Хайдаров Одил Эргашевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек халқининг тақвимий маросимлари (Сурхон-Шеробод воҳаси мисолида)”, 07.00.07 - Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tar1268.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Норбутаев Парда Панжиевич, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02.
Расмий оппонентлар: Қурбонова Манзила Боқиевна, тарих фанлари номзоди, профессор; Файзуллаева Мавлюда Хамзаевна, тарих фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Сурхон-Шеробод воҳаси аҳолисининг анъанавий тақвимлари ва уларнинг турлари ҳамда анъанавий халқ тавимлари билан боғлиқ урф-одат ва маросимларни тарихий-этнографик материаллар асосида ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхон-Шеробод воҳасининг ҳудудий географик жойлашувидан келиб чиққан ҳолда аҳоли деҳқон тақвими, чорва тақвимидан ташқари аралаш тақвимни ҳам қўллаганлиги ушбу тақвим ярим кўчманчи аҳоли орасида кенг тарқалиб ҳам ўтроқ ҳам кўчманчи аҳоли тақвимларининг қоришмаси асосида пайдо бўлганлиги ҳамда ушбу йил ҳисоби фақат ўрганилган минтақага хос эканлиги асосланган;
воҳа аҳолисининг йил ҳисобида юлдузларнинг чиқиши ва ботиши билан боғлиқ фенологик билимлар ҳам муҳим ўрин тутганлиги айниқса, қиш ва ёз фаслларини тўқсон ҳисоби асосида чилла мавсумларига бўлганлиги бунда зуҳра юлдузининг чиқиши билан Ҳулкар ҳисоби, саратонда Жарқировуқ ҳисоби, мезонда эса тарози ҳисоби қўлланилганлиги, бу ҳисобларнинг асосан юлдузлар кўриниши асосида ишлаб чиқилганлиги далилланган;
воҳа аҳолисининг деҳқон ва чорвадор аҳолиси ўртасида йил ҳисобини юритишда нисбатан фарқлар бўлганлиги, яъни чорвадор аҳоли орасида йил ҳисоби Жоюв ҳисоби чорва молларини яйловга ҳайдаш мавсумининг бошланиши 16-мартдан бошланса, деҳқонлар орасида эса 21-март қуёшнинг ҳамал буржига кириши билан бошланиши, кузги ҳисоб-китоблар эса икки касб эгаларида ҳам бир хил қантар оғди ҳисоби билан 21-декабрда якунланганлиги аниқланган;
воҳанинг Шеробод, Бойсун, Сариосиё ва Жарқўрғон ҳудудларида тўқсон ҳисоби ҳам қўлланилган аммо бу ҳисоб асосан зироаткор аҳоли орасида кенг тарқалганлиги бунда ҳар бир фаслни учта ўттиз кунга тақсим қилиб, тўқсон ҳисоби ишлаб чиқилганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек халқининг тақвимий маросимлари (Сурхон-Шеробод воҳаси мисолида) мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаси асосида:
Сурхон-Шеробод воҳасининг ҳудудий географик жойлашувидан келиб чиққан ҳолда аҳоли деҳқон тақвими, чорва тақвимидан ташқари аралаш тақвимни ҳам қўллаганлиги ушбу тақвим ярим кўчманчи аҳоли орасида кенг тарқалиб ҳам ўтроқ ҳам кўчманчи аҳоли тақвимларининг қоришмаси асосида пайдо бўлганлиги ҳамда ушбу йил ҳисоби фақат ўрганилган минтақага хос эканлиги ва бу ҳисоблари билан боғлиқ маълумотлардан Ўзбекистон тарихи каналида “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 22-авгутдаги 02-31-1265-сон маълумотномаси). Бу эса мамлакатимиз аҳолиси хусусан ёшлар онгига урф-одат ва анъаналаримизни сингдириш, уларни тарихий меросимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий қадриятларимизни тарғиб қилишга хизмат қилган.
Воҳа аҳолисининг макон ва замон тўғрисидаги тасаввурлари ҳамда табиатда юз берадиган ўзгаришларни кузатиш асосида тўплаган фенологик билимларига таяниб, қиш ва ёз фаслларини тўқсон ҳисоби асосида чилла мавсумларига бўлганлиги бунда зуҳра юлдузининг чиқиши билан Ҳулкар ҳисоби, саратонда Жарқировуқ ҳисоби, мезонда эса Тарози ҳисоби қўлланилганлиги билан боғлиқ маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 11-августдаги 02-22/769-сон маълумотномаси). Бу эса миллий анъана ва қадриятларни асраш, кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш, шунингдек ёшлар онгида маънавий меросга ҳурмат туйғуларини кучайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish