Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаев Бахадир Суюновичнинг

докторлик диссертация ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /техника фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Т358

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон шароитида тупроқ эрозиясига қарши ишлов берадиган технологиялар ва техник воситаларни такомиллаштириш», 05.07.01-Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларни механизациялаш (техника фанлари).

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Маматов Фармон Муртозевич, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва мелиорация институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент автомобил-йўллари институти, Тошкент давлат техника университети, Тошкент ирригация ва мелиорация институти ва Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти, 16.07.2013.Т.07.01.

Расмий оппонентлар:  т.ф.д., проф. А.Тўхтақўзиев, т.ф.д., проф. Т.И.Аскарходжаев, т.ф.д., проф. Б.П.Шаймардонов.

Етакчи ташкилот: «Ўзагромашсервис» уюшмаси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

Педагогик иш тажрибасига қўйилган талабнинг бажарилгани: 2008 йилдан Тошкент ирригация ва мелиорация институти гидромелиоратив ишларни механизациялаш кафедраси доценти.

    II. Нашр ишлари.  Илмий даража талабгори томонидан нашр ишларига қўйилган талаблар тўлиқ бажарилган, жумладан:

а) Ўзбекистон Республикаси ОАК нашрлари рўйхатига киритилган 4 та миллий журналларда 9 та илмий мақола,  2 та мақола хорижий илмий журналларда (European Applied Sciences. http://www.ortpublishing.de/p/blog-page_7.html. 05.00.00.№2) нашр қилинган ва 1 та Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиролик патенти олинган (10.02.2014, IAP 04832).

б) диссертация мавзуси бўйича халқаро илмий-амалий конференция материалларида 5та маъруза тезиси эълон қилинган (2012, Россия Федерацияси; 2013, Болгария).

  III. Тадқиқотнинг мақсади эрозияга учраган тупроқларга ишлов беришни механик-технологик асосларини ишлаб чиқиш, тупроқни шамол ва сув эрозиясидан ҳимоя қилиш, ишлов беришда энергия сарфини камайтириш, тупроқда намни тўплаш ва сақлашни яхшилайдиган, иш унумдорлигини оширадиган янги техник воситаларни яратиш.

    IV. Диссертациянинг илмий янгилиги:

эрозияга учраган тупроқларга ишлов бериш технологиялари, икки ярусли юмшаткич ва ўркачли-поғонасимон шудгорловчи плугнинг принципиал схемалари ва конструкциялари яратилган;

палахсанинг оғирлик марказини ёнига силжитмасдан ва ёнига силжитиб, ағдаришни қўшиб амалга оширишни ифодаловчи механик-математик моделлар ишлаб чиқилган;

икки ярусли юмшаткичнинг иш органлари ва плугнинг қўшимча корпусини тупроқ билан таъсирлашиш жараёнини ифодаловчи механик-математик моделлар ишлаб чиқилган;

ишлаб чиқилган қуроллар иш органларининг рационал параметрларини асослаш имконини берадиган аналитик боғлиқликлар яратилган;

ишлаб чиқилган қуролларнинг ҳаракат турғунлигини таҳлил қилиш имконини берувчи аналитик боғлиқликлар ишлаб чиқилган;

икки ярусли юмшаткич ва ўркачли-поғонасимон шудгорловчи плугнинг сифат ва энергетик кўрсаткичларини иш органлари параметрлари ва ҳаракат тезлигига боғлиқ равишда ўзгариш қонуниятлари аниқланган.

    V. Диссертацияни амалиётга жорий этилган илмий натижалари. Илмий тадқиқот ишининг натижалари асосида:

шамол ва сув эрозиясига чалинган нишаб ерларга асосий ишлов берадиган икки ярусли юмшаткич ва ўркачли-поғонасимон шудгорловчи плугга дастлабки талаблар ва техник топшириқлар тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги  24.11.2014 й., ТЗ 23.01.470:2014 ва ТЗ 23.01.471:2014);

икки ярусли юмшаткич ва ўркачли-поғонасимон шудгорловчи плугнинг тажриба-саноат намуналари ишлаб чиқилган ва синовдан ўтказилган («БМКБ-Агромаш» АЖнинг 10.12.2014 й., 4-2014 ва 5-2014 сонли баённомалари; «Қарши таъмирлаш заводи» МЧЖ 1.04.2015 й., 00/26-сонли маълумотномаси). Икки ярусли юмшаткич ва ўркачли-поғонасимон плугнинг тажриба-саноат намуналари 2011–2014 йиллари Қашқадарё вилоятидаги Қамаши ва Чироқчи туманлари фермер хўжаликларида ғалла етиштиришда жорий қилиниб, иш унумдорлигининг ортиши, ёнилғи-мойлаш ва фойдаланиш харажатларининг камайиши ҳисобига иқтисодий самара 180,1 млн. сўмни ташкил этган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 4.04.2015 й., 02/09-278-сонли далолатнома).

Yangiliklarga obuna bo‘lish