Тажбенова Сауле Сарсенгалиевнанинг
педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Она тили дарсларида ўқувчиларнинг лингвистик компетенсиясини шакллантириш методикаси (таълим қорақалпоқ ва қозоқ тилларида олиб бориладиган бошланғич синфлар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Ped1012.
Илмий маслаҳатчи: Ниёзметова Роза Хасановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Юсупова Шохидахон Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларнинг лингвистик компетенсияларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларнинг лингвистик компетенсияларини шакллантиришнинг педагогик, психологик, методик жиҳатлари тил саводхонлигига эришишнинг назарий ва амалий даражаси ўртасидаги синергиянинг мақбуллигини қатъий белгилаш консепсиясига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларнинг лингвистик компетенсияларини шакллантириш жараёни “4К” (креативлик, критик фикрлаш, коммуникация ва коллаборация) оʻқитиш моделининг тактик билимларни оптималлаш, тил бирликларини режалаштириш каби тил ҳодисалари билан боғлиқ ёндашувлар ва структур-семантик, функсионал, лингвистик қоидаларнинг мақбуллигига эришиш тамойилларининг валидлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
она тили дарсларида ўқувчиларнинг лингвистик компетенсияларини шакллантириш мазмуни тил бирлиги айтилганда қоидани, қоида айтилганда тил бирликларини эслаш, уларни фаоллаштириш мақсадида бажариладиган ўқув-билиш фаолиятини якуний босқич сифатида амалга оширишга доир мантиқий-структурани лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф она тили дарсларида тил бирликлари ва қоидаларни ўрганишнинг методик тузилмаси тил бирлиги ва қоида қай даражада ўзлаштирилиши, таҳлилий жараёнлар, лингвистик мушоҳада юритиш даражасида мустақил фикрлашга эришиш каби дидактик параметрларнинг тил соҳибида идентификасияси продуктивлигига эришиш орқали такомиллаштирилган;
таълим қорақалпоқ ва қозоқ тилларида олиб бориладиган бошланғич синфларда ўқувчиларнинг лингвистик компетенсияларини шакллантириш методикаси билимларни тўлиқ ўзлаштириш, коммуникатив кўникма ва малакалар, амалий тил тажрибаси билан боғлиқ уч босқичли методик алгоритмни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Она тили дарсларида ўқувчиларнинг лингвистик компетенсияларини шакллантириш методикаси бўйича илмий натижалар асосида:
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларнинг лингвистик компетенсияларини шакллантиришнинг педагогик, психологик, методик жиҳатлари тил саводхонлигига эришишнинг назарий ва амалий даражаси ўртасидаги синергиянинг мақбуллигини қатъий белгилаш консепсиясига устуворлик бериш орқали аниқлаштиришига доир таклиф ва тавсиялардан 60110500 – Бошланғич таълим  ёʻналиши учун “Тáрбия ислери методикасı” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи, 498647-рақамли гувоҳнома). Натижада ўқувчиларда тилни онгли ўзлаштириш, қоидаларни амалий қўллай олиш ва нутқий фаолиятда эркин фойдаланиш даражасига эришишни таъминлашга хизмат қилган;
бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларнинг лингвистик компетенсияларини шакллантириш жараёни “4К” ўқитиш моделининг тактик билимларни оптималлаш, тил бирликларини режалаштириш каби тил ҳодисалари билан боғлиқ ёндашувлар ва структур-семантик, функсионал, лингвистик қоидаларнинг мақбуллигига эришиш тамойилларининг валидлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан  “Бошланғич таълимда инновация ва интеграция” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон буйруғи, 660300-рақамли гувоҳнома). Натижада ўқувчи тил бирлиги айтилганда қоидани, қоида айтилганда эса тегишли тил бирлигини аниқлай олиши зарулиги, грамматик компетенсияни шакллантиришда билим, кўникма ва малакалар уйғунлиги муҳим методик талабларини ривожлантиришга хизмат қилган;
она тили дарсларида ўқувчиларнинг лингвистик компетенсияларини шакллантириш мазмуни тил бирлиги айтилганда қоидани, қоида айтилганда тил бирликларини эслаш, уларни фаоллаштириш мақсадида бажариладиган ўқув-билиш фаолиятини якуний босқич сифатида амалга оширишга доир мантиқий-структурани лойиҳалаш асосида шакллантиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Бошланғич таълимда инновация ва интеграция” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон буйруғи, 660300-рақамли гувоҳнома). Натижада бошланғич синф она тили дарсларида ўқувчиларда ўқув-билиш фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бошланғич синф она тили дарсларида тил бирликлари ва қоидаларни ўрганишнинг методик тузилмаси тил бирлиги ва қоида қай даражада ўзлаштирилиши, таҳлилий жараёнлар, лингвистик мушоҳада юритиш даражасида мустақил фикрлашга эришиш каби дидактик параметрларнинг тил соҳибида идентификасияси продуктивлигига эришиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 60110500  – Бошланғич таълим  ёʻналиши учун “Тáрбия ислери методикасı” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи, 498647-рақамли гувоҳнома). Натижада қоида ва тил бирликлари кўлами асосида тил ўргатиш тизими изчил, илмий ва амалий жиҳатдан мукаммаллаштирилишга хизмат қилган; 
таълим қорақалпоқ ва қозоқ тилларида олиб бориладиган бошланғич синфларда ўқувчиларнинг лингвистик компетенсияларини шакллантириш методикаси билимларни тўлиқ ўзлаштириш, коммуникатив кўникма ва малакалар, амалий тил тажрибаси билан боғлиқ уч босқичли методик алгоритмни ишлаб чиқишга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Бошланғич таълимда инновация ва интеграция” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон буйруғи, 660300-рақамли гувоҳнома). Натижада уч босқичли ёндашув ўқувчиларда тил ҳодисаларини чуқур англаш ва уларни амалиётда самарали қўллашга замин яратишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish