Миролимов Миразиз Миржавхаровичнинг
фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вирсунголитиаз асоратли сурункали панкреатитнинг жарроҳлик йўли билан даволашнинг тактик-техник жиҳатларини оптималлаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2025.1.PhD/Tib5621.
Илмий раҳбарлар: Исмаилов Сайдимурад Ибрагимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази” ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази,  DSc.04/30.12.2019.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Баймаханов Болатбек Бимендеевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик; Абдуллажонов Бахром Рустамжонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жарроҳлик аралашувининг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштириш орқали вирсунголитиаз билан асоратланган CП билан оғриган беморларни жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали панкреатитнинг вирсунголитиаз асорати билан кечишида турли нурли визуализация усулларининг сезгирлиги ва ўзига хослигини аниқлаш билан бирга касалликнинг оғирлик даражасини белгиловчи, амилаза даражаси, оғриқ синдромининг динамикаси ва жисмоний фаоллик кўрсаткичлари каби асосий мезонлар  аниқланган; 
асосий панкреатик йўл тўқимасининг морфофункционал хусусиятларини ҳисобга оладиган, оптимал гермитиклигини, ингичка ичак тўқимаси билан мослаштиришни таъминлайдиган, анастамоз етишмовчилигини ва қон кетиш хавфини минималлаштиришга ёрдам берадиган, панкреатоеюноанастомоз бажариш усуллари такомиллаштирилган;
вирсунголитиаз билан асоратланган сурункали панкреатитни хирургик даволашда касалликнинг ўзига хос асоратлари ва қайталаниш частотаси нуқтаи назаридан амалиёт турини танлаш, ва уларнинг клиник самарадорлигини баҳолаш орқали мультидисциплинар ёндашув ишлаб чиқилган;
вирсунголитиаз билан асоратланган сурункали панкреатитли беморларда ҳаёт сифати яхшиланишининг асосий кўрсаткичлари иш қобилияти тикланиши, оғриқ синдромини пасайиши, жисмоний фаоллик ошгани аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўрсатилаётган юқори технологик жарроҳлик ёрдами сифатини яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: сурункали панкреатитнинг вирсунголитиаз асорати билан кечишида турли нурли визуализация усулларининг сезгирлиги ва ўзига хослигини аниқлаш билан бирга касалликнинг оғирлик даражасини белгиловчи, амилаза даражаси, оғриқ синдромининг динамикаси ва жисмоний фаоллик кўрсаткичлари каби асосий мезонлар  аниқланганлиги Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига (2025 йил 5 июлдаги 131-сонли буйруқ асосида) ва Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига (2025 йил 23 июндаги 77-сонли буйруқ асосида) жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 15 августдаги 23/31-сонли маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: операциядан олдинги ташхислашни оптималлаштириш мақсадида ташхислаш усуллари - ультратовуш текшируви, мультиспирал компьютер томографияси ва магнит-резонанс холангиопанкреатография (МРХПГ) қиёсий таҳлил қилинди. МРХПГ вирсунголитиазни аниқлашда ва асосий панкреатик йўлнинг зарарланиш хусусиятини аниқлашда энг катта маълумотга эга эканлиги аниқланди. Диагностик аниқлик кўрсаткичлари: сезгирлик-97,1%, ўзига хослик 64,7%, умумий диагностик аниқлик 84,6%. Операциядан олдинги тайёргарлик даври қисқарди, беморларнинг психоэмоционал зўриқиши камайди. Иқтисодий самарадорлиги: ташхислашни оптималлаштириш орқали молиявий харажатларни 2100000 сўмдан 1200000 сўмгача камайтиришга эришилди, бир бемор учун 900 минг сўм иқтисод қилинди. Хулоса: жарроҳлик амалиётидан олдинги ташхислаш ва жарроҳлик аралашувини тактик танлашнинг ишлаб чиқилган алгоритми хато ташхислар сонини камайтириш ва ортиқча тадқиқотларни истисно қилиш имконини берди.
иккинчи илмий янгилик: асосий панкреатик йўл тўқимасининг морфофункционал хусусиятларини ҳисобга оладиган, оптимал гермитиклигини, ингичка ичак тўқимаси билан мослаштиришни таъминлайдиган, анастамоз етишмовчилигини ва қон кетиш хавфини минималлаштиришга ёрдам берадиган, панкреатоеюноанастомоз бажариш усуллари такомиллаштирилганлиги Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига (2025 йил 5 июлдаги 131-сонли буйруқ асосида) ва Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига (2025 йил 23 июндаги 77-сонли буйруқ асосида) жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 15 августдаги 23/31-сонли маълумотномаси). Ушбу ёндашув узоқ муддатли кузатувда анастомознинг юқори даражада герметиклиги ва барқарорлигига эришиш имконини берди. Ижтимоий самарадорлиги: жарроҳлик даволашга кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар стандартлаштирилади, прогноз яхшиланади, операциядан кейинги асоратлар хавфи камаяди. Шундай қилиб, панкреатоэнтероанастомоз етишмовчилиги частотаси 16,7% дан 10,0% гача камайди; такрорий операцияларга бўлган эҳтиёж 16,7% дан 0% гача (р = 0,06) камайди. Иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган усулларни жорий этиш ҳисобига молиявий харажатларни   20400000 сўмдан 15200000 минг сўмгача камайтириш ва битта бемор учун 5200000 сўм тежаш имконини берган. Хулоса: чоклар таранглигини физиологик тақсимланишини ва тўқималарда адекват қон айланишини сақлаб қолишни таъминлайдиган панкреатоеюноанастомозни шакллантиришнинг ишлаб чиқилган ва клиник синовдан ўтган модификацияланган усуллари операциядан кейинги эрта асоратлар ривожланишини минималлаштириш имконини берган. 
учинчи илмий янгилик: вирсунголитиаз билан асоратланган сурункали панкреатитни хирургик даволашда касалликнинг ўзига хос асоратлари ва қайталаниш частотаси нуқтаи назаридан амалиёт турини танлаш, ва уларнинг клиник самарадорлигини баҳолаш орқали мультидисциплинар ёндашув ишлаб чиқилганлиги Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (05.07.2025 йилдаги 131-сон буйруқ) ва Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (23.06.2025 йилдаги 77-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 15 августдаги 23/31-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган алгоритм гастроэнтеролог, жарроҳ ва радиологнинг мувофиқлаштирилган ишига асосланган бўлиб, бу беморнинг аҳволини ҳар томонлама баҳолашни таъминлайди. МРТ, МСКТ ва ЭРХПГ маълумотларини бирлаштириш жарроҳлик аралашуви усулини танлашни индивидуаллаштириш ва операциядан олдинги режалаштириш аниқлигини ошириш имконини беради. Ташхислаш ва даволаш сифати ошди, асоратлар хавфи камайди, беморларнинг ногиронлиги камайди. Такрорий текширувлар ва кераксиз касалхонага ётқизишлар сонининг камайиши ҳар 1000 бемор учун жами 5,8 миллиард сўмдан ортиқ маблағни тежаш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: бир бемор учун 750000 сўмни, 30 нафар бемор учун йилига 22500000 млн сўмни ташкил этди. Хулоса: мультидисциплинар ёндашувни клиник жорий этиш натижалари ташхислаш аниқлигини ошириш, инвазив аралашувларга ёндашувни оптималлаштириш ва беморларнинг клиник натижаларини яхшилаш имконини берди, бунда стационар даволанишнинг ўртача давомийлиги 8,4 ± 0,8 дан 6,3 ± 0,5 кунгача.
тўртинчи илмий янгилик: вирсунголитиаз билан асоратланган сурункали панкреатитли беморларда ҳаёт сифати яхшиланишининг асосий кўрсаткичлари иш қобилияти тикланиши, оғриқ синдромини пасайиши, жисмоний фаоллик ошгани, аниқланганлиги Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (05.07.2025 йилдаги 131-сон буйруқ) ва Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази (23.06.2025 йилдаги 77-сон буйруқ) амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 15 августдаги 23/31-сон маълумотномаси). Ижтимоий самарадорлиги: уч йиллик кузатув натижалари: - конкремент қайталаниш частотаси 33,3% дан 5,0% гача камайди (р=0,033); оғриқ синдроми сезиларли даражада енгиллашди; меҳнат қобилиятининг тикланиши қисқароқ муддатда юз берди. Иқтисодий самарадорлиги: такрорий аралашувлар сонининг камайиши 47 нафар беморни кузатиш давомида 56400000 миллион сўм тежашга олиб келди. Хулоса: вирсунголитиазни жарроҳлик йўли билан даволашнинг янги усулларини жорий этиш беморларнинг ҳаёт сифатини оширди, оғриқ синдромини камайтирди, ногиронлик даражасини пасайтирди ва меҳнат қобилиятини яхшилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish