Нуриддинов Ахроржон Баҳодир ўғлининг Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумот  Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Иссиқ иқлим шароитида ёш енгил атлетикачиларни тайёрлаш методикасини такомиллаштириш 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped2621
Илмий раҳбар: Кадиров Рашид Хамидович редагогика фанлари номзоди (PhD), ррофессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/27.09.2024.Ped.72.10. 
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Рахматова Дилноза Нигбоевна, редагогика фанлари доктори (DSc), ррофессор Хайдаров Бахтиёр Тожийевич.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Иссиқ иқлим шароитларида ёш енгил атлетикачиларни тайёрлаш методикасини такомиллаштиришнинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш ва педагогик самарадорлигини экспериментал асослаш
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
10-12 ёшли енгил атлетикачилар учун мўлжалланган икки йиллик машғулот режасидаги соат тақсимоти ва уларнинг нисбатларини умумий жисмоний тайёргарлик-96/100 соат, махсус жисмоний тайёргарлик-90/105 соат, техник-тактик тайёргарлик-80/139 соат, назарий тайёргарлик-16/20 соат, психологик тайёргарлик-12/24 соат, ўтказиш назорат синовлари-12/12 соат, йўриқчи ва ҳакамлик амалиёти -/-/4 соат, тикланиш тадбирлари-6/12 соатга ўзгартириш ва ҳар бир тайёргарлик турининг машғулот жараёнидаги амалий вазифаларини такомиллаштириш ҳисобига спорт натижаларини ошириш имконияти янада кенгайтирилган;
иссиқ иқлим шароитида шуғулланадиган бошланғич тайёргарлик босқичида енгил атлетикачиларнинг тезлик, куч, чидамлилик ва тезкор-куч жисмоний сифат кўрсаткичлари босқичма-босқич (прогрессив), ўзаро таъсирчан (интерференс), сенсор-мотор усулларини интеграциялаш (спортчи организмининг барча жисмоний ва нейрофизиологик имкониятларини уйғун равишда) ҳисобига уларнинг жисмоний тайёргарлиги такомиллаштирилган;
спорт мактабларининг бошланғич тайёргарлик гуруҳларида енгил атлетика бўйича ўқув-машғулотларнинг шакллари, тузилиши, ташкил етилиши, воситалари ва усулларининг нисбатларини ва йилнинг турли фаслларида машғулот олиб бориш вақтини ўзгартириш ҳисобига машғулот юкламаларини осонроқ ва самаралироқ ўзлаштириш имконияти кенгайтирилган;
иссиқ иқлим шароитида шуғулланувчи ёш енгил атлетикачиларнинг машғулотлари самарадорлигини ҳамда машғулотга бўлган қизиқиши ошириш мақсадида махсус машқлар мажмуаси юқори, аралаш, ўрта ва паст шиддатда иқлимга мослаштирилиб қўллаш методикаси модели самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёш енгил атлетикачиларни тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан олинган натижалар асосида:
10-12 ёшли енгил атлетикачилар учун мўлжалланган икки йиллик машғулот режасидаги соат тақсимоти ва уларнинг нисбатларини умумий жисмоний тайёргарлик-96/100 соат, махсус жисмоний тайёргарлик-90/105 соат, техник-тактик тайёргарлик-80/139 соат, назарий тайёргарлик-16/20 соат, психологик тайёргарлик-12/24 соат, ўтказиш назорат синовлари-12/12 соат, йўриқчи ва ҳакамлик амалиёти -/-/4 соат, тикланиш тадбирлари-6/12 соатга ўзгартириш ва ҳар бир тайёргарлик турининг машғулот жараёнидаги амалий вазифаларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Бухоро вилоят Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабимашғулотлари жараёнига татбоқ етилган. (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 6-февралдаги 02-16/1233-сон маълумотномаси). Натижада ёш енгил атлетикачиларнинг тезкор-куч сифатлари 19-21 % га, чаққонлик сифати 18-22 % га, егилувчанлик сифати 22-24 % га, ўсишига еришилган.
иссиқ иқлим шароитида шуғулланадиган бошланғич тайёргарлик босқичида 10-12 ёшли енгил атлетикачиларнинг жисмоний сифатлари (тезлик, куч, чидамлилик ва тезкор-куч) кўрсаткичларини ривожлантиришнинг илмий асосланган методикаси ва прогрессив, интерференс, сенсор-мотор усулларни интеграциялаш бўйича таклиф ва тавсиялар Сурхондарё вилоят Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби ўсмир енгил атлетикачилари машғулот жараёнига татбоқ етилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 6-февралдаги 02-16/1233-сон маълумотномаси). Натижада ёш енгил атлетикачиларнинг тезкор-куч сифатлари 18-20 % га, тезлик сифати 20-22 % га, чаққонлик сифати 19-21 % га, егилувчанлик сифати 17-19 % га, жисмоний ривожланиши умумий 7,9 % га яхшиланган.
спорт мактабларининг бошланғич тайёргарлик гуруҳларида енгил атлетика бўйича ўқув-машғулотларнинг шакллари, тузилиши, ташкил етилиши, воситалари ва усулларининг нисбатларини ва йилнинг турли фаслларида машғулот олиб бориш вақтини ўзгартириш бўйича таклиф ва тавсиялар Бухоро вилоят Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабимашғулотлари жараёнига татбоқ етилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 6-февралдаги 02-16/1233-сон маълумотномаси). Натижада ёш енгил атлетикачиларнинг тезлик сифати 17-20 % га, жисмоний ривожланиши умумий 7,8 % га ўсишига еришилган.
иссиқ иқлим шароитида шуғулланувчи ёш енгил атлетикачиларнинг машғулотлари самарадорлигини ҳамда машғулотга бўлган қизиқиши ошириш мақсадида махсус машқлар мажмуаси юқори, аралаш, ўрта ва паст шиддатда илмий асосланган, иқлимга мослаштирилиб қўллаш методикаси самарадорлиги Қашқадарё вилоят Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби машғулотлари жараёнига қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 6-февралдаги 02-16/1233-сон маълумотномаси). Натижада ёш енгил атлетикачиларнинг тезкор -куч сифатлари 19-22 % га, тезлик сифати 17-19 % га, чаққонлик сифати 17-20 % га, егилувчанлик сифати 21-23 % га, жисмоний ривожланиши умумий 8,1 % га ўсишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish