Аликабулов Шухрат Абдумаликовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ейилишбардошли композицион полимер қопламаларини олишнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш ва уларни темир-бетон конструкциялар ва меъморий-бадиий қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўллаш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/T735.
Илмий маслаҳатчи: Абед Нодира Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Талипов Ниғматилла Хамидович, техника фанлари доктори, профессор; Эшқобилов Олим Холиқулович, техника фанлари доктори, профессор; Жавлиев Сирожиддин Суюнович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ейилишбардошли композицион полимер қопламаларини олишнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш ва уларни темир-бетон конструкциялар ва меъморий-бадиий қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўллашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир-бетон қурилиш конструкцияларни ишлаб чиқаришда меъморий-бадиий бетон буюмлар шаклларини ва темир-бетон конструкцияларига шакл берувчи қолипларнинг ишлаш шароитларига ўхшаш бўлган қуруқ ва нам бетонли шароитларда абразив сирт юзадаги полимер қопламаларининг едирилиш қонуниятлари, полимерлар ва тўлдирувчиларнинг турига ва табиатига, шунингдек бетонли қоришманинг босими ва сирпаниш тезлигига боғлиқлиги аниқланган; 
темир кукуни билан модификацияланган полимер қопламаларнинг нам муҳитдаги едирилиши сирпаниш тезлиги ва босимнинг кенг оралиқларида коррозион-механик табиатга эга эканлиги, қуруқ муҳитда эса қоплама юзасини едирилишининг асосий тури абразив эканлиги асосланган;
полимерлар ва тўлдирувчиларнинг тури ва табиати, уларнинг тузилиши ва миқдорининг полимер қопламалар сирт юзасини едирилишига таъсири аниқланган;
композицион полимер материалларнинг ейилишбардошлилиги ва физик-механик хусусиятлари уларнинг таркибига графит, қурум, углеродли тола, цемент, темир кукуни, шиша тола каби тўлдирувчиларни киритиш билан ортиши ва фторопласт, полиэтилен, тальк ва каолин каби тўлдирувчиларни киритиш билан камайиши асосланган;
қопламаларнинг едирилиши, уларнинг физик-механик хусусиятларига, шунингдек бетонли қоришманинг технологик ҳолатига боғлиқлиги аниқланган;
едирилишнинг абразив табиати натижасида композициянинг мустаҳкамлик хусусиятлари ва эпоксид композицияларнинг ейилишбардошлилиги, уларнинг қаттиқлигини ошиши билан ошиб, нам муҳитдаги коррозион-механик табиатнинг таъсири композицион полимер қопламаларни сирт юзасининг бузилишига олиб келиши исботланган;
ультратовушли модификациялаш орқали композицион термореактив эпоксидли полимер материалларнинг ейилишбардошлилиги ва физик-механик хусусиятларини ҳамда мос равишда қуруқ ва нам муҳитда бетон билан ўзаро таъсирлашувчи қопламаларнинг умрбоқийлигини сезиларли даражада ошириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ейилишбардошли композицион полимер қопламаларини олишнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш ва уларни темир-бетон конструкциялар ва меъморий-бадиий қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қурилиш ва техник хусусиятлари яхшиланган маҳаллий ва иккиламчи хом ашё асосида ичи бўш темир-бетон плита ва бетон маҳсулотларини олиш мақсадида композицион полимер қопламаларни олишнинг ўзига хос ресурстежамкор самарали технологияси «CENTRON» МЧЖ га қарашли Жиззах темир-бетон буюмлари ишлаб чиқариш заводида амалиётга жорий этилган («O`zbekiston qurilish materiallari sanoati korxonalari uyushmasi»нинг 2025 йил 29 октябрдаги 02/15-3521-сон маълумотномаси). Натижада, ичи бўш темир-бетон плита ва бетон маҳсулотларини олиш учун ишлатиладиган янги олинган ейилишбардошли композицион полимер қопламаларнинг физик-механик ва технологик хусусиятлари яхшиланиб, қопламаларнинг самарадорлиги, ишлаш қобилияти ва чидамлилигини 2,2-2,5 баравар ошириш имконини берган;
маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида ишлаб чиқилган янги ейилишбардошли композицион полимер қопламаларнинг самарали таркиблари «CENTRON» МЧЖ га қарашли Жиззах темир-бетон буюмлари ишлаб чиқариш заводида темир-бетон буюмлар асбобларини ишчи сирт юзаларига ейилишбардошли қоплама сифатида амалиётга жорий этилган («O`zbekiston qurilish materiallari sanoati korxonalari uyushmasi»нинг 2025 йил 29 октябрдаги 02/15-3521-сон маълумотномаси). Натижада, ультратовуш билан ишлов берилган композицияларнинг пўлатга адгезион мустаҳкамлиги 50-60% ва қаттиқлигини эса 1,3-1,5 марта ошириш имконини берган;
ишлаб чиқилган юқори адгезион мустаҳкамликка, эластикликка, едирилишга чидамли оптимал таркибдаги композицион полимер қопламалар «CENTRON» МЧЖ га қарашли Жиззах темир-бетон буюмлари ишлаб чиқариш заводида амалиётга жорий этилган («O`zbekiston qurilish materiallari sanoati korxonalari uyushmasi»нинг 2025 йил 29 октябрдаги 02/15-3521-сон маълумотномаси). Натижада, меъморий-бадиий буюмлар ва темир-бетон конструкциялар қолипларида қўлланиладиган ейилишга чидамли композицион полимер қопламаларнинг ейилишбардошлилигини улътратовуш билан модификацияланмаган ва ҳозирда қўлланилаётган «Эмулъсол» қопламасига нисбатан 2,0-2,2 баравар ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish