Хамидов Элёржон Турсунали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ишчи кучи миграциясининг меҳнат бозорига таъсирини бошқариш жараёнларини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент ва 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4599.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Асрақулов Абдураҳмон Султонович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Арипов Ойбек Абдуллаевич; иқтисодиёт фанлари доктори, доцент Мансурова  Наргиза  Шамсидиновналар.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  ишчи кучи миграцияси жараёнларини бошқариш ва тартибга солишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳнат бозоридаги миграция жараёнига омиллар таъсирини эксперт хулосалари билан ПЕСТЛЕ-таҳлили орқали баҳоловчи ҳудуднинг миграцион фаоллигини баҳолаш мезонлари (“паст” – 0 дан 0,25 гача); “қуйи-ўрта” – 0,26 дан 0,50 гача; “ўрта-юқори” – 0,56 дан 0,75 гача; “юқори” – 0,75 дан 1,00 гача) ни асослаш орқали макро ёки ҳудудий бирликларнинг миграцион фаоллигини баҳолаш услубиёти такомиллаштирилган;
миграция жараёнини рағбатлантириш ва ишсизларни қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий воситаларини оптимал уйғунлаштириш асосида миграция оқимларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш асосланган;
давлатнинг миграцион стратегиясини такомиллаштиришда мигрантларни қабул қилиш сиёсатига кўра рецепиент ҳудудларни “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратган ҳолда ҳар бир тоифага мансуб ҳудудларга нисбатан миграция оқимларини бошқариш механизмини қўллаш таклифи асосланган;
мамлакатдаги бандлик даражасига миграция омилларининг таъсирини ҳисобга олувчи кўп омилли АРИМА модели асосида миграция омилларини бошқариш ссенарийларини яратиш имконини берувчи модел бўйича ўрта муддатли, яъни 2029-йилгача бўлган давр учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  
меҳнат бозоридаги миграция жараёнига омиллар таъсирини эксперт хулосалари билан ПЕСТЛЕ-таҳлили орқали баҳоловчи ҳудуднинг миграцион фаоллигини баҳолаш мезонлари (“паст” – 0 дан 0,25 гача); “қуйи-ўрта” – 0,26 дан 0,50 гача; “ўрта-юқори” – 0,56 дан 0,75 гача; “юқори” – 0,75 дан 1,00 гача) ни асослаш орқали макро ёки ҳудудий бирликларнинг миграцион фаоллигини баҳолаш услубиётини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 13-мартдаги 01/00-05/10-2316-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида макро ва мезо даражадаги ҳудудларнинг ўхшаш ва фарқли томонларини ҳисобга олган ҳолда гуруҳлаш ва миграцион фаоллигини баҳолаш аниқлигини ошириш имкони ортган;
миграция жараёнини рағбатлантириш ва ишсизларни қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий воситаларини оптимал уйғунлаштириш асосида миграция оқимларини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштиришни асослаш бўйича илмий таклиф Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 13-мартдаги 01/00-05/10-2316-сонли маълумотномаси). Таклиф этилаётган илмий янгиликдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 4-апрелдаги “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–59-соли Фармонининг 4-банди (а ва г бандлари) да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирларини шакллантиришда фойдаланилган. Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида миграция жараёнларини рағбатлантириш орқали миллий меҳнат бозоридаги ишсизлик даражасини пасайтириш имконияти ортган;
давлатнинг миграцион стратегиясини такомиллаштиришда мигрантларни қабул қилиш сиёсатига кўра рецепиент ҳудудларни “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратган ҳолда ҳар бир тоифага мансуб ҳудудларга нисбатан миграция оқимларини бошқариш механизмини қўллаш бўйича илмий таклиф Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 13-мартдаги 01/00-05/10-2316-сонли маълумотномаси). Таклиф этилаётган илмий янгиликдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30-июлдаги “Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5205-сонли Қарори иловаси сифатида тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағларининг тасдиқланган йўналишларга мувофиқ сарфланишини ташкил этиш схемаси” да белгиланган жараёнларни амалга ошириш чора-тадбирларини шакллантиришда фойдаланилган. Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудуд тоифалари бўйича миграция оқимларини бошқариш самарадорлиги 9-11 фоизга ортган;
мамлакатдаги бандлик даражасига миграция омилларининг таъсирини ҳисобга олувчи кўп омилли АРИМА модели асосида миграция омилларини бошқариш ссенарийларини яратиш имконини берувчи модел бўйича ўрта муддатли, яъни 2029-йилгача бўлган давр учун прогноз кўрсаткичларини шакллантириш бўйича илмий таклиф Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 13-мартдаги 01/00-05/10-2316-сонли маълумотномаси). Таклиф этилаётган илмий янгилик амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмининг миграция омиллари таъсиридаги мақсадли кўрсаткичларини шакллантириш аниқлиги 5-7 фоизга ортган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish