Парпиев Мухаммаджон Толибовичнинг
фалсафа фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ренессанс феноменининг ижтимоий-фалсафий моҳияти”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Fal179
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06. рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Эгамбердиев Азизбек Абдумаликович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: фалсафа фанлари доктори, профессор Назаров Қиёмиддин Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор Хакимов Назар Хакимович, педагогика фанлари доктори Замилова Римма Рамилевна.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Марказий Осиё, Европа, Америка, Хитой, Ҳиндистон ва Япония мисолида глобал уйғониш (ренессанс) жараёнларини ўзаро таққослаш орқали ренессанс феноменининг ижтимоий-фалсафий моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий Осиёдаги Илк ва Иккинчи уйғониш даврларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили асосида уларнинг илм-фан, маданият ва давлатчилик тизимидаги сивилизацион ўрни ўрганилиб, ушбу таҳлил орқали уйғониш жараёнларининг Шарқ тафаккурига хос методологик устунликлари ва уларнинг замонавий ренессанс моделлари учун асос сифатида қаралиши илк бор очиб берилган;
Европа Ренессанси, Мейдзи инқилоби ва Америка уйғониши мисолида миллий тикланиш жараёнлари ўртасидаги умумийлик ва хусусийлик илк бор модернизация категориясида таққослама таҳлил орқали модернизациянинг фалсафий типологияси ва миллий суверенитетни тиклашдаги ролини ифодаловчи янги назарияларни категориал-қиёсий диагностикалаш асосида аниқлаштирилган;
Араб, Ҳинд ва замонавий Хитой уйғониш ҳаракатларининг илмий-маърифий ва маданий ривожланиш стратегиялари, контекстуал ёндашув асосида тизимлаштирилиши орқали, маҳаллий анʼаналар ва Ғарб маърифатпарварлиги ўртасидаги фалсафий мувозанатнинг трансформациялашув динамикасига устуворлик бериши аниқланган;
глобал сивилизацион мулоқот жараёнида ренессанс ҳодисасининг интегратив ролини ифодаловчи назарий модели жаҳон тафаккури ривожланиш тарихида Шарқ ва Ғарб ўртасидаги фалсафий алмашинувларини тизимлаштириш жараёнларига уйғониш даври алломалар мероси, илмий ва фалсафий ғоялар ўртасидаги диалектик таъсир механизмларини уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
Янги Ўзбекистонда учинчи Ренессансни амалга ошириш истиқболлари, уйғониш даври тажрибаларидан ижтимоий, мафкуравий ва стратегик хулосалар чиқариш асосида миллий ривожланиш консепсияси учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ренессанс феноменининг ижтимоий-фалсафий моҳиятини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Марказий Осиёдаги Илк ва Иккинчи уйғониш даврларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили асосида уларнинг илм-фан, маданият ва давлатчилик тизимидаги сивилизацион ўрни илк бор очиб берилган. Ушбу таҳлил орқали уйғониш жараёнларининг Шарқ тафаккурига хос методологик устунликлари ва уларнинг замонавий ренессанс моделлари учун асос сифатида қаралишига доир назарий хулосалардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси фаолиятида фойдаланиб келинмоқда ҳамда ўтказилган тарғибот фаолиятларида амалиётга татбиқ этилган. (Ўзбекистон “Либерал демократик партияси”нинг 2025-йил 20-августдаги 01-27/354-сон маълумотномаси). Натижада диссертация ишида илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Ренессанс феноменининг ижтимоий фалсафий моҳиятини таҳлил этишга ҳамда ёшларнинг қалбидан жой олган инсонпарварликка йўғрилган бағрикенглик ва ватанпарварлик каби маънавий-ахлоқий тамойиллар миллий-ижтимоий тараққиётимизни янги босқичга кўтаришда хизмат қилган;
Ренессанс феноменининг ижтимоий-фалсафий аспектлари миллий тикланиш жараёнлари ўртасидаги умумийлик ва хусусийлик параметрларига Европа Ренессанси, Мейдзи инқилоби ва Америка уйғониши мисолида миллий тикланиш жараёнлари ўртасидаги умумийлик ва хусусийлик илк бор модернизация категориясида таҳлил қилиниб, ушбу таққослама таҳлил орқали модернизациянинг фалсафий типологияси ва миллий суверенитетни тиклашдаги ролини ифодаловчи янги назарияларни категориал-қиёсий диагностикалаш асосида аниқлаштирилган. Ушбу таққослама таҳлил орқали модернизациянинг фалсафий типологияси ва миллий суверенитетни тиклашдаги ролини ифодаловчи янги назарий ёндашув ишлаб чиқилганига оид амалий таклифларидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш марказининг 2024-йилдан бошлаб ўтказилган тарғибот фаолиятида амалиётга татбиқ этилган. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 20-январдаги 36-сон қарори 2-иловасида Марказнинг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастури ИИИ-йўналишида белгиланган олий, профессионал ва ўрта махсус таълим муассасаларида фаолият юритаётган маънавий-маърифий соҳа вакилларини ўқув, методик қўлланмалар, тавсиялар ва тақдимот материаллари билан таъминлаш ишларини ташкил этишда диссертация материалларидан фойдаланилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш марказининг 2025-йил 18-августдаги 1/01-13-сон маълумотномаси). Ушбу тадқиқот иши натижалари асосида турли минтақалардаги уйғониш жараёнлари таҳлили орқали ривожланаётган давлатлар учун барқарор ривожланиш стратегияларини шакллантиришда фойдаланиладиган муқобил моделлар (масалан, “ижтимоий капитализм”, “маърифий модернизм”, “инновацион анʼанавийлик”) таклиф этилган. Бу моделлар сиёсий таҳлил, стратегик режалаш ва ижтимоий ислоҳотлар учун амалий қўлланма вазифасини бажаради;
Ренессанс ижтимоий ҳодисасининг илмий-маърифий, маданий ва сиёсий омиллари Араб, Ҳинд ва Хитой уйғониш ҳаракатларининг консептуал тизимини Ғарб маърифатпарварлиги ривожланиш стратегиялари асосида трансформациялашув динамикасига устуворлик бериш орқали аниқланганига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИИ-йўналиши белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 19-банди “Маънавий тараққиётни таъминлаш доирасида замонавий ва таъсирчан тарғибот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва Маърифат марказининг 2025-йил 5-августдаги 10/508-сон маълумотномаси). Ушбу таҳлил натижасида глобал тафаккурда Шарқ ва Ғарб ўртасидаги фалсафий мулоқот ва таъсирлашув механизмлари илмий нуқтаи назардан тизимлаштирилган ва ренессанс феноменига нисбатан янги ғоявий ёндашувлар илгари сурилишига амалий асос бўлиб хизмат қилади.
Турли уйғониш даврларида юзага чиққан илмий ва фалсафий ғоялар ўртасидаги ўзаро таъсир, алломалар мероси мисолида ўрганилиб, глобал сивилизацион мулоқот жараёнида уларнинг интегратив ролини ифодаловчи назарий модел яратилди. Бу модел жаҳон тафаккури тарихида Шарқ ва Ғарб ўртасидаги фалсафий алмашинувларни тизимлаштиришга хизмат қилганлигига оид илмий янгилик, назарий хулосалари, методологик тавсиялари ҳамда амалий таклифларидан Ўзбекистон Республикаси дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024-2025-йилларда ўтказилган тарғибот дастурларида амалиётга татбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025-йил 20-августдаги 04-12/23-03-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда учинчи Ренессансни амалга ошириш шароитида турли уйғониш тажрибаларидан ижтимоий-мафкуравий ва стратегик хулосалар чиқариш асосида миллий ривожланиш консепсияси учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилганига доир илмий янгилик, назарий хулосалари, методологик тавсиялари ҳамда амалий таклифлари қўмита тадбирларининг савиясини янада бойитишга, миллий ўзликни англаш, узлюксиз миллий тарбия тизимини такомиллаштиришга хизмат қилди.
Ўзбекистонда учинчи Ренессансни амалга ошириш шароитида турли уйғониш тажрибаларидан ижтимоий-мафкуравий ва стратегик хулосалар чиқариш асосида миллий ривожланиш консепсияси учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилганига доир илмий янгилик, назарий хулосалари, методологик тавсиялари ҳамда амалий таклифларидан Андижон давлат педагогика институтида бажарилаётган 2024-йил 26-мартдаги 01-166-сонли буйруқ асосида амалга оширилаётган “Моддий жавобгар шахсларнинг таваккалчилик билан боғлиқ виртуал ўйинларга мойиллигини диагностика ва коррексия қилиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Андижон давлат педагогика институтининг 2025-йил 6-августдаги 04-710-сон маълумотномаси). Жумладан, Ўзбекистонда учинчи Ренессансни амалга ошириш истиқболлари турли уйғониш тажрибаларидан ижтимоий-мафкуравий ва стратегик хулосалар чиқариш асосида миллий ривожланиш консепсияси учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш асосида аниқланганлигига доир илмий янгиликлардан ўтказилган семинар-тренингларда фойдаланилган.