Умарова Барно Акбутаевнанинг 
фалсафа доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Фуқаролик процессида жамият ва давлат манфаатларига дахлдор ишларда прокурор иштирокининг назарий ва амалий масалалари”, “12.00.04–Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.DSc/Yu288
Илмий маслаҳатчи: Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович, юридик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01. 
Расмий оппонентлар: – ю.ф.д., профессор Ҳабибуллаев Давлатжон Юлчибоевич, ю.ф.д., профессор Рахимов Фахри Хайдарович, ю.ф.д., профессор (DSc) Рахимов Дониёр Бахтиёрович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқот мақсади фуқаролик суд ишларини юритишда жамият ва давлат манфаатларига дахлдор ишларда прокурор иштирокининг назарий ва амалий масалаларига қаратилган назарий хулосалар ва қонунчиликни ривожлантиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
прокуратура органларининг судларда фуқаролик ишлари кўрилишидаги асосий вазифалари қонунда белгиланган ваколатлар орқали суд ҳужжатларининг қонуний, асосли ва адолатли бўлишига эришишдан ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини самарали ҳимоя қилишда фуқаролик процессуал қонунчиликда прокурорнинг жамият ва давлат манфаатларига дахлдор ишларда (ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ, экология ва атроф-муҳитга етказилган зарарларни ундириш) иштирок этиши зарурлиги асослантирилган;
прокурорнинг фуқаролик процессуал ҳуқуқида иштирокчи сифатида мақоми, унинг процессда иштирок этиш шакллари, турлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишда иштирокига оид назарий хулосалари фуқаролик процессуал ҳуқуқи дарслигида асослантирилган;
апелляция инстанциясида прокурор, юқори турувчи прокурор прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган суд ҳужжати устидан апелляция протести келтиришга ҳақли эканлиги ҳақида асослантирилган;
прокурор иштирокида кўрилган ишлар бўйича ёхуд қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун тегишли суддан ўз ваколатлари доирасида ишни талаб қилиб олишга ҳақли эканлиги асослантирилган;
давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларнинг кўрилишида прокурор қонунчилик талаблари бузилиши бўйича ваколатли органлар томонидан далолатнома тузилганлиги, ваколатли органлар томонидан қонун бузилиши ҳолатларини ихтиёрий бартараф этиш юзасидан огоҳлантириш берилганлиги, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжудлиги, даъвони таъминлаш чораларини кўриш зарурияти мавжудлиги, ҳуқуқбузарлик (қонун бузилиши) содир этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (қарор, баённома ва ҳ.к.) мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ёритиб берилган;
давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ ишларнинг кўрилишида прокурор иштироки, ишда зарарнинг миқдори ва хусусияти тўғрисидаги ҳужжатларнинг, даъвони таъминлаш чораларини кўриш зарурияти мавжудлиги, етказилган зарар миқдорини аниқлаш уни ундириш ҳақидаги қарор чиқарилаётган вақтдаги қийматини инобатга олиш  зарурлиги, хатланган мол-мулкнинг ўзлаштирилганлиги, растрата  қилинганлиги, яширилганлиги, нобуд қилинганлиги ёки  шикастланганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, ушбу мол-мулк  ишониб  топширилган  шахсни  қонунда белгиланган  жавобгарликка тортиш  масаласи кўрилганлиги, ушбу тоифадаги ишлар бўйича манфаатдор давлат идоралари ва ташкилотларнинг вакиллари суд процессига жалб қилиниши, давлатга етказилган зарар қопланмаган ҳолларда судлар фуқаровий даъводан воз кечиш  ҳақидаги аризани қабул қилишга ҳақли эмаслигига ҳақидаги таклифлари асослантирилган.  
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Фуқаролик процессида жамият ва давлат манфаатларига дахлдор ишларда прокурор иштирокининг назарий ва амалий масалалари бўйича олинган хулоса, таклиф ва тавсиялар асосида:
прокуратура органларининг судларда фуқаролик ишлари кўрилишидаги асосий вазифалари қонунда белгиланган ваколатлар орқали суд ҳужжатларининг қонуний, асосли ва адолатли бўлишига эришишдан ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини самарали ҳимоя қилишда фуқаролик процессуал қонунчиликда прокурорнинг жамият ва давлат манфаатларига дахлдор ишларда (ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ, экология ва атроф-муҳитга етказилган зарарларни ундириш) иштирок этиши зарурлиги ҳақидаги таклифлари 2024 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-968-сонли Қонунини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 10 февралдаги 27/2-20-25 далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши прокуратура органларининг одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги фаолияти самарадорлигини янада оширишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга, шунингдек судларда ишларни муҳокама қилишда қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилган;
прокурорнинг фуқаролик процессуал ҳуқуқида иштирокчи сифатида мақоми, унинг процессда иштирок этиш шакллари, турлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишда иштирокига оид назарий хулосалари Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси томонидан тайёрланган “Фуқаролик процессуал ҳуқуқи” номли дарсликни 5-бобини (Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Кенгашининг 2025 йил 4 апрелдаги 14-сонли мажлис баённомаси қарори) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 27 июндаги далолатномаси). Мазкур таклиф ва тавсияларнинг инобатга олиниши прокурорнинг процессуал мақоми, процесс иштирокчилари билан ўзаро муносабати, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда тутган ўрни ҳақида бўлажак ҳуқуқшуносларнинг малакаси ва кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилиб келмоқда; 
апелляция инстанциясида прокурор, юқори турувчи прокурор прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича ёки қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган иш бўйича биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган суд ҳужжати устидан апелляция протести келтиришга ҳақли эканлиги ҳақидаги таклифи 2024 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-968-сонли Қонунини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 10 февралдаги 27/2-20-25 далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши қонуний кучга кирмаган биринчи инстанция судларининг қарорларини апелляция муддатида ўрганиб чиқиш ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилган;
прокурор иштирокида кўрилган ишлар бўйича ёхуд қонунда прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган бўлиб, бироқ у суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмасдан кўрилган ишлар бўйича тафтиш тартибида протест келтириш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун тегишли суддан ўз ваколатлари доирасида ишни талаб қилиб олишга ҳақли эканлиги ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 4194, 4198, 41914 – моддаларини такомиллаштиришда инобатга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2024 йил 26 декабрдаги 27/2-374-24-далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий этилиши суд муҳокамасида прокурор иштирокининг самарадорлигини оширишга, ташкилий-ҳуқуқий тартибга солишга, фуқаролик ишларининг қонуний, асосли ва адолатли ҳал этилишига хизмат қилган;
давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ерга оид ҳуқуқий муносабатлар билан боғлиқ ишларнинг кўрилишида прокурор қонунчилик талаблари бузилиши бўйича ваколатли органлар томонидан далолатнома тузилганлиги, ваколатли органлар томонидан қонун бузилиши ҳолатларини ихтиёрий бартараф этиш юзасидан огоҳлантириш берилганлиги, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжудлиги, даъвони таъминлаш чораларини кўриш зарурияти мавжудлиги, ҳуқуқбузарлик (қонун бузилиши) содир этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (қарор, баённома ва ҳ.к.) мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилиши ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг “Судларда фуқаролик ишлари кўрилишида прокурор иштирокининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги 124-сонли буйруғига 2024 йил 14 ноябрда ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда тўғрисидаги буйруғини такомиллаштиришда инобатга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 02 декабрдаги 7/17-28-25-далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши фуқаролик суд ишларини юритишда прокурорнинг жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш орқали одил судлов фаолиятини таъминлашга хизмат қилган;    
давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ ишларнинг кўрилишида прокурор иштироки, ишда зарарнинг миқдори ва хусусияти тўғрисидаги ҳужжатларнинг, даъвони таъминлаш чораларини кўриш зарурияти мавжудлиги, етказилган зарар миқдорини аниқлаш уни ундириш ҳақидаги қарор чиқарилаётган вақтдаги қийматини инобатга олиш  зарурлиги, хатланган мол-мулкнинг ўзлаштирилганлиги, растрата  қилинганлиги, яширилганлиги, нобуд қилинганлиги ёки  шикастланганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, ушбу мол-мулк  ишониб  топширилган  шахсни  қонунда белгиланган  жавобгарликка тортиш  масаласи кўрилганлиги, ушбу тоифадаги ишлар бўйича манфаатдор давлат идоралари ва ташкилотларнинг вакиллари суд процессига жалб қилиниши, давлатга етказилган зарар қопланмаган ҳолларда судлар фуқаровий даъводан воз кечиш  ҳақидаги аризани қабул қилишга ҳақли эмаслигига ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг “Судларда фуқаролик ишлари кўрилишида прокурор иштирокининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги 124-сонли буйруғига 2024 йил 14 ноябрда ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда тўғрисидаги буйруғини такомиллаштиришда инобатга олинган. (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 02 декабрдаги 7/17-28-25-далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши давлат мулки, давлатга етказилган зарарни қоплаш прокурорнинг жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишда устувор йўналишларидан бири эканлиги ва унинг фаолияти самарадорлигини баҳолашга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish