Зарипова Рушана Робертовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдуқаюм Ёʻлдошев асарларида бадиий психологизм”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3333.
Илмий раҳбар: Қаҳрамонов Қурдош Ялғашевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01
Расмий оппонентлар: Каримов Баҳодир Нурметович, филология фанлари доктори, профессор; Хамракулова Хуршида Кувватовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Абдуқаюм Йўлдошев насри мисолида ижодкорнинг образ яратиш маҳоратини, қаҳрамон руҳий оламини очишда қўллаган бадиий-психологик тасвир воситаларини, ички монолог, бадиий детал унсурларини яхлит ўрганиш, шунингдек, адибнинг сўз қўллаш салоҳияти ва унинг бадиий-эстетик вазифасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижодкорнинг ҳикоя, қисса ва романларида образлар тизими ва психологик рамзларнинг таҳлили орқали ёзувчининг характер яратиш маҳорати, руҳий жараёнларни бадиий акс эттиришдаги ўзига хослиги илмий асосланган;
Абдуқаюм Йўлдошев асарлари таҳлили орқали ташқи ва ички омиллар – ижтимоий муҳит ва ижодкор шахс “мен”и, дунёқараши ҳамда воқеликка эстетик муносабатининг қаҳрамон маънавий оламини ёритишдаги аҳамияти асосланган;
бадиий психологизм ифодасида турли анъанавий поетик унсурлар – портрет, бадиий детал, қаҳрамон нутқи, диалог ва монологлар, пейзаж тасвирларидан моҳирлик билан фойдаланишнинг аҳамияти очиб берилган;
қаҳрамон руҳияти тасвирида ноанъанавий ифода воситалари – рамз ва тимсоллар, метофорик ифода ва туш мотивларидан самарали фойдаланиш ёзувчи услубий индивидуаллигини белгиловчи омиллардан бири эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдуқаюм Ёʻлдошев асарларида бадиий психологизм тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ижодкорнинг ҳикоя, қисса ва романларида образлар тизими ва психологик рамзларнинг таҳлили орқали ёзувчининг характер яратиш маҳорати, руҳий жараёнларни бадиий акс эттиришдаги ўзига хослиги, ёзувчи асарларида руҳий кечинмалар, психологик эврилишлар замон ва макон, давр ва шахс муносабатлари талқинида бадиий акс этиши ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474 рақамли “Болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш номли инновацион лойиҳасида фойдаланган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-майдаги № 01/4-1846-сонли маълумотномаси). Натижада, бадиий психологизмнинг ижодкор консепсияси ва асар бадииятидаги ўрнига оид илмий материаллардан электрон платформа материаллари бойитилган;
Абдуқаюм Йўлдошев асарлари таҳлили орқали ташқи ва ички омиллар – ижтимоий муҳит ва ижодкор шахс “мен”и, дунёқараши ҳамда воқеликка эстетик муносабатининг қаҳрамон маънавий оламини ёритишдаги аҳамияти асослангани ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258. “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 8-июлдаги № 01/4-3009-сонли маълумотномаси). Натижада, ижодкор шахс “мен”и, дунёқараши ҳамда воқеликка эстетик муносабатининг қаҳрамон маънавий оламини ёритишдаги аҳамиятига оид илмий материаллардан электрон платформа материаллари бойитилган;
бадиий психологизм ифодасида турли анъанавий поетик унсурлар – портрет, бадиий детал, қаҳрамон нутқи, диалог ва монологлар, пейзаж тасвирларидан моҳирлик билан фойдаланишнинг аҳамияти таҳлиллар билан кўрсатилганлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Наср кенгаши ҳисобот йигʻилишларида, ёш ижодкорлар тўгараги маҳорат дарсларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2024-йил 12-декабрдаги 01-03/810-сонли маълумотномаси). Натижада, Абдуқаюм Ёʻлдошев асарларида бадиий психологизм масаласига оид илмий-назарий хулосалар ёш ижодкорларнинг ёзувчи асарларини теранроқ англашларига, тасаввурларини кенгайтиришга хизмат қилган;
қаҳрамон руҳияти тасвирида ноанъанавий ифода воситалари – рамз ва тимсоллар, метофорик ифода ва туш мотивларидан самарали фойдаланиш ёзувчи услубий индивидуаллигини белгиловчи омиллардан бири сифатида баҳоланганига оид илмий-назарий хулосалардан “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон 1” телерадиоканали “Ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий дастурлар” бош муҳарририяти томонидан 2025-йилнинг 4-11-май кунлари эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт” ҳамда “Ўзбекистон умумий уйимиз!” кўрсатувларида тадқиқотчи билан бевосита суҳбат олиб бориш орқали унумли фойдаланилди. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмасининг 2025-йил 16-июндаги № 05-09-919-сонли маълумотномаси). Натижада, А.Ёʻлдошев асарларида бадиий психологизмга оид илмий материаллардан мазкур кўрсатувлар мазмун-моҳияти бойитилган ва уларнинг оммабоплиги таъминланган.