Рахмонова Камилла Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Энергетик ичимлик таъсирида тимуснинг структур-функционал хусусиятларини тажрибада бахолаш”, 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2649.
Илмий раҳбар: Ильясов Азиз Саидмуратович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Тib.93.01.
Расмий оппонентлар: Рахматова Муқаддас Холтаевна, тиббиёт фанлари доктори; Қурбонов Саид Сафарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади энергетик ичимликлар таъсирида тимусда юзага келувчи морфофункционал ўзгаришларни ўрганиш ва зиғир мойининг ҳимоявий ролини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор энергетик ичимликлар натижасида каламушлар тимусида интерсициал стромадаги коллаген толалар тутамлари сонининг ва қалинлигининг кескин ортиб бориши каби морфологик ўзгаришлар юзага келиши исботланган;
илк бор энергетик ичимликлар таъсирида тимуснинг иммун ҳужайравий компонентларидаги тузилиш ўзгаришлари юзага келишига ҳамда органнинг функционал фаоллигини пасайишига, магиз қисмида Гассал таначаларининг кўпайиши ва кальцификация жараёнларининг кучайишига сабаб бўлиб, бу ўзгаришлар органдаги дистрофик жараёнларни акс эттирганлиги асосланган;
тадқиқот давомида энергетик ичимликлар таъсирида тимус функцияси тузулишига зиғир мойи билан коррекция қилиш натижасида орган тўқимасидаги иммун гомеостазнинг тикланишига ёрдам бериши исботланган;
илк бор комплекс гистохимик ва иммуногистохимик тадқиқотлар орқали энергетик ичимликларнинг ҳайвонлар тимусига салбий таъсири ўрганилиб, бу таъсир тўқима семиз ҳужайраларининг кўпайиши ва антиапоптотик Bcl-2 маркери экспрессиясининг ошиши орқали намоён бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Энергетик ичимлик таъсирида тимуснинг тузилиш-функционал хусусиятлари ва унинг реактив ўзгаришлари» мавзусидаги илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17-июль 22/64-сонли хулосаси олинган.
биринчи илмий янгилик: илк бор энергетик ичимликлар натижасида каламушлар тимусида интерсициал стромадаги коллаген толалар тутамлари сонининг ва қалинлигининг кескин ортиб бориши каби морфологик ўзгаришлар юзага келиши исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: Зотсиз оқ каламушлар тимусида энергетик ичимликлар таъсиридаги морфологик ўзгаришларни аниқлаш ва баҳолаш усулини экспериментал тадқиқотларда қўллаш олиб борилаётган илмий ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: Энергетик ичимликларни мунтазам истеъмол қилган инсонларда тимус тўқимаси ўзгаришларини аниқлаш ва баҳолаш усулини амалиётга жорий этиш аутоиммун ва иммунопатологик касалликлар хавфини камайтиради, уларни даволашга кетадиган харажатларни қисқартиради, лаборатив тадқиқотларга бўлган эҳтиёжни камайтиради, шунингдек, экспериментал тадқиқотлар ва патоморфологик таҳлилларни оптималлаштиради. Хулоса: Олинган натижалар асосида ушбу тоифадаги беморларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини яхшилаш, оғир асоратларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ва даволаш тадбирларини такомиллаштириш имконини берди. Натижада ҳар бир тадқиқот серияси учун тахминан 188000 сўмгача иқтисодий тежамкорликка эришилади.
иккинчи илмий янгилик: илк бор энергетик ичимликлар таъсирида тимуснинг иммун ҳужайравий компонентларидаги тузилиш ўзгаришлари юзага келишига ҳамда органнинг функционал фаоллигини пасайишига, магиз қисмида Гассал таначаларининг кўпайиши ва кальцификация жараёнларининг кучайишига сабаб бўлиб, бу ўзгаришлар органдаги дистрофик жараёнларни акс эттирганлиги асосланган. энергетик ичимликларнинг тимуснинг иммун-ҳужайрали компонентларига таъсири ўрганилди. Ижтимоий самарадорлиги: Энергетик ичимликлар таъсиридаги зотсиз оқ каламушларнинг тимусидаги морфологик ўзгаришларни аниқлаш ва баҳолаш усулини қўллаш жамоат саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиш салоҳиятига эга. Иқтисодий самарадорлиги: Энергетик ичимликларнинг турли ёшдаги, айниқса ёшлар ўртасида кенг тарқалган истеъмоли ҳисобга олинса, тимус тузилмаларида аниқланган ўзгаришлар иммун тизимига бўлган салбий таъсирларни баҳолаш имконини беради. Хулоса: Олинган натижалар асосида ушбу тоифадаги беморларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини яхшилаш, оғир асоратларнинг олдини олишга қаратилган профилактик ва даволаш тадбирларини такомиллаштириш имконини берди. Натижада ҳар бир тадқиқот серияси учун тахминан 188000 сўмгача иқтисодий тежамкорликка эришилади.
учинчи илмий янгилик: тадқиқот давомида энергетик ичимликлар таъсирида тимус функцияси тузулишига зиғир мойи билан коррекция қилиш натижасида орган тўқимасидаги иммун гомеостазнинг тикланишига ёрдам бериши исботланган. Ижтимоий самарадорлиги: Омега-3 каби табиий компонентларга бой бўлган Зиғир мойи иммун тизимини тиклашга қаратилган, ва бу ўз навбатида янги диетологик тавсиялар ва терапевтик ёндашувларни ишлаб чиқишга замин яратади. Бу, айниқса, стимуляторлар таъсиридаги инсонлар учун муҳим аҳамият касб этади. Иктисодий самарадорлиги: зиғир мойининг қимматбаҳо биологик фаол моддаларга бойлиги ва унинг соғломлаштирувчи таъсири маҳсулотни маҳаллий хомашё асосида тайёрланган арзон, лекин юқори қўшимча қийматга эга биопродукт сифатида қўллаш имконини беради. Хулоса: зигир мойи билан коррекция қилиш импорт ўрнини босувчи ва маҳаллий озиқ-овқат саноатида иқтисодий самара берувчи омил ҳисобланади. Натижада харид килинган Омега-3 махсулоти 350000 сумгача иктисодий тежамкорликка эришилади.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор гистологик, иммуногистохимик ва гистохимик тадқиқотлар комплекси орқали энергетик ичимликлар тимус тўқимасига салбий таъсир кўрсатиши илмий жиҳатдан исботланди. Бу семиз ҳужайралар сонининг ошиши ва антиапоптотик Bcl-2 маркерининг экспрессияси ўсиши орқали намоён бўлди.Bcl-2 маркери билан ўтказилган тадқиқотда, назорат гуруҳида апоптоз экспрессияси 3 ойлик каламушларда 7,58%, 5 ойликларда эса 6,41% ни ташкил этган. Энергетик ичимликлар истеъмол қилинган гуруҳда ушбу кўрсаткич 35,41% ва 35,15% гача ошган. Семиз ҳужайралар гиперхром бўялиши, цитоплазмада базофил гранулярлик ва заррача сонининг кўпайиши билан намоён бўлди. Ижтимоий аҳамияти: Ушбу натижалар асосида болалар ва ўсмирлар ўртасида энергетик ичимликлар истеъмолини чеклаш, иммунопатологик ҳолатларнинг олдини олиш, хавф ҳақида аҳолини хабардор қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш мумкин. Иктисодий самарадорли: (болалар ва ўсмирлар ўртасида энергетик ичимликлар истеъмолини чеклаш, таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш) орқали иммунопатологиялар, аллергик ва аутоиммун касалликлар сони камаяди; бу эса давлат тиббий харажатларини сезиларли даражада қисқартиради. Бир иммунопатология касаллиги билан боғлиқ даволаниш харажати ўртача 1 нафар бемор учун 2 миллион сўмни ташкил этади. Хулоса: Энергетик ичимликлар таъсирининг зарарлилиги илмий жиҳатдан исботланганлиги — соғлом овқатланиш сиёсати ва профилактик дастурларни такомиллаштиришга асос бўлади. Бу тадбирлар натижасида: тиббий харажатлар қисқаради, аҳоли меҳнат фаоллиги ортиб, йиллик ҳисобда миллиардлаб сўм миқдорида иқтисодий самара таъминланади. Олинган натижалар Бухоро вилояти Республика онкология ва радиология илмий-амалий маркази филиали фаолиятига жорий этилди ва 2024 йил 13 декабрда (04/12548) ҳамда Бухоро патологик анатомия бюросида 28 ноябрда (04/11880) тегишли буйруқлар билан тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техника кенгашининг 2024 йил 25 сентябрдаги 06/72-сонли хулосаси билан ҳам тасдиқланган.