Хайитмуродов Алижон Олимжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Тошкент шаҳридаги яшил майдонларнинг экотизим хизматларини баҳолашда табиий географик ёндашувни қўллаш», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Gr382.
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Мухамажанович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Нигматов Асқар Нигматуллаевич, география фанлари доктори, профессор; Турсунов Хасан Тургунович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент шаҳридаги яшил майдонларнинг ҳаво ҳароратини пасайтириш, микроиқлимни яхшилаш ва ёғингарчилик натижасида сув босишини камайтириш экотизим хизматларини баҳолаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тошкент шаҳрида шаҳар иссиқлик оролининг шаклланиши ва жадаллиги Ландсат 8 сунъий йўлдошининг тасвирлари ҳамда “WорлдCлим” сайтидан олинган маълумотлар базасини ГАТ технологиялари ёрдамида қайта ишлаш орқали ер юзаси ҳарорати ва ҳаво ҳароратидаги фарқлар асосида аниқланган ҳамда АрcГИС дастурида йирик масштабли (1:50 000) карталари яратилган;
Тошкент шаҳридаги анъанавий усулда қурилган 1-2-қаватли уйлардан иборат маҳаллаларда юза ҳарорати (37°C) тенг ўлчамли майдондаги кўп қаватли тураржой массивларидаги юза ҳароратига (35°C) нисбатан юқори бўлиши аниқланган ва бу кўрсаткич яшил майдонларнинг улушига ҳамда бинолар геометрияси (урбан геометрй) га боғлиқ эканлиги дала тадқиқотларида асосланган;
Ботаника (65 га) ҳамда Фурқат (10 га) боғларида олиб борилган дала кузатув натижалари асосида турли фаслларда ҳаво ҳароратини пасайтириш (Ботаника боғида 0,9-7°C, Фурқат боғида 0,4-4°C), нисбий намликни ошириш (Ботаника боғида 2-15%, Фурқат боғида 1-5%) имкониятлари боғнинг майдонига, шаклига, дарахт турларига, яшиллик даражасига боғлиқ эканлиги аниқланган;
АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаменти ва Табиий ресурсларни муҳофаза қилиш хизмати томонидан ишлаб чиқилган тупроқ гидрологик гуруҳларидан фойдаланиб Тошкент шаҳри ҳудудидаги тоғ жинсларининг инфилтрация хусусиятлари аниқланган, тупроқ гидрологик гуруҳлари Чирчиқ дарёсининг қайир усти террасалари бўйича тарқалиши аниқланган ва шуларга асосланиб ёғингарчилик натижасида сув босишини камайтириш экотизим хизматларини баҳолаш методикаси такомиллаштирилган;
ИнВЕСТ дастурида Тошкент шаҳридаги ёғин миқдори, ердан фойдаланиш ва ер қоплами турларида ёғинларнинг оқим ҳосил қилиш кўрсаткичлари ҳамда тупроқларнинг гидрологик гуруҳлари асосида яшил майдонларнинг ёғингарчилик натижасида сув босишини камайтириш экотизим хизмати миқдорий баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тошкент шаҳридаги яшил майдонларнинг экотизим хизматларини баҳолашда табиий географик ёндашувни қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тошкент шаҳрининг ер юзаси ҳарорати ва ҳаво ҳароратидаги фарқлар асосида аниқланган шаҳар иссиқлик оролининг шаклланиши ва жадаллиги ҳақидаги маълумотлар ва яратилган йирик масштабли карталари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида иқлим ўзгариши мониторингини юритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 30-августдаги 03-03/1-03/3-8653-сонли маълумотномаси). Натижада, Тошкент шаҳрида ёз фаслида ҳаво ҳароратини пасайтириш учун марказий ва жануби-шарқий ҳудудларида яшил майдонларни кенгайтириш, қурилишда албедо даражаси юқорироқ материалларидан фойдаланиш, бинолар орасидаги масофани норматив ҳужжатларга мослаштириш ва ҳаво оқимларининг асосий йўналишларига мослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш имкониятини берган;
Тошкент шаҳридаги анъанавий усулда қурилган 1-2-қаватли уйлардан иборат маҳаллаларда юза ҳарорати тенг ўлчамли майдондаги кўп қаватли тураржой массивларидаги юза ҳароратига нисбатан юқори бўлиши ҳақидаги маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида Тошкент шаҳрида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида экотизим хизматларини амалга ошириш орқали атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва тегишли норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 30-августдаги 03-03/1-03/3-8653-сонли маълумотномаси). Натижада, ер қопламида яшил майдонларнинг улушини ошириш ҳамда бино-иншоотлар қаватлари сонини ва геометрияси бўйича тегишли норматив ҳужжатларни такомиллаштириш имкониятини берган;
Тошкент шаҳридаги Ботаника ҳамда Фурқат боғларида олиб борилган дала тадқиқот ва кузатув натижалари асосида аниқланган боғларнинг ҳаво ҳароратини пасайтириш ва нисбий намликни ошириш имкониятлари уларнинг майдонига, шаклига, дарахт турларига, яшиллик даражасига боғлиқ эканлиги ҳақидаги маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида “Яшил” ўсиш тамойилларини жорий этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 30-августдаги 03-03/1-03/3-8653-сонли маълумотномаси). Натижада, Тошкент шаҳрида яшил майдонлар ва истироҳат боғларининг майдонини, улардаги дарахтлар сони ва турини табиатни муҳофаза қилиш стандартлари ва қоидаларига мувофиқлигини асослаш имкониятини берган;
шаҳар сув тошқинларини камайтириш экотизим хизматларини баҳолашнинг дарё террасаларига асосланиб такомиллаштирилган методикаси Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида Тошкент шаҳрида атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва тегишли норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 30-августдаги 03-03/1-03/3-8653-сонли маълумотномаси). Натижада, аҳоли турар жой массивлари, йўллар ва сув ҳавзаларининг экотизим хизматларини амалга ошириш бўйича тегишли норматив ҳужжатларни такомиллаштириш имкониятини берган;
Тошкент шаҳридаги яшил майдонларнинг шаҳар сув тошқинларини камайтириш экотизим хизматини ИнВЕСТ дастурида миқдорий баҳолаш маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги амалиётида  атроф-муҳит ҳолатини кузатиб боришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2025-йил 30-августдаги 03-03/1-03/3-8653-сонли маълумотномаси). Натижада, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлаш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish