Муродов Бобуржон Хакимжон Ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Энергия сақлагичларга эга бўлган электр энергетика тизимларининг ҳолатларини оптималлаштириш”, 05.05.02 – “Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4462
Илмий раҳбар: Гайибов Тулкин Шерназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Худаяров Музаффар Бурхонович, техника фанлари доктори, профессор; Мирзаев Абдурашид Тўхтасинович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Қайта тикланувчи энергия манбалари” миллий илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибида энергия сақлаш воситалари мавжуд бўлган электр энергетика тизимлари ва тармоқларининг ҳолатларини ҳолат ва технологик чекловларни ҳисобга олиб оптималлаштиришнинг самарали моделлари, усул ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр тармоқларининг ҳолатларини энергия сақлагичларни ростлаш имкониятларини ҳисобга олиш асосида оптималлаштириш масаласининг математик модели ва уни мақсад функсияси градиентининг янги ташкил этувчисини киритиш орқали ечиш алгоритми ишлаб чиқилган;
электр тармоқларида энергия сақлагичларнинг оптимал ўрнатилиш жойларини умумий исрофларнинг минималлигини таъминлаш мезони бўйича аниқлашнинг қувват исрофи ҳосилаларидан фойдаланиш асосида ҳисоблаш жараёнларини кескин енгиллаштирувчи усули таклиф этилган;
электр энергетика тизимларининг ҳолатларини иқтисодийлик, ишончлилик ва электр энергиясининг сифатини таъминлаш мезонлари бўйича оптималлаштиришнинг улар таркибидаги энергия сақлагичлар қувватларини ростлаш ҳисобига қўшимча самарадорликка эришиш имконини берувчи математик модели ва уни ечиш усули ишлаб чиқилган;
энергия сақлаш воситаларига эга бўлган электр энергетика тизимларининг ҳолатларини кўп экстремумлилик ва ноаниқлик шароитларида ҳамда оператив бошқариш мақсадларида оптималлаштириш имконини берувчи усуллар нейрон тармоқлари архитектурасини генетик алгоритмлар асосида такомиллаштириб ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Энергия сақлагичларга эга бўлган электр энергетика тизимларининг ҳолатларини оптималлаштириш масаласининг математик моделлари ва уни ечиш усуллари ҳамда алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электр тармоқларининг ҳолатларини энергия сақлагичларнинг ростлаш имкониятларини ҳисобга олиш асосида оптималлаштириш масаласининг математик модели ва уни ечиш усули Ўзбекистон Республикаси электр энергетика тизимининг суткалик ҳолатини энергия сақлагичларнинг ростлаш имкониятлари ҳамда бошқа ҳолат ва технологик чегаравий шартларни ҳисобга олиб оптималлаштириш учун жорий қилинган (“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2025 йил 20 мартдаги 02-13/513 - сон маълумотномаси). Натижада, иссиқлик электр станцияларида шартли ёқилғи сарфини 0,15 г/кВт.соатга ёки 0,15% га камайтириш имконияти яратилган;
электр тармоқларида энергия сақлагичларни оптимал ўрнатилиш жойларини умумий энергия исрофининг минималлигини таъминлаш асосида аниқлашнинг қувват исрофи ҳосилаларидан фойдаланувчи янги усули “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг Марказий қисмида суткалик ҳолатни оптимал жойлашсиш ўринлари Тошкент, Чирчик, Адолат ва Охангарон подстанцияларига мос келувчи аккумулятор батаеряларининг ростлаш имконияларини ҳисобга олиб режалаштириш учун жорий қилинган (“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2025 йил 20 мартдаги 02-13/513 - сон маълумотномаси). Натижада, бу суткалик электр энергия исрофини 1,46 МВт.соатга ёки 0,72% га камайтириш имконини берган.
таркибида энергия сақлагичлар мавжуд бўлган электр энергетика тизимларининг ҳолатларини иқтисодийлик, ишончлилик ва электр энергиясининг сифатини таъминлаш мезонлари асосида оптимал режалаштириш масаласининг математик модели ва усули Иссиқлик электр станцияларида ёқилғи сарфи билан боғлиқ харажатларни энергия сақлагичларнинг оптимал заряд – разряд иш режимларини таъминлаш орқали минималлаштиришга жорий қилинган (“Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 2025 йил 20 мартдаги 02-13/513 - сон маълумотномаси). Натижада қишки мавсумнинг бир ойи давомида эришилувчи иқтисодий самара 384 483 750 (уч юз саксон тўрт миллион тўққиз юз саксон уч минг етти юз эллик) сўмни ташкил этган.