Сайдазимова Санобар Самар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий ўзбек қиссаларида паранормал эпизодларнинг бадиий вазифаси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3354
Илмий раҳбар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc. 03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Исломжон Ахмеджанович филология фанлари доктори, профессор; Қўчқорова Марҳабо Худойбергановна филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: замонавий ўзбек қиссаларида “паранормал эпизодлар”нинг бадиий вазифасини ёритиш, “паранормал эпизод” поетик тафаккурнинг муҳим компоненти эканини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек адабиётида илк бор “паранормал эпизод” термини илмий истилоҳ сифатида ишлаб чиқилиб, унинг луғавий маъноси, генезиси аниқланиб, паранормал эпизодларнинг поетик тадрижи диний манбалар, миф, фолклор, мумтоз, жадид, совет ва замонавий ўзбек адабиёти мисолида очиб берилган.
“паранормал эпизодлар”нинг бадиий адабиётга кириб келиши учун асос бўладиган уч омил: маиший омилларининг бадиийлаштирилиши, ижтимоий-психологик омилларнинг адабиёт таркибига анъана сифатида кириши ва яшаб қолиши, паранормал ҳодисаларнинг индивидуал-биологик омиллар сифатида бадиий тафаккурга кўчиши далилланган;
“Қора китоб” ва “Тун панжаралари” қиссалари таҳлили асосида замонавий ўзбек насрида модернизм адабий оқими билан “паранормал эпизодлар”нинг ўзига хос бадиий-эстетик вазифа ва умуминсоний ғоявий-фалсафий масалаларни акс эттириши, шунингдек, “паранормал эпизодлар”нинг реалистик асарларда гуманистик ғояларни, модернистик асарларда эса шайтоний кучларни тарғиб этиши масалалари исботланган;
замонавий ўзбек қиссаларидаги “паранормал эпизодлар” муаллифнинг индивидуал дунёқараши, жаҳон адабиётининг таъсир доираси, мифологик тасаввурлар ва халқ оғзаки ижодидан илҳомланиш асосида шаклланиб, янгича талқин ва ёндашувлар орқали бадиий матнга кириб келганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий оъзбек қиссаларида паранормал эпизодларнинг бадиий вазифаси тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек адабиётида илк бор “паранормал эпизод” термини илмий истилоҳ сифатида ишлаб чиқилиб, унинг луғавий маъноси, генезиси аниқланиб, паранормал эпизодларнинг поетик тадрижи диний манбалар, миф, фолклор, мумтоз, жадид, совет ва замонавий ўзбек адабиёти мисолида очиб берилганига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 8-июлдаги 01/4-3000-сон маълумотномаси). Натижада, “паранормал эпизодлар”нинг бадиий функсияси ва янги илмий атама сифатидаги муаммосига доир илмий материаллар тайёрлашга асос бўлган;
“паранормал эпизодлар”нинг бадиий адабиётга кириб келиши учун асос бўладиган уч омил: маиший омилларининг бадиийлаштирилиши, ижтимоий-психологик омилларнинг адабиёт таркибига анъана сифатида кириши ва яшаб қолиши, паранормал ҳодисаларнинг индивидуал-биологик омиллар сифатида бадиий тафаккурга кўчиши ҳақидаги илмий натижалар ва материалларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474 рақамли “Болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 8-июлдаги 01/4-2999-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқот доирасида ўрганилган замонавий ўзбек қиссалари асосида “паранормал эпизодлар” қуйидаги беш тоифага: иллюзион ва галютинацион, мистик, метафизик, психологик, символистик паранормал эпизодларга ажралиши аниқланган;
“Қора китоб” ва “Тун панжаралари” қиссалари таҳлили асосида замонавий ўзбек насрида модернизм адабий оқими билан “паранормал эпизодлар”нинг ўзига хос бадиий-эстетик вазифа ва умуминсоний ғоявий-фалсафий масалаларни акс эттириши, шунингдек,
“паранормал эпизодлар”нинг реалистик асарларда гуманистик ғояларни, модернистик асарларда эса шайтоний кучларни тарғиб этиши ҳақидаги илмий натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022-рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” номли грант лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 27-августдаги 01/4-3773-сон маълумотномаси). Натижада, “паранормал эпизодлар” ўзбек адабиётида муаллиф адабий-эстетик идеалини, консепсиясини, бадиий ниятини, умумий мақсадини ифодалашда муҳим поетик компонент масаласига доир материаллар билан бойишига хизмат қилган;
Бугунги адабий жараёнда эпик турнинг муҳим эстетик бўлаги бўлмиш қисса жанрини илмий-назарий тадқиқ этиш, замонавий ўзбек қиссаларидаги “паранормал эпизодлар” муаллифнинг индивидуал дунёқараши, жаҳон адабиётининг таъсир доираси, мифологик тасаввурлар ва халқ оғзаки ижодидан илҳомланиш асосида шаклланиб, янгича талқин ва ёндашувлар орқали бадиий матнга кириб келганлиги ҳақидаги назарий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Ассалом Ўзбекистон” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда ижодий фойдаланилган. (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 07.12.23-йилдаги 01-07-391-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур кўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни фалсафий жиҳатдан теранлашган, замонавий ўзбек насрига хос хусусиятлар: ёзувчи бадиий-эстетик консепсияси, рамзий-мажозий мазмун ва бадиий ифода серқатламлиги, поетик ифода ракурслари каби назарий тушунчалар ҳисобига мукаммаллашиб, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.