Давронов Сахобиддин Фахриддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 — Молия, пул муомаласи ва кредит (Иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1. PhD /Iqt3745.
Илмий раҳбар: Худойқулов Хуршид Хуррамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019. I.16.01.
Расмий оппонентлар: Алимардонов Илхом Музрабшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саипназаров Шербек Шайлавбекович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашнинг механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида «ААА» тоифа тадбиркорларга амалдаги миқдорнинг 100 фоизи, «АА» тоифа тадбиркорларга амалдаги миқдорнинг 95 фоизи, «А» тоифа тадбиркорларга амалдаги миқдорнинг 
90 фоизи, «VVV» тоифа тадбиркорларга амалдаги миқдорнинг 85 фоизи, «VV» тоифа – амалдаги миқдорнинг 75 фоизи ва «V» тоифа тадбиркорларга амалдаги миқдорнинг 
65 фоизида субсидиялар ажратиш таклифи асосланган;
тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни манзиллилиги ва самарадорлигини баҳолашда тадбиркорлик субъектларининг товар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича айланмасини ўсиш суръати, кўрилган фойдаси ва олинган дивидендлар ҳажми ҳамда давлат кўмаги берилгандан сўнг киритилган хусусий инвестициялар ҳажми мезонларини инобатга олиш таклифи ишлаб чиқилган;
тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан ажратиладиган барча турдаги субсидияларни дастлабки икки йил давомида тақдим этилиб, уни баҳолаш натижалари бўйича самарадорлик кўрсаткичлари ижобий деб топилган ҳолларда субсидиянинг амал қилиш муддати қўшимча бир йилга узайтирилувчи «2+1» тамойили асосида амалга ошириш таклифи асосланган;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини туман ва шаҳарлар кесимида тоифаларга бўлган ҳолда субсидияларни ажратишда базавий ҳисоблаш миқдорини 30 бараваригача белгилаш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашнинг механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида «ААА» тоифа тадбиркорларга амалдаги миқдорнинг 100 фоизи, «АА» тоифа тадбиркорларга амалдаги миқдорнинг 95 фоизи, «А» тоифа тадбиркорларга амалдаги миқдорнинг 
90 фоизи, «VVV» тоифа тадбиркорларга амалдаги миқдорнинг 85 фоизи, «VV» тоифа – амалдаги миқдорнинг 75 фоизи ва «V» тоифа тадбиркорларга амалдаги миқдорнинг 
65 фоизида субсидиялар ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги «Тадбиркорлик субъектларига субсидия, имтиёз ва преференцияларни тақдим қилиш тартибларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-287-сон Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 11 апрелдаги 08/27-4-7891-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиялаштиришда субсидия, имтиёз ва преференцияларни тақдим этиш ва мақсадли фойдаланиш, шунингдек уларни тизимли мониторинг қилиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш имкониятини берган;
тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни манзиллилиги ва самарадорлигини баҳолашда тадбиркорлик субъектларининг товар (хизматлар)ни реализация қилиш бўйича айланмасини ўсиш суръати, кўрилган фойдаси ва олинган дивидендлар ҳажми ҳамда давлат кўмаги берилгандан сўнг киритилган хусусий инвестициялар ҳажми мезонларини инобатга олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон «Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони 
7-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 11 апрелдаги 08/27-4-7891-сон маълумотномаси). Мазкур илмий-амалий янгиликнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида 2022 йилга нисбатан 2023 йил давомида тадбиркорлик субъектларининг айланма маблағларини ошириш 18 фоизга ҳамда яратилган янги иш ўринлари бўйича якка тартибдаги тадбиркорлари сони 50 фоиз ошишига олиб келган;
тадбиркорлик субъектларига давлат томонидан ажратиладиган барча турдаги субсидияларни дастлабки икки йил давомида тақдим этилиб, уни баҳолаш натижалари бўйича самарадорлик кўрсаткичлари ижобий деб топилган ҳолларда субсидиянинг амал қилиш муддати қўшимча бир йилга узайтирилувчи «2+1» тамойили асосида амалга ошириш таклифи 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони 7-бандни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 11 апрелдаги 
08/27-4-7891-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган субсидиялар дастлабки икки йил давомида тақдим этиш, шунингдек фойдаланиш самарадорлик кўрсаткичлари ижобий натижалар берганда қўшимча яна бир йилга субсидия ажратиш имконияти яратилиб, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган субсидиялар 2023 йилда 
2022 йилга нисбатан 18 фоизга ошишига олиб келган;
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини туман ва шаҳарлар кесимида тоифаларга бўлган ҳолда субсидияларни ажратишда базавий ҳисоблаш миқдорини 30 бараваригача белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармонида 2-иловаси, 1-банд «а», «б» «в» «г» ва 2-банд «а» кичик бандлари ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 11 апрелдаги 08/27-4-7891-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётга татбиқ этилиши натижасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия миқдорларини ошириш орқали ажратиш аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда аҳолини бандлигини таъминлаш имкони яратилиб, 2023 йилда 2022 йилга нисбатан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 2,4 баравар кўп миқдордаги субсидия маблағи ажратилиши натижасида янги иш ўринлари 1,5 бараварга оширилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish