Назарова Барно Улмасовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳакида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Псориазнинг клиник кечиши ва даволаш натижаларининг айрим генлар полиморфизмига боғлиқ бўлган ҳолда ўзига хослиги”, 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Тib5490.
Илмий рахбар: Муллаханов Жавлон Бахтиярович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/28.02.2023.Тib.158.01.
Расмий оппонентлар: Ташкенбаева Умида Алишеровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирсаидова Муниса Абдушукуровна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: псориаз касаллигининг клиник кечиши ва даволаш самарадорлигини NOS3, CYP3A4, CYP2C9 генларининг аллель вариантларини ҳисобга олган ҳолда ўрганиш ва олинган натижалар асосида клиник кечишини прогнозлаш алгоритмини хамда касалликни шахсийлаштирилган даволаш усулларини ишлаб чикишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Псориаз касаллигига мойиллик, унинг клиник шакллари ва кечиш оғирлиги NOS3 ва цитохром P450 генларининг полиморфизми билан боғлиқлиги исботланган;
Псориазда NOS3 гени С/Т генотипи касалликнинг клиник шакллари ва кечиш оғирлигини белгилашда роли исботланган;
CYP2C92, CYP2C93 ва CYP3A4 полиморфизми псориазнинг оғир шакллари билан боғлиқлиги ва даво чораларида шахсийлаштириш имконини бериши исботланган;
Псориазни даволашда молекуляр-генетик текширув натижаларини хисобга олган холда препарат Циклоспорин А ни қўллашни ўз ичига олган шахсийлаштирилган даволаш алгоритми ёрдамида касалликнинг PASI индекси сезиларли пасайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Псориаз билан оғриган беморларда молекуляр-генетик кўрсаткичлари бўйича олинган натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: псориаз жараёнининг молекуляр-генетик хусусиятларини ўрганиш қуйидагиларни кўрсатди: псориаз билан оғриган беморларда аниқланган NOS3 ва цитохром P450 генлари полиморфизми соғлом гурухдагиларга нисбатан 1,5 баробар юкори кўрсаткичларга эга бўлди, аниқланган ген полиморфизмлари беморларда касаликга мойиллик, клиник шакллари ва кечиши оғирлигини кўрсатди. Ушбу маълумотлар Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти вилояти ҳудудий филиалида (№98 буйруқ) 2024 йил 25 декабрда ва Бухоро вилояти ҳудудий филиалида (№35 буйруқ) 2024 йил 23 декабрда амалий тиббиёт амалиётига жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: аниқланган NOS3 ва цитохром P450 генларининг полиморфизми касалликнинг эрта босқичларида псориазнинг оғир шаклларини прогнозлаш, шунингдек, беморларни даволашда шахсийлаштирилган усулларни яратиш имконини беради. Бу ўз навбатида беморларнинг хаёт сифатини яхшилашга,ногиронликни камайтиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: псориаз жараёни молекуляр-генетик хусусиятларини ўрганиш оғир шаклларни эрта аниқлаш ва патогенетик терапияни ўз вақтида бошлашга,шахсийлаштирилган даво чораларни шакллантиришга ёрдам берди, бу эса асоратлар ва рецидивларни камайтирди, даво муддатларини қисқартирди Ҳисоб-китобларга кўра, бир беморнинг амбулатор шароитда даволаниши 800000 сўмни ташкил қилган, бу билан 1 нафар беморни даволаш харажатлари 5200000 сўмга тежалди.
иккинчи илмий янгилик: ўтказилган тадқиқот давомида NOS3 гени С/Т генотипи учраши беморларда 52,7%, соғлом гурухда 31,8%ни ташкил этди. Турли шакллардаги псориаз билан оғриган беморларда NOS3 гени полиморфизмини ўрганиш, унинг псориаз жараёни оғирлик даражасига бевосита боғлиқлигини кўрсатди. Илмий тадқиқотнинг бу усули Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиалининг 2024-йил 25-декабрдаги 98-сонли буйруғи ва Бухоро вилояти филиалининг 2024-йил 23-декабрдаги 35-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: молекуляр-генетик маркерларни, хусусан, NOS3 генини жорий этиш псориазнинг оғир кечиши хавфи бўлган беморларни ўз вақтида аниқлаш, даволаш тактикасини шахсийлаштириш имконини берди, бу эса соғлиқни сақлаш тизимига ижтимоий ва иқтисодий юкни камайтиришга ёрдам берди. Иқтисодий самарадорлиги: бир марталик молекуляр-генетик текширувдан (тахминан 200000 сўм) ўтган бемор даволашнинг оптимал схемасини танлаш имкониятига эга булди, амбулатор терапия нархи 800000 сўмни ташкил этди, бу эса 10 миллион сўмлик стационар ва ундан ортиқ анъанавий даволаш курслари ва стандарт текширувлардан тежалиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: Псориаз билан оғриган беморларда учраган CYP2C92 va CYP2C93 ген полиморфизмлари тугунча-пилакчали шаклда - 48,1% , псориатик эритродермияда-71,4% ташкил этди, бу эса юқоридаги генлар полиморфизмининг псориазнинг оғир шакллари билан боғлиқлигини кўрсатди. CYP3A4 (rs4987161) учун эса генотип Phe/Phe аксарият беморларда учради (90,1%), бу эса тизимли терапиянинг самарадорлиги ва хавфсизлигини белгиловчи кўрсаткич бўлиб, хар хил беморлар учун даволашни шахсийлайтириш имконини берди. Илмий тадқиқотнинг бу усуллари Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиалининг 2024-йил 25-декабрдаги 98-сонли буйруғи ва Бухоро вилояти филиалининг 2024-йил 23-декабрдаги 35-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: псориазнинг оғир шаклларини эрта ташхислаш ва даволашни шахсийлаштириш орқали беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш,касалликнинг оғир шакллари ва асоратлари хавфини камайтиришга эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижаларига кўра, CYP2C9*2, CYP2C9*3, CYP3A4 генлар таҳлили псориаз асоратлари хавфини камайтириш, шахсийлаштирилган даволаш схемасини танлаш ва самарасиз даволаш схемаларини тайинлашдан қочиш имконини берди ва ҳар бир бемор учун ўртача 1400000 сўмни ташкил этди, бу анъанавий тахминан 10000000 сўмни ташкил этувчи стационар даволанишга нисбатан 5-6 баробар арзон бўлиб, даволаниш хар бир бемор учун ўртача 8 миллион сўмга тежаш имконини берди.
тўртинчи илмий янгилик: Псориазни даволашда молекуляр-генетик текширув натижаларини хисобга олган холда препарат Циклоспорин А ни қўллашни ўз ичига олган шахсийлаштирилган даволаш алгоритми ёрдамида касалликнинг PASI индекси сезиларли пасайиши исботланган. Бу эса псориазнинг РАSI индексини сезиларли пасайишига (23,0 дан 5,5гача ; ∆ –17,5) олиб келди. Илмий тадқиқотнинг даволаш алгоритми Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиалининг 2024-йил 25-декабрдаги 98-сонли буйруғи ва Бухоро вилояти филиалининг 2024-йил 23-декабрдаги 35-сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: молекуляр-генетик тахлилларга асосланган шахсийлаштирилган даво усули псориаз билан оғриган беморларда юқори самарадорлик кўрсатди: PASI индекси кўрсаткичлари сезиларли пасайди, клиник ремиссияга эришилди, рецидивлар сони камайди, шахсийлаштирилган даволаш самарадорлиги эса анъанавий даво усулига нисбатан 2 баробар ошди. Иқтисодий самарадорлиги: бир бемор учун тахминан 600000 сўм турадиган молекуляр-генетик тахлиллар билан бирга Циклоспорин А препаратини ўз ичига олган шахсийлаштирилган даво усули 1000000 сўмга тушди. Бу эса хар бир бемор учун анъанавий даволаш усулидан 5-6 баробар арзон булиб, 7-8 млн сўм тежаш имконини берди.