Чоршанбиев Шухрат Махматмуродовичнинг
техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “110Г13Л маркали модификацияланган пўлатдан юқори мустаҳкамликка эга деталлар олишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш”, 05.02.01 – “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (Қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши бўйича)” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.DSc/Т669
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети хузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.03.04. рақамли Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Тураходжаев Нодир Джахонгирович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Норхуджаев Ф.Р., техника фанлари доктори, профессор; Бердиёров Б.Т., техника фанлари доктори, доцент., Холикулов У.М. техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети..
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 110Г13Л маркали пўлат қотишмасидан юқори мустаҳкамликка эга бўлган деталлар олишни илмий асосларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
экскаватор тишларини қуйма усулида олишда қўлланиладиган 110Г13Л маркали пўлатларни феррованадий билан модификасиялаш технологияси модификаторларнинг эйилишбардошликга таъсир қилиш даражасига кўра ишлаб чиқилган;
катта ҳажмдаги конусли майдалагични қуйма усулида олишда қўлланиладиган 110Г13Л маркали пўлатларни комплекс модификатор билан ишлов бериш технологияси модификаторларнинг қотишма қаттиқлигига таъсир қилиш даражасига кўра ишлаб чиқилган;
110Г13Л маркали модификасияланган пўлатдан юқори мустаҳкамликка эга деталлар олишнинг назарий асослари металл юзасида ҳосил бўладиган карбидларнинг ҳароратга боғлиқ равишда жойлашиш қонуниятига таяниб ишлаб чиқилган;
110Г13Л маркали модификасияланган пўлатдан қуйма усулда олинган катта ҳажмдаги конусли майдалагични сув муҳитида тоблаш технологияси конусли майдалагични тобланган қатламининг чуқурлиги тоблаш режимининг таъсир даражаси асосида ишлаб чиқилган;
110Г13Л маркали модификасияланган пўлатдан юқори мустаҳкамликка эга деталлар олишда термодинамик жараёнларни ГЭСс қонуни асосида ишлаб чиқилган;
110Г13Л маркали модификасияланган пўлатдан қуйма усулда олингандан экскаватор тишлари қисмларини сув муҳитида тоблаш технологияси тоблашда ҳосил бўладиган юзанинг қаттиқлигига богʻлиқ равишда ўзгаришининг динамикаси асосида ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 110Г13Л маркали модификациялаш пўлатдан олинаётган деталларнинг эксплуатацион хоссаларини ошириш технологиясини ишлаб чиқиш учун олиб борилган тадқиқотлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
экскаватор тишларини қуйма усулида олишда қўлланиладиган 110Г13Л маркали пўлатларни феррованадий билан модификациялаш технологияси “Олмалиқ КМК” АЖ қошидаги “Марказий таъмирлаш механика заводи” га жорий қилинган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2024 йил 16 февралдаги 02 – 24/01 – 0208 – сон маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида металларнинг ейилишбардошлиги 12 – 14% га ошган;
катта ҳажмдаги конусли майдалагични конусли брони қуйма усулида олишда қўлланиладиган 110Г13Л маркали пўлатларни комплекс модификатор билан ишлов бериш технологияси “Олмалиқ КМК” АЖ қошидаги “Марказий таъмирлаш механика заводи”га жорий қилинган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2024 йил 16 февралдаги 02 – 24/01 – 0208 – сон маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида металларнинг қаттиқлиги 7 – 8 % га ошган;
110Г13Л маркали модификациялаш пўлатдан олинган экскаватор тишларига ишлов бериш технологияси “Олмалиқ КМК” АЖ қошидаги “Марказий таъмирлаш механика заводи”га жорий қилинган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2024 йил 16 февралдаги 02 – 24/01 – 0208 – сон маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида экскаватор тишларининг хизмат муддати 1800 соатдан 2500 соатгача ошган;
110Г13Л маркали модификациялаш пўлатдан қуйма усулда олинган катта ҳажмдаги конусли майдалагични конусли брони сув муҳитида тоблаш технологияси “Олмалиқ КМК” АЖ қошидаги “Марказий таъмирлаш механика заводи”га жорий қилинган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2024 йил 16 февралдаги 02 – 24/01 – 0208 – сон маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида конусли майдалагични конусли бронинг тобланган қатламининг чуқурлиги 3 – 4 % га ошган;
110Г13Л маркали модификациялаш пўлатдан қуйма усулда олингандан экскаватор тишлари қисмларини сув муҳитида тоблаш технологияси “Олмалиқ КМК” АЖ қошидаги “Марказий таъмирлаш механика заводи”га жорий қилинган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2024 йил 16 февралдаги 02 – 24/01 – 0208 – сон маълумотномаси). Жорий қилиш натижасида деталларнинг қаттиқлиги 1,2 – 1,4 мартага ошган.