Рашидов Фируз Туйғуновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Диний ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари ўзаро муносабатларининг назарий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги 12.00.01 – «Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Yu387
Илмий раҳбар: Тошқулов Жўрабой Уринбоевич, юридик фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Ахмедова Муқаддас Турсуновна, юридик фанлар доктори, доцент; Худойбердиев Ахрор Қосималиевич, юридик фанлар доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади диний ташкилотлар билан фуқаролик жамияти бошқа институтлари ўзаро муносабатларининг назарий-ҳуқуқий муаммоларини аниқлаш ва уларнинг ечимлари ҳақида таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
терроризмни молиялаштириш хавфи мавжудлиги сабабли жамоат фондлари ва диний ташкилотларда бенефициар мулкдорни аниқлаш, шаффофлик реестри, манфаатлар тўқнашувини бошқариш, ички аудит ҳамда мақсадли ўқув-тренинглар орқали рискка асосланган ички назорат (cомплианcе) тизимини ташкил этувчи ҳуқуқий-институционал моделни жорий этиш ва шу йўналишда билим ҳамда кўникмаларни тизимли ошириш зарурати асослантирилган;
экстремизм ва терроризмга қарши курашишда давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат ва диний бирлашмалар ўртасида полицентрик координация тамойиллари(субсидиарлик, ҳисобдорлик, ваколатлар харитаси)ни, стандарт операцион тартиб-қоидалар (СОП) ва маълумот алмашинуви учун ҳуқуқий режим (дата говернанcе)ни жорий этиш орқали ҳаракатларни мувофиқлаштириш зарурати асослантирилган;
диний соҳада давлат сиёсатини амалга оширишда конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш мақсадида давлат органлари, диний ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ҳуқуқий плурализм, нейтраллик, камситмаслик ва мутаносиблик тамойиллари, ижтимоий-диний медиация ҳамда жамоатчилик кенгашлари, шунингдек “тотувлик индекси” бўйича мониторинг механизмларини жорий этиш орқали “уч томонлама платформа”га таянадиган ҳамкорликнинг ҳуқуқий архитектурасини мустаҳкамлаш зарурати асослантирилган;
Ўзбекистон Республикасида виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати консепсиясини амалга оширишда кенг жамоатчилик, нодавлат нотижорат ташкилотлари, диний ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда фуқаролар билан “ко-регуляция” ва очиқ ҳисобдорлик механизмлари (жамоат эшитувлари, ижтимоий экспертиза, регулятор таъсирни баҳолаш – РИА, очиқ маълумотлар ва ҳисоботлилик, низоларни ҳал этишнинг процессуал кафолатлари)ни жорий этган ҳолда тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурати асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диний ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари ўзаро муносабатларининг назарий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари юзасидан олиб борилган тадқиқотлар натижаларига кўра қуйидаги таклифлар жорий этилди:
терроризмни молиялаштириш хавфи мавжудлиги сабабли жамоат фондлари ва диний ташкилотларда бенефициар мулкдорни аниқлаш, шаффофлик реестри, манфаатлар тўқнашувини бошқариш, ички аудит ҳамда мақсадли ўқув-тренинглар орқали рискка асосланган ички назорат (cомплианcе) тизимини ташкил этувчи ҳуқуқий-институционал моделни жорий этиш ва шу йўналишда билим ҳамда кўникмаларни тизимли ошириш лозимлиги тўғрисидаги таклифдан 2023-йил 6-майдаги “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсиясининг 2023- ва 2024-йилларда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 192-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик жамиятини ривожлантириш консепсиясини 2023- ва 2024- йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 14-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 2-майдаги №12-16-34-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда жамоат фондлари ва диний ташкилотларда ички назоратни ташкил этиш бўйича билим ва кўникмаларни ошириш тизимини йўлга қўйишга хизмат қилади;
экстремизм ва терроризмга қарши курашишда давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат ва диний бирлашмалар ўртасида полицентрик координация тамойиллари(субсидиарлик, ҳисобдорлик, ваколатлар харитаси)ни, стандарт операцион тартиб-қоидалар (СОП) ва маълумот алмашинуви учун ҳуқуқий режим (дата говернанcе)ни жорий этиш орқали ҳаракатларни мувофиқлаштириш лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 1-июлдаги ПФ-6255-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича 2021–2026-йилларга мўлжалланган Миллий стратегияси 7-параграфини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025-йил 17-апрелдаги 02-02/02/1/1042-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши экстремизм ва терроризмга қарши курашишда давлат органлари ҳамда жамоат ва диний бирлашмаларнинг ҳаракатларини ўзаро мувофиқлаштирилишига хизмат қилади;
диний соҳада давлат сиёсатини амалга оширишда конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш мақсадида давлат органлари, диний ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ҳуқуқий плурализм, нейтраллик, камситмаслик ва мутаносиблик тамойиллари, ижтимоий-диний медиация ҳамда жамоатчилик кенгашлари, шунингдек “тотувлик индекси” бўйича мониторинг механизмларини жорий этиш орқали “уч томонлама платформа”га таянадиган ҳамкорликнинг ҳуқуқий архитектурасини мустаҳкамлаш лозимлиги тўғрисидаги таклифдан 2025-йил 25-февралдаги ЎРҚ-1037-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати консепсиясининг 17-банди “в” кичик бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 13-мартдаги №3/дн-53-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши диний соҳадаги давлат сиёсатини амалга оширишда конфессиялараро тотувликни ва диний бағрикенгликни таъминлашда давлат органлари, диний ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишига хизмат қилади;
Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати консепсиясини амалга оширишда кенг жамоатчилик, нодавлат нотижорат ташкилотлари, диний ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда фуқаролар билан “ко-регуляция” ва очиқ ҳисобдорлик механизмлари (жамоат эшитувлари, ижтимоий экспертиза, регулятор таъсирни баҳолаш – РИА, очиқ маълумотлар ва ҳисоботлилик, низоларни ҳал этишнинг процессуал кафолатлари)ни жорий этган ҳолда тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш лозимлиги тўғрисидаги таклифдан 2025-йил 25-февралдаги ЎРҚ-1037-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати консепсиясининг 40-банди иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 13-мартдаги №3/дн-53-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши диний соҳадаги давлат сиёсатини амалга оширишда кенг жамоатчилик, нодавлат нотижорат ташкилотлари, диний ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда фуқаролар билан ҳамкорлик мустаҳкамланишига хизмат қилади.