Қурбонов Беҳзод Баҳодир ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Двигател тақсимлаш вали кулачок – туртгич жуфтлиги ейилишбардошлигини тадқиқ қилиш услубиятини ишлаб чиқиш”, 05.02.02 – “Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т3181.
Диссертация бажарилган муассаса номи: И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Иргашев Амирқул Иргашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Азамат Хайитович, техника фанлари доктори, профессор; Пўлатов Тохиржон Рустамбекович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади автотрактор ички ёнув двигатели газ тақсимлаш вали кулачогини ейилишбардошликка синашни тезлаштириш имконини берувчи услубиятни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
газ тақсимлаш вали кулачок профиллари ва туртгич гилзасидан иборат бўлган ишқаланиш жуфтлигининг ейилишбардошлигига таʼсир кўрсатувчи, улар ўртасидаги туташув доғининг кенглигини ва майдонини туташув юкламасига боғлиқлигини ҳисоблаш имконини берувчи аналитик боғланишлар келтириб чиқарилган;
кулачок профилининг ишлатиш даврида содир бўладиган ейилиш жараёлари абразив заррачалар иштирокида ва уларнинг иштирокисиз содир бўлиб, мой таркибида абразив заррачалар бўлмаганда, ейилиш фақат ишқаланиш сиртлари ғадир-будурликларининг ўзаро таʼсири орқали содир бўлиши кўрсатилган;
киритиш ва чиқариш кулачоклари профили ишқаланиш сиртининг мувозанатлашган ғадир-будурлигини клапан пружинасини деформацияловчи кучга, кулачок ва туртгич жуфтлигидаги туташув кенглигига ва майдонига нисбатан ўзгариш қонуниятлари аниқланган;
Кулачок профили ва кулачок профилининг эгрилик радиуси асосида ясалган намуналарнинг ейилиш тезлиги ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи регрессион модел ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Двигател тақсимлаш вали кулачок – туртгич жуфтлигининг ейилишбардошлигини тадқиқ этиш услубиятини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
автотрактор ички ёнув двигатели газ тақсимлаш вали кулачокларини ейилишбардошликка синашни тезлаштириш имконини берувчи услубятни “ЎЗАГРОСЕРВИС” АЖ га қарашли “Сурхондарё Агросервис МТП” МЧЖда амалиётга жорий қилинган (“ЎЗАГРОСЕРВИС” АЖ 2023 йил 4 декабрдаги 09-03/102-1180 сон маълумотномаси). Натижада кулачок профилини ейилишга синаш намуналарда олиб борилиши бир жуфт намуналарни синашдаги иш ҳажмини 287,4 мартага тезлаштириш имконини берган; 
двигатели газ тақсимлаш вали кулачокларини ейилишбардошликка синаш ишлари олиб борилди. “Сурхондарё Агросервис МТП” МЧЖ да амалиётга жорий қилинган (“ЎЗАГРОСЕРВИС” АЖ 2023 йил 4 декабрдаги 09-03/102-1180 сон маълумотномаси).  Натижада ташхислаш ва 2-ТХК ўтказиш, двигателда олиб борилганда 250 соатни, синаш намуналарда олиб борилганда эса ушбу ҳажмдаги синов ишларини бажариш учун 32,7 соат сарфланиши ҳисобига синов муддатини 7,65  мартага қисқатириш имконини берган;
Кулачок профили ва туртгич гилзаси орасидаги туташув доғи майдони, сирт микрогеометрияси ҳамда мойдаги абразив заррачалар консентрациясига асосланган ейилиш тезлигини прогнозлаш мезонлари “Сурхондарё Агросервис МТП” МЧЖда амалиётга жорий қилинган (“ЎЗАГРОСЕРВИС” АЖ 2023 йил 4 декабрдаги 09-03/102-1180-сон маълумотномаси). Натижада кулачокларни баҳолаш ва қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилиш аниқлиги оширилиб, қайта тикланган кулачокларнинг такрорий ейилиш тезлигини 18–22 % га камайтириш имконини берган;
Тадқиқотдан келиб чиққан технологик тавсиялар ва синов-диагностик услубиятлар “Сурхондарё Агросервис МТП” МЧЖнинг техник хизмат кўрсатиш амалиётига тизимли татбиқ этилди (“ЎЗАГРОСЕРВИС” АЖ 2023 йил 4 декабрдаги 09-03/102-1180 сон маълумотномаси). Натижада кутилаётган йиллик иқтисодий самара 139 344 000 (бир юз ўттиз тўққиз миллион уч юз қирқ тўрт минг) сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish