Хатамжонова Гулсанам Яшаржон қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Халқаро хусусий ҳуқуқда эрк мухторияти (партй аутономй) принципи ва унинг чекловчи хусусиятлари” 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Yu872 Илмий раҳбар: Рашидов Комил Каюмович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01. 
Расмий оппонентлар: Мусаев Бекзод Турсунбоевич, юридик фанлар доктори (DSc); Жўлдасова Соҳибжамол Жалгасовна, юридик фанлар доктори  (DSc).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар Олий кенгаши ҳузуридаги Одил Судлов Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Халқаро хусусий ҳуқуқда эрк мухторияти (партй аутономй) принципи ва унинг чекловчи хусусиятларини такомиллаштириш масалаларига оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро тижорат арбитражига тарафларнинг келишувига биноан тижорат хусусиятига эга бўлган ҳам шартномавий, ҳам шартномадан ташқари барча муносабатлардан юзага келадиган низолар берилиши мумкинлиги асослаб берилган;
арбитраж келишуви шартноманинг арбитраж шарти ёки алоҳида келишув тарзида тузилиши мумкинлиги асослари аниқлаб берилган;
тарафлар арбитраж суди томонидан муҳокаманинг юритилиши тартиб-таомили тўғрисида ўз хоҳишига кўра келишиб олиши мумкинлиги асослаб берилган;
тарафлар арбитраж муҳокамасида фойдаланиладиган тил ёки тиллар тўғрисида ўз хоҳишларига кўра келишиб олиши, бундай келишув мавжуд бўлмаганда, муҳокамада қўлланилиши керак бўлган тилни ёки тилларни арбитраж суди белгилаши асослантириб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
халқаро тижорат арбитражига тарафларнинг келишувига биноан тижорат хусусиятига эга бўлган ҳам шартномавий, ҳам шартномадан ташқари барча муносабатлардан юзага келадиган низолар берилиши мумкинлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонуннинг  4-моддаси иккинчи хатбошисида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025-йил 20-февралдаги 2-сон далолатномаси). Мазкур таклиф халқаро тижорат арбитражига тегишли бўлган низолар доирасини аниқлашга ёрдам берган;
арбитраж келишуви шартноманинг арбитраж шарти ёки алоҳида келишув тарзида тузилишига доир таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддаси биринчи хатбошисида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025-йил 20-февралдаги 2-сон далолатномаси). Мазкур таклиф тарафларда арбитраж келишуви тузиш эркинлигини кенгайтиришга хизмат қилган;
тарафлар арбитраж суди томонидан муҳокаманинг юритилиши тартиб-таомили тўғрисида ўз хоҳишига кўра келишиб олиши мумкинлигига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонуннинг 34-моддаси биринчи хатбошисида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025-йил 20-февралдаги 2-сон далолатномаси). Мазкур таклиф халқаро тижорат арбитражига тегишли тартиб-таомил қоидаларини тарафлар томонидан аниқлаштириш имкониятини берган;
тарафлар арбитраж муҳокамасида фойдаланиладиган тил ёки тиллар тўғрисида ўз хоҳишларига кўра келишиб олиши, бундай келишув мавжуд бўлмаганда, муҳокамада қўлланилиши керак бўлган тилни ёки тилларни арбитраж суди белгилашига оид таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги қонуннинг 36-моддаси биринчи хатбошисида акс этган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025-йил 20-февралдаги 2-сон далолатнома). Мазкур таклиф арбитраж муҳокамасида қўлланиладиган тил тарафлар томонидан келишув асосида танлаш мумкинлигига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish