Салимов Сайёджон Саид ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Ўзбекистонда парламент сайлов тизимининг шаклланиши ва ривожланиш тарихи (1991-2019-йй), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tar708.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Пасилов Баходир Абдуллаевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Давлетов Санжар Ражабович, тарих фанлари доктори, профессор; Хўжамуратов Умаржон Рустамович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда парламент сайловларининг шаклланиш ва ривожланиш тарихини (1991-2019-йиллар мисолида) очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Совет давридаги Ўзбекистон ССР Олий Кенгашига сайловлар расмиятчилик ва сохтакорликка асосланган сиёсий восита сифатида таҳлил қилиниб, уларнинг демократиядан йироқлиги далиллар асосида очиб берилган;
Ўзбекистон Республикасида бир палатали парламентнинг шаклланишидаги сайловлар жамиятни илк бор ҳаққоний демократик тизимга ўтказиши натижасида сайлов тизимида трансформацион жараёнлар юз бериши, кўппартиявийлик асосида сайловлар ташкил этилиб, сайлов қонунчилигининг мустаҳкамланиши, сайловларнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларининг такомиллашуви илмий жиҳатдан исботланган;
Ўзбекистон Республикасида икки палатали парламент тизимига ўтиш шароитида Қонунчилик палатасига ва Сенатни шакллантириш сайловларининг ташкил этилиши, уларни профессионал парламентга айлантириш мақсадида сайлов қонунчилигини мукамаллаштирилиши, парламент палаталарининг бирига барча депутатлар умумхалқ овоз бериш йўли орқали сайланишларини таъминланиши масалаларининг ижобий томонлари исботланган ҳамда ушбу амалиётларни жорий қилишда йўл қўйилган айрим камчиликлар таҳлил қилинган;
Мустақилликнинг илк даврида Ўзбекистонда сиёсий партиялар фаолияти қонуний асосга эга бўлиши, аммо улар халқнинг катта қисмини ўз орқасидан эргаштира олмаганлиги, жамиятнинг асосий ижтимоий гуруҳлари билан мустаҳкам алоқаларга эга эмаслиги, 2000-йиллардан бошлаб эса янги сиёсий партияларнинг ташкил топиши кечаётган демократик янгиланишлар ва мамлакатни модернизациялаш жараёнларига мутаносиб равишда таъсир кўрсатиши ҳамда улар ўзларининг ҳаракат дастурларидан келиб чиққан ҳолда аҳолининг манфаатини ифода этиши каби қатор омилларнинг тарихий аҳамияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўзбекистонда парламент сайлов тизимининг шаклланиши ва ривожланиш тарихи (1991 – 2019-йй.)” мавзуси бўйича қўлга киритилган натижалар, илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Совет давридаги Ўзбекистон ССР Олий Кенгашига сайловлар расмиятчилик ва сохтакорликка асосланган сиёсий восита сифатида таҳлил қилиниб, уларнинг демократиядан йироқлиги далиллар асосида очиб берилган. Тадқиқот ишидан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг иш режасига киритилган тадбирларда, хусусан, турли хилдаги ўқув машғулотларида фойдаланилишини инобатга олиб амалиётда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан 2024-йил 29-февралдаги тартиб рақами №168/3 бўлган маълумотномаси);
Ўзбекистон Республикасида бир палатали парламентнинг шаклланишидаги сайловлар жамиятни илк бор ҳаққоний демократик тизимга ўтказиши натижасида сайлов тизимида трансформацион жараёнлар юз бериши, кўппартиявийлик асосида сайловлар ташкил этилиб, сайлов қонунчилигининг мустаҳкамланиши, сайловларнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларининг такомиллашуви илмий жиҳатдан исботланган. Шундан келиб чиқиб тадқиқот иши Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг иш режасига киритилган тадбирларни амалга оширишда, хусусан, ушбу таклифлар сайловолди ўқув жараёнларини янги сифат босқичига кўтаришда ёрдам беришини инобатга олиб амалиётда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан 2024-йил 29-февралдаги №168/3 рақамли маълумотномаси). Натижада тадқиқот иши навбатдаги сайлов жараёнларини шаффоф тарзда ўтишида муҳим манба бўлиб хизмат қилди;
Ўзбекистон Республикасида икки палатали парламент тизимига ўтиш шароитида Қонунчилик палатасига ва Сенатни шакллантириш сайловларининг ташкил этилиши, уларни профессионал парламентга айлантириш мақсадида сайлов қонунчилигини мукамаллаштирилиши, парламент палаталарининг бирига барча депутатлар умумхалқ овоз бериш йўли орқали сайланишларини таъминланиши масалаларининг ижобий томонлари исботланган ҳамда ушбу амалиётларни жорий қилишда йўл қўйилган айрим камчиликлар таҳлил қилинган. Тадқиқотчи томонидан билдирилган хулоса ва таклифлар Ўзбекистон “Адолат” сотисал-демократик партиясининг иш режасига киритилган тадбирларни амалга оширишда ўзига хос манба вазифасини ўтади (Ўзбекистон Республикаси “Адолат” социал-демократик партияси сиёсий кенгашининг 2025-йил 4-август кунги № 01-05/209 рақамли маълумотномаси). Натижада тадқиқот ишидан кўпгина сиёсий партияларнинг сайловларда юқори натижаларни қўлга киритишида манба сифатида фойдаланилди.;
Мустақилликнинг илк даврида Ўзбекистонда сиёсий партиялар фаолияти қонуний асосга эга бўлиши, аммо улар халқнинг катта қисмини ўз орқасидан эргаштира олмаганлиги, жамиятнинг асосий ижтимоий гуруҳлари билан мустаҳкам алоқаларга эга эмаслиги, 2000-йиллардан бошлаб эса янги сиёсий партияларнинг ташкил топиши кечаётган демократик янгиланишлар ва мамлакатни модернизациялаш жараёнларига мутаносиб равишда таъсир кўрсатиши ҳамда улар ўзларининг ҳаракат дастурларидан келиб чиққан ҳолда аҳолининг манфаатини ифода этиши каби қатор омилларнинг тарихий аҳамияти исботланган. Ушбу илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ томонидан 2024-йил сентябр-октайбр эфирга узатилган “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” маъмурияти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Парламент вақти” дастурлари сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 14-октябрдаги 04-36-1111-сонли маълумотномаси). Натижада ёшларда сайлов маданиятини шаклланиши ва ривожланишига имкон берган.