Дон Андрей Николаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Айрим тритерпен гликозидлари экспериментал таъсирида қалқонсимон без ва гипофизнинг функционал морфологияси», 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Tib1329.
Илмий маслаҳатчи: Магрупов Баходир Асадуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Хамидова Фарида Муиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Дауреханов Асатай Маметович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Мамажонов Бохадир Солижанович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўш давлат университети (Қирғизистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қатор тритерпен гликозидларнинг тажриба шароитида таъсирини қалқонсимон без ва гипофиз морфологиясига нисбатан таққослама таҳлил қилиш, шунингдек ушбу аъзоларнинг морфометрик чегаравий кўрсаткичлари бўйича илмий-амалий Протокол ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ладигинозид қалқонсимон без фаолиятининг умумий морфофункционал кўрсаткич (УМК)ни 30 кун ичида максимал даражада ошишига, тажриба охирига келиб эса пасайишига олиб келиши, дипсакозид учун энг юқори таъсири 60‑кунида кузатилиши, тажриба охирига келиб пасайиш кузатилиши, дипсакозид ва ладыгинозиднинг қалқонсимон безга бир томонлама таъсири ва тажрибани турли вақтларидаги хусусиятлари асосланган;
ладигинозиднинг 30‑кунида коллоид тўпланиш индекси (Ф/Э)га максимал таъсир кўрсатиши, кейинчалик 90‑кунга келиб таъсир кучайиши ва дипсакозид  индекснинг пасайишига олиб келиши туфайли тажриба муддати ошган сайин унинг таъсирининг барқарор кучайиши асосланган;
ладигинозид 30‑куни қалқонсимон без фолликуляр эпителийси баландлигининг сезиларли даражада ошишига олиб келганлиги, таъсири 60 кунгача давом этиши ва тажриба охирига келиб пасайиши аниқланиб, дипсакозид динамикани таққослаш асосида 90‑кунига келиб безнинг морфофункционал фаоллигининг максимал қийматлар билан барқарор ўсишини кўрсатиши асосланган;
экспрессия параметрларининг ошиши: Ki‑67 биомаркери томонидан фолликуляраро эпителийнинг митотик фаоллиги ва фолликуляр эпителийнинг 7‑кундан бошлаб Bcl‑2 биомаркери томонидан апоптозга чидамлилиги, 30‑куни максимал даражага етиб бориши, хедерагенин ладыгинозидга нисбатан юқори экспрессияни намойиш этилиши, бу илк бор Ki‑67 ва Bcl‑2 биомаркерлари орқали ладигинозид эффектори сифатида талқин қилиниши исботланган;
ладигинозид ва хедерагенин таъсирида гипофиз безининг морфологиясини қиёсий таҳлил қилиш ва 7, 15 ва 30‑кунларда базофил ҳужайраларнинг УМКни баҳолаш асосида иккала гуруҳда ҳам кўрсаткичнинг аста‑секин ўсиши туфайли базофилларнинг нисбий массаси ва қалқонсимон безнинг УМК ўртасида ишончли тўғридан‑тўғри боғлиқликни кўрсатиши аниқланиб, ладыгинозид таъсирини амалга оширишда гипофиз безининг иштироки асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қалқонсимон без ва гипофизнинг функционал морфологиясига айрим тритерпен гликозидлар таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ладигинозид қалқонсимон без фаолиятининг умумий морфофункционал кўрсаткич (УМК)ни 30 кун ичида максимал даражада ошишига, тажриба охирига келиб эса пасайишига олиб келиши, дипсакозид учун энг юқори таъсири 60‑кунида кузатилиши, тажриба охирига келиб пасайиш кузатилиши, дипсакозид ва ладыгинозиднинг қалқонсимон безга бир томонлама таъсири ва тажрибани турли вақтларидаги хусусиятлари асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 апрелда 126-сон билан тасдиқланган «Қалқонсимон без гистоморфометрия алгоритмини патологик анатомия бўлимларда қўллаш» ва 2025 йил 28 апрелда 125-сон билан тасдиқланган «Гипофиз безини ўрганиш учун алгоритмик морфометрик дастурлардан патологик морфологияда фойдаланиш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика патанатомия маркази бўйича 03.06.2025 йилдаги 22‑1/1-сон, Андижон патанатомия бюроси бўйича 02.06.2025 йилдаги 008-сон ҳамда Бухоро патанатомия бюроси бўйича 03.06.2025 йилдаги 27-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий‑техника кенгашининг 2025 йил 7 октябрдаги 10-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: биологик фаол бирикмаларнинг қалқонсимон без фаолиятини унинг тартибга солувчи органи бўлган гипофиз бези орқали модуляция қилиш қобилияти ҳақидаги маълумотлар юрак-қон томир ва эндокрин касалликлар учун фармакотерапия соҳасидаги кейинги тадқиқотлар учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган ўртача 2000000 сўм маблағларни бирикманинг таъсир механизмларини яхшироқ тушуниш орқали атеросклероз ва унга боғлиқ юрак-қон томир касалликлари асоратларининг олдини олиш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: ладигинозиднинг 30‑кунида коллоид тўпланиш индекси (Ф/Э)га максимал таъсир кўрсатиши, кейинчалик 90‑кунга келиб таъсир кучайиши ва дипсакозид  индекснинг пасайишига олиб келиши туфайли тажриба муддати ошган сайин унинг таъсирининг барқарор кучайиши асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 апрелда 126-сон билан тасдиқланган «Қалқонсимон без гистоморфометрия алгоритмини патологик анатомия бўлимларда қўллаш» ва 2025 йил 28 апрелда 125-сон билан тасдиқланган «Гипофиз безини ўрганиш учун алгоритмик морфометрик дастурлардан патологик морфологияда фойдаланиш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика патанатомия маркази бўйича 03.06.2025 йилдаги 22‑1/1-сон, Андижон патанатомия бюроси бўйича 02.06.2025 йилдаги 008-сон ҳамда Бухоро патанатомия бюроси бўйича 03.06.2025 йилдаги 27-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий‑техника кенгашининг 2025 йил 7 октябрдаги 10-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: батафсил солиштирма тадқиқот дипсакозид ва ладигинозиднинг қалқонсимон безга турли тажриба муддатларида қандай таъсир кўрсатишини аниқлаб беради. Бу эса уларни антиатеросклеротик восита сифатида, шунингдек, эндокрин тизим органларига модуляция қилувчи таъсирга эга моддалар сифатида беморларда тўғри қўллаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: қон айланиш тизими касалликларининг мумкин бўлган асоратларини олдини олиш ҳисобига, стационарда қолиш муддати 3 кунга қисқариши натижасида мазкур касалликни стационар шароитида даволаш учун сарфланадиган 2160000 сўм маблағлар иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: ладигинозид 30‑куни қалқонсимон без фолликуляр эпителийси баландлигининг сезиларли даражада ошишига олиб келганлиги, таъсири 60 кунгача давом этиши ва тажриба охирига келиб пасайиши аниқланиб, дипсакозид динамикани таққослаш асосида 90‑кунига келиб безнинг морфофункционал фаоллигининг максимал қийматлар билан барқарор ўсишини кўрсатиши асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 апрелда 126-сон билан тасдиқланган «Қалқонсимон без гистоморфометрия алгоритмини патологик анатомия бўлимларда қўллаш» ва 2025 йил 28 апрелда 125-сон билан тасдиқланган «Гипофиз безини ўрганиш учун алгоритмик морфометрик дастурлардан патологик морфологияда фойдаланиш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика патанатомия маркази бўйича 03.06.2025 йилдаги 22‑1/1-сон, Андижон патанатомия бюроси бўйича 02.06.2025 йилдаги 008-сон ҳамда Бухоро патанатомия бюроси бўйича 03.06.2025 йилдаги 27-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий‑техника кенгашининг 2025 йил 7 октябрдаги 10-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: препаратларнинг қалқонсимон без фолликуляр эпителийининг баландлигига таъсири бўйича олинган натижалар уларни клиник амалиётда илмий асосланган ҳолда қўллаш имконини яратади. Иқтисодий самарадорлиги: ладигинозид ва дипсакозид Ўзбекистонда ўсадиган ўсимликлардан олинишини ҳисобга олинганда, уларнинг нархи липид профилини тузатиш учун ишлатиладиган тритерпен гликозидларини ўз ичига олган мавжуд препаратлардан пастроқ бўлиши натжасида мазкур касалликни даволаш учун сарфланадиган маблағлар иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: экспрессия параметрларининг ошиши: Ki‑67 биомаркери томонидан фолликуляраро эпителийнинг митотик фаоллиги ва фолликуляр эпителийнинг 7‑кундан бошлаб Bcl‑2 биомаркери томонидан апоптозга чидамлилиги, 30‑куни максимал даражага етиб бориши, хедерагенин ладыгинозидга нисбатан юқори экспрессияни намойиш этилиши, бу илк бор Ki‑67 ва Bcl‑2 биомаркерлари орқали ладигинозид эффектори сифатида талқин қилиниши исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 апрелда 126-сон билан тасдиқланган «Қалқонсимон без гистоморфометрия алгоритмини патологик анатомия бўлимларда қўллаш» ва 2025 йил 28 апрелда 125-сон билан тасдиқланган «Гипофиз безини ўрганиш учун алгоритмик морфометрик дастурлардан патологик морфологияда фойдаланиш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика патанатомия маркази бўйича 03.06.2025 йилдаги 22‑1/1-сон, Андижон патанатомия бюроси бўйича 02.06.2025 йилдаги 008-сон ҳамда Бухоро патанатомия бюроси бўйича 03.06.2025 йилдаги 27-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий‑техника кенгашининг 2025 йил 7 октябрдаги 10-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: шифокорлар ва беморлар учун препарат танлаш имкониятларини кенгайтиради, бу эса атеросклерозни даволаш ва олдини олишда персоналлаштирилган ёндашувни таъминлайди. Иқтисодий самарадорлиги: хедерагенинни ишлаб чиқарилишини махаллийлаштириш орқали нархи мақбул бўлган антиатеросклеротик ва гиполипидемик таъсирга эга ўсимлик асосидаги восита яратиш натижасида импорт қилинадиган препаратлар ва даволаниш учун сарфланадиган маблағлар иқтисод қилинади;
бешинчи илмий янгилик: ладигинозид ва хедерагенин таъсирида гипофиз безининг морфологиясини қиёсий таҳлил қилиш ва 7, 15 ва 30‑кунларда базофил ҳужайраларнинг УМКни баҳолаш асосида иккала гуруҳда ҳам кўрсаткичнинг аста‑секин ўсиши туфайли базофилларнинг нисбий массаси ва қалқонсимон безнинг УМК ўртасида ишончли тўғридан‑тўғри боғлиқликни кўрсатиши аниқланиб, ладыгинозид таъсирини амалга оширишда гипофиз безининг иштироки асосланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 28 апрелда 126-сон билан тасдиқланган «Қалқонсимон без гистоморфометрия алгоритмини патологик анатомия бўлимларда қўллаш» ва 2025 йил 28 апрелда 125-сон билан тасдиқланган «Гипофиз безини ўрганиш учун алгоритмик морфометрик дастурлардан патологик морфологияда фойдаланиш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика патанатомия маркази бўйича 03.06.2025 йилдаги 22‑1/1-сон, Андижон патанатомия бюроси бўйича 02.06.2025 йилдаги 008-сон ҳамда Бухоро патанатомия бюроси бўйича 03.06.2025 йилдаги 27-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий‑техника кенгашининг 2025 йил 7 октябрдаги 10-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: гипофиз – қалқонсимон без тизимининг ладигинозиднинг фармакологик таъсирини амалга оширишдаги мураккаб механизмларини чуқурроқ англашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур касалликни стационар шароитида даволаниш учун сарфланадиган ўртача 1200000–1800000 сўм маблағлар эндокрин тизим органларининг атеросклероз патогенезидаги ролини инобатга олиб эндокрин патология ва атеросклерозга эга коморбид беморларни даволашда тўғри тактикани ишлаб чиқиш орқали беморни стационарда қолиш муддатини 2–3 кунга қисқартириш натижасида иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish