Атабаева Дамира Турдибековна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчиларда кун тартибини шакллантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2 PhD/Ped 4982.
Илмий раҳбар: Файизева Вохид Бахрамович, биологий фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Диссертация иши Чирчиқ давлат педагогика университетида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети PhD.03/27.09.2024.B.82.03.
Расмий оппонентлар: Қараханова Лобархон Мусахоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим, Позилов Мамуржон Комилжонович, биология фанлари доктори профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат Шароф Рашидов номидаги, Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ёш физиологияси ва гигиенаси фанини ўқитиш асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларда кичик ёшдаги ўқувчилар соғлом турмуш маданиятининг таркибий элементи бўлган кун тартибини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак педагогларда ўқувчилар соғлом турмуш маданиятини шакллантиришга қаратилган компетенсияларни “Ёш физиологияси ва гигиенаси” фанини ўқитиш асосида шакллантириш босқичлари фанлараро интеграциявий ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
 бўлажак ўқитувчиларда ўқувчилар соғлом турмуш маданиятини интеграл таркибий элементи ҳисобланган кун тартибини шакллантириш бўйича профессионал тайёргарлик самарадорлигини оптималлаштиришга мўлжалланган мақсадли, педагогик жараёнли ва натижа блокларидан иборат дидактик модел ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини инобатга олиш ҳамда физиологик-гигиеник талаблар асосида такомиллаштирилган;    
“Ёш физиологияси ва гигиенаси” фанини ўқитиш асосида ўқувчиларда соғлом турмуш маданиятини шакллантиришга йўналтирилган интегратив ёндашув ҳамда “Маълумотларни визуаллаштириш”, “Расмли топишмоқ”, “Гатеринг” каби муаллифлик методлари асосида соғлом турмуш маданияти таркибий элементи ҳисобланган кун тартибини шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараён илмий  асосланган;
бошланғич синф ўқувчиларида кун тартибини шакллантиришга хизмат қилувчи рақамли таълим воситаларидан (2Д анимацион инфографик видеоролик ва интерактив материаллар) фойдаланишга асосланган мултимедиа воситалари ишлаб чиқилган ва ўқувчиларда кун тартибини шакллантириш методикасини когнитив, мотивацион, креатив, амалий, аксеологик мезонлар асосида амалий самарадорлиги математик-статистик усуллар билан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчиларда кун тартибини шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
педагогика олий ўқув юртлари талабаларининг кун тартибига оид педагогик-психологик, ташкилий-педагогик, услубий-дидактик таминот, саломатликни сақлаш фаолиятига тайёрлашнинг методологик йўналишлари ҳамда таълим сифатини оширувчи педогогик соғломлаштириш муҳитини ташкиллаштириш имкониятларини аниқланишга оид таклиф ва тавсиялар “Ёш физиологияси ва гигиенаси (қозоқ тилида)”  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи асосида берилган 237-138 рақамли нашр рухсатномаси) ҳамда “Ёш физиологияси ва гигиенаси” (ўзбек тилида) номли ўқув қўлланмалар яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 29 майдаги 232-сон буйруғи асосида берилган 232-602 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, педагогика олий ўқув бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчиларда соғлом турмуш маданияти таркбий элементи ҳисобланган кун тартибига оид педагогик-психологик, ташкилий-педагогик, шарт-шароитлари, таълим сифатини оширувчи педагогик соғломлаштириш муҳитини ташкиллаштириш имкони кенгайтирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқувчиларда соғлом турмуш маданияти таркбий элементи ҳисобланган кун тартибини шакллантириш касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш модели (когнитив, мотивацион, креатив, амалий, аксеологик) ишлаб чиқилди ва шу асосида кун тартибини шакллантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган;   
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида самарали кун тартибини шакллантиришнинг методик таъминоти бойитилди ҳамда кун тартибининг ҳар бир компонентига ахборот коммуникатив технологияларидан, интерфаол усуллар билан презинтация, кичик гуруҳларда ишлаш, турли хил мавзуларга оид мустақил ишларни тайёрлаш учун педогогик шарт-шароитлар яратилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 20-июндаги 02-07-2360/04-сонли маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида самарали кун тартибининг ҳар бир компонентларига оид услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва иннавацион ахборот технологияларидан фойдаланиш йўлларини аниқлашга эришилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 11 ноябрдаги 429-сон буйруғи асосида (232-602 рақамли нашр рухсатномаси) “Ёш физиологияси ва гигиенаси” фанидан амалий машғулотлар номли ўқув қўлланма (ўзбек тилида) чоп этилган ва амалиётга жорий этилган. Натижада мамлакатимиздаги педагогик олий таълим муассасаларида “Ёш физиологияси ва гигиенаси” фанидан амалий машғулот дарсларида кенг миқёсида фойдаланиш имкониятлар яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish