Фармонов Ўткир Алимовичнинг Педагогика фанлари бўйича фалсафа
доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Баскетболчиларнинг техник тайёргарлигини такомиллаштиришда рақамли технологияларни қўллаш методикаси” 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5252
Илмий раҳбар: Нуруллоев Лазиз Латипович педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/27.09.2024.Ped.72.10.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Машарипов Фарход Тўрахонович; педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. Олимов Алишер Исакович
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Баскетболчиларнинг техник тайёргарлигини замонавий рақамли технологиялар воситаси асосида такомиллаштиришга йўналтирилган методикани ишлаб чиқиш ҳамда унинг самарадорлигини амалий тажрибада исботлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Баскетбол машғулотларда мураккаб техник ҳаракатлар (тўпни олиб юриш (дриблинг)нинг мураккаб шакллари, алдамчи ҳаракатлар (финте), тўп узатишнинг мураккаб турлари, координасион ва сенсор-мотор мураккаблик) каби махсус тайёргарлик турларини ўзида мужассамлаштирган йиллик ўқув-машғулот моделини такомиллаштириш ҳисобига уларнинг техник-тактик ҳаракатларни аниқ ва тезкор бажариш имкониятлари кенгайтирилган;
талаба-баскетболчиларнинг майдондаги жойлашуви ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда рақамли мониторинг (сенсорлар орқали олинган кинематик маълумотлар, видеотаҳлил натижалари) асосида машғулот юкламалари, мазмуни ва услубларини такомиллаштирувчи мобил платформасини қўллаш ҳисобига машғулот ва мусобақа жараёнида оператив ахборотлар олиш имкониятлари кенгайтирилган;
махсус жисмоний сифатларни (портловчи куч, тезкорлик ва чидамкорлик) ўйин ҳаракатлари самарадорлиги билан бевосита боғлиқликда ривожлантириш учун мушак ишининг турли режимларини (экссентрик, изометрик, статик-динамик, плиометрик) уйғунлаштирувчи “интеграл” номли янги машғулот методикаси ишлаб чиқиш ҳисобига жисмоний ва техник тайёргарлик ўртасидаги корреляцион боғлиқлик (сакровчанлик ва тўп отиш аниқлиги ўртасида п=0.79 гача) эмпирик жиҳатдан исботланган;
ишлаб чиқилган методиканинг юқори самарадорлиги ўтказилган педагогик тажриба орқали илмий-амалий жиҳатдан исботланиб тажриба доирасида техник ҳаракатларни реал вақт режимида объектив баҳолашга мўлжалланган “Рақамли Баскетбол Экрани” (РБЕр) дастурий-аппарат мажмуасини ишлаб чиқиб амалиётга жорий этиш орқали махсус жисмоний ва техник тайёргарлик кўрсаткичлари бўйича статистик ишончлилиги амалда исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Баскетболчиларнинг техник тайёргарлигини такомиллаштиришда рақамли технологияларни қўллаш методикаси бўйича ўтказилган тадқиқот давомида ишлаб чиқилган илмий-услубий ишланмалар ва амалий тавсиялар республиканинг бир қатор олий таълим муассасалари ўқув жараёнига ҳамда илмий-методик таъминотга муваффақиятли жорий этилди ва қуйидаги натижага эришилди:
Баскетбол машғулотларда мураккаб техник ҳаракатлар (тўпни олиб юриш (дриблинг)нинг мураккаб шакллари, алдамчи ҳаракатлар (финте), тўп узатишнинг мураккаб турлари, координасион ва сенсор-мотор мураккаблик) каби махсус тайёргарлик турларини ўзида мужассамлаштирган йиллик ўқув-машғулот моделини такомиллаштириш бўйича таклифлар Олий таълим муассасаларининг баскетбол машғулотлари жарааёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва иновациялар вазирлигининг 2025-йил 24-февралдаги 02/01-01-74 маʼлумотномаси). Натижада баскетболчиларнинг жисмоний тайёргарлик 11-14%га, техник тайёргарлик 10-14%га ўсишига эришилган;
Талаба-баскетболчиларнинг майдондаги жойлашуви ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда рақамли мониторинг (сенсорлар орқали олинган кинематик маълумотлар, видеотаҳлил натижалари) асосида машғулот юкламалари, мазмуни ва услубларини такомиллаштирувчи мобил платформасини қўллаш бўйича таклифлар Олий таълим муассасаларининг баскетбол тўгараклари жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва иновациялар вазирлигининг 2025-йил 24-февралдаги 02/01-01-74 маʼлумотномаси). Натижада талаба баскетболчиларининг тезкор-куч сифатлари 17% га, чаққонлик сифати 18% га, талабаларнинг фанни ўзлаштириш кўрсатгичи 22% га ўсишига эришилган.
Махсус жисмоний сифатларни (портловчи куч, тезкорлик ва чидамкорлик) ўйин ҳаракатлари самарадорлиги билан бевосита боғлиқликда ривожлантириш учун мушак ишининг турли режимларини (экссентрик, изометрик, статик-динамик, плиометрик) уйғунлаштирувчи “интеграл” номли янги машғулот методикаси ишлаб чиқиш бўйича таклифлар “Спорт ўйинлари ва уни ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018-йил 27-мартдаги 274-сонли буйруғи билан тасдиқланган 274-286-сонли гувоҳномага). Натижада талаба баскетболчиларининг тезкор-куч сифатлари 17% га, тезлик сифати 22% га, чаққонлик сифати 18% га, техник тайёргарлиги 21% га, талабаларнинг фанни ўзлаштириш кўрсатгичи 28% га ўсишига эришилган.
Ишлаб чиқилган методиканинг юқори самарадорлиги ўтказилган педагогик тажриба орқали илмий-амалий жиҳатдан исботланиб тажриба доирасида техник ҳаракатларни реал вақт режимида объектив баҳолашга мўлжалланган “Рақамли Баскетбол Экрани” (РБЕр) дастурий-аппарат мажмуасини ишлаб чиқиб амалиётга жорий этиш бўйича таклифлар Олий таълим муассасаларининг баскетбол машғулотлари жараёнига тадбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва иновациялар вазирлигининг 2025-йил 24-февралдаги 02/01-01-74 маʼлумотномаси) Натижада талаба баскетболчиларининг тезкор-куч сифатлари 18% га, тезлик сифати 21% га, чаққонлик сифати 19% га, техник тайёргарлиги 20% га, талабаларнинг фанни ўзлаштириш кўрсатгичи 27% га ўсишига эришилган.