Жумакулов Зохиджон Патидиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Жисмоний маданият – Ўзбекистонда ёшлар ижтимоийлашувининг муҳим омили сифатида”  09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/1479
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:Холмирзаев Хуршид Накибиллаевич фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи Наманган давлат университети, PhD.03/30.04.2021.F.76.06
Расмий оппонентлар: Жўраев Рўзимат Тўхтасинович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Камбаров Абдумутал Ахаджонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ёшларнинг ижтимоийлашув жараёнида жисмоний маданиятнинг ўрни ва аҳамиятини фалсафий таҳлил қилиш, унинг ижтимоий, маънавий ва маданий феномен сифатидаги таъсирини аниқлаш.
III. Тадқиқотдаги илмий янгилиги қуйидагилардан иборат.
Жисмоний маданиятнинг ёшларни ижтимоий жараёнларга жалб қилишдаги аҳамияти илк бор тизимли равишда таҳлил қилиниб, бу тадқиқот натижасида жисмоний маданиятнинг ижтимоий ҳамжиҳатликни таъминлаш, ижтимоий нормалар ва қадриятларни ўзлаштиришдаги муҳим ролини ёритиш учун янги назарий ёндашувлар асосланган;
Ўзбекистонда жисмоний маданият орқали ёшлар ижтимоийлашувининг миллий қадриятларга асосланган механизмлари ишлаб чиқилиб, тадқиқотда миллий анъаналар, маданий мерос ва замонавий жисмоний маданият тамойиллари уйғунлаштирилган, бу стратегия орқали ёшларни миллий маданият асосларида ижтимоий фаолликка жалб қилишнинг илмий ва амалий ечимлари далилланган;
жисмоний маданиятнинг ижтимоий-эстетик ва маънавий-ахлоқий жиҳатлари фалсафий консепсия асосида қайта кўриб чиқилди. Ушбу тадқиқотда жисмоний маданият орқали ёшлар ижтимоий ривожланишининг фалсафий модели ишлаб чиқилган, жисмоний маданиятнинг ёшлар орасида жамоавий муносабатлар, маданий уйғунлик ва жамият барқарорлигини таъминлашдаги роли очиб берилган;
Ўзбекистонда жисмоний маданият инфратузилмасини ривожлантириш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва янги имкониятлар яратиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган, миллий спорт турлари ва замонавий жисмоний маданият ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш стратегиялари илмий жиҳатдан асосланган. Бу истиқболли ёндашув ёшларнинг ижтимоий жараёнларга фаол интеграцияси таъминланганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижасининг жорий қилиниши.
 Тадқиқотда жисмоний маданиятнинг ёшларнинг ижтимоийлашувидаги ўрни илмий асосланган ҳолда ўрганилиб, унинг ёшлар ижтимоий жараёнларга интеграциясидаги таъсир механизмлари ва миллий қадриятлар билан боғлиқлиги очиб берилди. Ушбу натижалар Ўзбекистон Республикасида ёшлар сиёсати, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга оид қатор амалий ташаббусларда қўлланилди. Хусусан, ёшлар ўртасида жисмоний маданиятни оммалаштириш ҳамда спорт фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий дастурлар ишлаб чиқилди. Таълим муассасаларида жисмоний тарбия фанларининг мазмунини бойитишга доир методик тавсиялар жорий этилиб, миллий спорт турлари ва замонавий жисмоний маданият ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган семинар-тренинглар ташкил этилди. Шунингдек, ёшларни ижтимоий жараёнларга жалб этиш учун турли спорт мусобақалари ва оммавий тадбирлар ўтказилди (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2025-йил 26-февралдаги 02-16/1980-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур диссертация натижалари асосида ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилиниб, бу истиқболли ёндашув ёшларнинг ижтимоий жараёнларга фаол интеграциясини таъминлашга хизмат қилмоқда.
Ушбу тадқиқотда жисмоний тарбиянинг жамиятнинг турли қатламлари ўртасида ҳамжиҳатлик ва бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим омили эканлиги илмий асослар билан исботланди. Жисмоний маданият орқали ёшларнинг ижтимоийлашувида миллий қадриятлар ва маданий меросни сақлаб қолиш, шунингдек, замонавий жисмоний маданият тамойиллари билан уйғунлаштириш имкониятлари очилди. Тадқиқот натижаларига кўра, жисмоний маданият ёшларда масъулият, сабр-тоқат, адолат ва ҳамжиҳатлик каби мезонларни шакллантиришда ёрдам беради. Спортнинг ахлоқий ва маънавий қадриятларни шакллантиришдаги ўрни илмий асосланди ва у жамиятда ҳамжиҳатлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш воситаси сифатида кўрсатилди. Ушбу илмий ишнинг амалиётга жорий этилиши ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга, уларни миллий маданият асосида тарбиялашга ва жисмоний маданият воситасида ижтимоий жараёнларга фаол жалб этишга хизмат қилди. (Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг 2025-йил 27-мартдаги БМ-06/375-сон далолатномаси). Тадқиқот натижалари Ўзбекистонда ёшларнинг ижтимоийлашувининг муҳим омили сифатида жисмоний маданиятнинг ўрнини кўрсатиб, уларнинг миллий маданият асосларида ижтимоий фаолликка жалб этилишининг илмий ва амалий ечимларини тақдим этмоқда.
Мазкур диссертацияда жисмоний маданиятнинг ёшлар ижтимоийлашувидаги ўрни илмий асослар асосида таҳлил этилган, миллий қадриятлар ва маданий анъаналарнинг аҳамияти очиб берилган. Тадқиқот натижалари Ўзбекистонда ёшларнинг ижтимоий ривожланишида жисмоний маданиятнинг ролини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, спортга қизиқувчи ёшлар учун маҳаллаларда махсус сексиялар, жамоавий мусобақалар ва миллий спорт турлари бўйича машғулотлар ташкил этилди. Бу орқали ёшларнинг жисмоний маданиятга бўлган қизиқиши оширилди, уларнинг ижтимоий мослашуви ва фаоллигини оширишга ҳисса қўшилди. Жисмоний маданиятнинг ижтимоий ва маънавий аҳамиятини чуқурроқ ёритиш мақсадида илмий тадқиқотларни давом эттириш ва янги моделлар ишлаб чиқиш таклиф этилди. Бу тадқиқот натижалари соҳадаги ислоҳотлар ва стратегияларни такомиллаштиришда муҳим ўрин тутади (Ўзбекистон талабалар спорти ассосиацияси ижроия қўмитасининг 2025-йил 11- мартдаги 01-08/102-сон далолатномаси). Тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган амалий дастурлар ва тавсиялар ёшларнинг жисмоний ва ижтимоий ривожланишини таъминлашда самарали ишлатилмоқда. 
Тадқиқотда жисмоний маданиятнинг ижтимоий-эстетик, маънавий-ахлоқий жиҳатлари ва ёшлар тарбиясидаги ўрни фалсафий консепсия асосида таҳлил қилиниб, амалий фойдаланиш мумкин бўлган назарий моделларнинг ишлаб чиқилганлиги тасдиқланади. Тадқиқот натижалари Андижон вилояти спорт бошқармаси тизимидаги муассасаларда амалиётга жорий этилиб, ёшлар орасида жисмоний маданиятни кенг тарғиб қилиш ва жамият барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Спорт бошқармаси томонидан ёшларнинг ижтимоий ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурлар ишлаб чиқилиб, жамоавий спорт турларига жалб қилиш ҳамда маънавий-ахлоқий камолотни шакллантириш бўйича махсус спорт тадбирлари ташкил этилди. Тадқиқот натижалари асосида ижтимоий тарбия методлари такомиллаштирилиб, маҳаллалар ва таълим муассасаларида жамоавий спорт тадбирларини кенгайтиришга қаратилган ташаббуслар йўлга қўйилди. Шунингдек, тадқиқот Андижон вилояти спорт бошқармасининг йиллик тадбирлари режасига киритилиб, ёшларнинг спортга қизиқишини ошириш ва ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги Андижон вилояти спорт бошқармасининг 2025-йил 25-февралдаги 01-08/838-сон далолатномаси). Натижада, мазкур диссертация тадқиқоти жисмоний маданият орқали ёшларнинг ижтимоийлашув жараёнидаги иштирокини кучайтиришга қаратилган илмий-амалий ишларнинг муҳим таркибий қисми сифатида эътироф этилади ва унинг натижалари соҳага кенг жорий этилиши мақсадга мувофиқ деб топилади. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish