Ходжаева Нозигул Панжиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Виcиа фаба Л. турига мансуб хорижий коллекция намуналарининг айрим физиологик ва биокимёвий хусусиятларини баҳолаш», 03.00.07 - Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/B1477.
Илмий раҳбар: Файзиев Вохид Бахрамович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги PhD.03/27.09.2024.B.82.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Курбанбаев Илхам Джуманазарович, биология фанлари доктори, профессор; Кадирова Дилбар Нормуминовна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Виcиа фаба Л. ўсимлигининг хорижий коллекция ўсимликларини физиологик, биокимёвий ва морфохўжалик белги-хусусиятларини баҳолаш асосида ҳосилдор, шўрга чидамли, оқсил миқдори юқори бўлган намуналарни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилояти шароитида Фаба ловия намуналарининг ўсув фазаларида сув режими, фотосинтетик пигментлар миқдори турлича бўлиши генотип ҳамда ташқи муҳит омилларига боғлиқ ҳолда ўзгариши асосланган;
Виcиа фаба ловия намуналари уруғи таркибидаги умумий оқсил миқдори таҳлил қилинган ҳамда турли намуналарда умумий оқсил миқдори нисбати турлича эканлиги исботланган;
Фаба ловия уруғларининг унувчанлиги ЭНТРЙ-22, ЭНТРЙ-40, ЭНТРЙ-41, ЭНТРЙ-55, ЭНТРЙ-56, ЭНТРЙ-62 намуналари кучли шўрга чидамли эканлиги аниқланган;
физиологик белгиларидан «хлорофилл “а”» билан «каротиноидлар миқдори» ўртасида ижобий (р=+0,9518), «умумий хлорофилл миқдори» билан «каротиноидлар миқдори» ўртасида кучли ижобий (р=+0,8540), морфохўжалик белгиларидан «1000 дона уруғ вазни» билан «дуккак узунлиги» ўртасида кучли ишончли ижобий корреляция (р=+0,9165) коррелятив боғланиш мавжудлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Виcиа фаба Л. турига мансуб хорижий коллекция намуналарининг айрим физиологик ва биокимёвий хусусиятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Виcиа фаба Л. намуналарини Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти коллекцияга тақдим этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 27 августдаги 05/06-02/875-сон маълумотномаси). Натижада, коллекция фондини бойитиш, селекция ва генетик илмий тадқиқот ишларида ҳосилдорлик, физиологик ва биокимёвий хусусиятлари билан боғланган ҳолда бирламчи материаллар танлаб олиш ҳамда электрон базаси ахборот-таҳлил тизимини шакллантириш имконини берган;
Виcиа фаба Л. турига мансуб хорижий намуналари Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот институти коллекциясига тақдим этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 27 августдаги 05/06-02/875 сон маълумотномаси). Натижада, Фаба ловия ўсимлигини юқори кўрсаткичли хорижий коллекция намуналари институтнинг генофондини бойитиш билан бир қаторда, “Қишлоқ хўжалиги, биотехнология, экология ва атроф муҳит муҳофазаси” устувор йўналишидаги фундаментал ва амалий лойиҳаларида бошланғич ашё сифатида жалб этиш имконини берган;
Фаба ловиясининг физиологик, биокимёвий ва морфохўжалик белги ва хусусиятлари юқори бўлган ЭНТРЙ-1, ЭНТРЙ-19, ЭНТРЙ-22, ЭНТРЙ-29, ЭНТРЙ-35, ЭНТРЙ-40, ЭНТРЙ-41, ЭНТРЙ-62, Бакла УНВ-851 ва Бакла УНВ-852 намуналари мамлакатимизнинг турли қурғоқчил минтақаларида фойдаланилган (Қурғоқчил минтақаларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази (ИКАРДА)нинг 2025 йил 04 июлдаги 1821-сон маълумотномаси). Натижада, Фаба ловия намуналаридан фойдаланилганлиги ҳамда олинган натижалар келгуси ловия селекциясида тадқиқотлар олиб бориш имконини берган.