Авезова Дилдора Давлатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Зиёратгоҳ обидаларига оид архаизм ва историзмларнинг ўзбек тилидан инглиз тилига таржимаси муаммолари”; 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Fil4608
Илмий раҳбар: Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор; Одилова Гулноза Камилжоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ҳудудида жойлашган зиёратгоҳ обидаларига оид архаизм ва историзмларни ёзма манбалардан тўплаш, уларни инглиз тилига таржимасидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
эскирган лексемаларни архаизм ва историзмларга ажратган ҳолда ўзбек тилшунослигида ўрганилган бўлса, инглиз тилшунослигида улар эскирганлик хусусиятига кўра умумий илмий парадигма доирасида тадқиқ этилганлиги далилланган;
зиёратгоҳ обидаларига оид матнларнинг ўзбек тилидан инглиз тилига таржимасида жой номлари, бино қисмлари, обида билан боғлиқ тарихий воқеанинг номланиши ҳамда маданий-тарихий манбадаги архаизмлар, историзмларнинг этимологик ҳамда контекстуал  таҳлили асосида консептуал ва функционал ёндашувларга таяниш муҳимлиги аниқланган;
Ўзбекистондаги зиёратгоҳ обидаларига оид материалларнинг инглиз тилига таржималаридаги архаизм ва историзмлар ажратиб олиниб, 8 та семантик гуруҳи аниқланган, ушбу гуруҳларга мансублигига кўра уларнинг инглиз тилидаги мукаммал изоҳлари берилиши натижасида таржима адекватлиги таъминланиши илмий асосланган;
зиёратгоҳ обидаларига оид архаизм ва историзмларни ўзбек тилидан инглиз тилига таржимасида лексик трансформация, транскрипсия + изоҳлаш, транслитерация + изоҳлаш, калка ҳамда эквивалентлик каби усуллар самарали эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Зиёратгоҳ обидаларига оид архаизм ва историзмларни таржима қилиш жараёнида юзага келадиган муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этишда самарали бўлган таржима усулларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон ҳудудида жойлашган 610 та зиёратгоҳ обидаларига оид манбалардан, 89 та архаизм ва 42 та историзмларнинг изоҳлари келтирилиб, инглиз тилига таржима қилинган вариантлари асосида яратилган каталоги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” каналида “Бобосўз” лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил, 12-сентябрдаги № 01-20/643-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳада қўлланилган тарихий, ижтимоий ва маданий воқеликларни ифодаловчи лексик бирликлар тўгўри танланган ва бу мазкур лойиҳа материалларининг сифатини ошишига ҳамда лойиҳа мазмунига мослигини таъминлашга хизмат қилган;
зиёратгоҳ обидаларига оид миллий-маданий, диний архаизм ва историзмлар қўлланилган матнларнинг ўзбек тилидан инглиз тилига таржимасида кўп маънолилик (полисемия), семантик силжиш, тиллараро омонимия, эквивалентга эга эмаслик каби лингвистик муаммоларга берилган ечим ва хулосалардан Тошкент архитектура-қурилиш университетининг Германиянинг ДААД халқаро жамғармаси томонидан молиялаштирилган “Интердисcиплинарй ат тҳе момент 2:0; Буилдинг маинтенанcе ат тҳе урбан анд соcиал лифе оф Макҳалла” халқаро лойиҳасининг тарихий ёдгорликлар ва уларнинг қисмларига оид номлар таржимасини тўғри қўллашда фойдаланилган (ЎзР Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент архитектура-қурилиш университетининг 2025-йил 12-сентябрдаги № 04/758-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг тарихий ёдгорликлар ва уларнинг қисмларига оид номлар таржимаси тўғри амалга оширилган, лингвистик аниқлик таъминланган ҳамда таржима меъёрлари такомиллаштирилган;
эквивалентига эга бўлмаган, ўзига хос архаизмлар ва историзмларни ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қилишда тасвирий таржима, функционал ўхшаш вариантини бериш, қиёслаб ўгириш, умумлаштириш, контекстуал таржима, таржима трансформациялари каби методларнинг самарадорлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг ПРИМ-01-6 – “Modernization of the Scientific Research Institute of Irrigation and Water Problems” халқаро лойиҳасининг 2.3 бандидаги “Аналйсис оф cонcептуал фрамеwоркс анд стратегиc аппроачес аимед ат адванcинг тҳе аcтивитиес оф сcиентифиc ресеарч институтионс ин тҳе Унитед Статес анд Cанада” қисмини амалга оширишда фойдаланилган (ЎзР Сув хўжалиги вазирлиги ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 22-сентябрдаги №01/497-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар лойиҳанинг  ушбу қисмини талаб даражасида ишлаб чиқишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish