ва муҳаббат муҳитини кучайтириш, ижтимоий барқарорлик ва миллий бирдамликни таъминлашга хизмат қилган.