Шукуров Жахонгир Раббонаевичниг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистон Республикасида ярашув институтини қўллаш ва уни такомиллаштириш истиқболлари”, “12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Yu1354
Илмий раҳбар: Тулаганова Гулчехра Захитовна, юридик фанлар доктори, прοфессοр
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Астанов Истам Рустамович, юридик фанлари доктори, профессор Миразов Даврон Мирагзамович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқот мақсади жиноят процессида ярaшув институтини қўллаш муаммолари юзасидан комплекс илмий-назарий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда амалдаги Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал қонунчилигини ва ярашувни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат..
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ярашувга билан боғлиқ ишларни юритишда қонунчиликка мувофиқ ваколатли ёки бошқа шахслар медиатор сифатида иштирок этиши амалиётини қонунийлаштириш ва такомиллаштириш зарурлиги асосланган.
ярашувга доир ишлар юзасидан жабрланувчи (фуқаровий даъвогар, қонуний вакил), гумон қилинувчи, айбланувчи ва медиаторлар иштирокида ярашув битимини тузиш, уни ишни кўриб чиқаётган oргaн рaҳбaри вa прoкурoр тoмoнидaн тaсдиқлaш ҳамда ярашув битимини ярашувни мустаҳкамловчи асослар деб ҳисоблаш зарурлиги асосланган;
терговга қадар текширувда жиноят ишини қўзғатмасдан ярашув институтини қўллаш орқали жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахслари томонидан ишни судга қадар юритишнинг барча босқичларида жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш қарори орқали тамомлашни қонунчиликка киритиш зарурлиги асосланган;
тарафлар ярашув тўғрисидаги аризани суднинг юқори инстанцияларида суд муҳокамасидан ўтказилаётганда берган бўлса ёки жиноят ярашувга тушадиган моддага қайта малакаланганда суд уни дарҳол ярашув асосида кўриб чиқишини қонунчиликка киритиш зарурлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот асосида олинган натижалар қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
Ярашув билан боғлиқ ишларни юритишда қонунчиликка кўра ваколатли ёки бошқа шахслар медиатор сифатида иштирок этишга жалб қилинади деган қоидани Жиноят-процессуал кодексининг 582-моддасига учинчи қисм сифатида китириш ҳақидаги таклифи, шунингдек, ЖПКнинг 6-бобига) янги 741-модда (Медиатор) ва 742-модда (Медиаторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари)ларини киритиш ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг “Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилади (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 28 февралдаги 3/dn-42-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий қилиниши ярашув билан боғлиқ ишларда медиаторларнинг имкониятларидан фойдаланиш орқали ярашувнинг барқарорлигини таъминлашга, такомиллаштиришга хизмат қилади.
Ярашувни расмийлаштиришда жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёхуд унинг қонуний вакили томонидан ишни тугатишни сўраб берилган ариза, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар, қонуний вакил), гумон қилинувчи, айбланувчи ва медиаторлар иштирокида тузилган ҳамда ишни кўриб чиқаётган oргaн рaҳбaри вa прoкурoр тoмoнидaн тaсдиқлaнган ярашув битими асос ҳисобланади деган қоидани Жиноят-процессуал кодексининг 582-моддасига тўртинчи қисм сифатида китириш ҳақидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг “Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилади (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 28 февралдаги 3/dn-42-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши ярашув билан боғлиқ ишларда ярашув тўғрисидаги аризага қўшимча асос бўлиб, ярашув шартларининг тўлиқ бажарилганини, етказилган зарарларнинг қопланганлиги тасдиқловчи қўшимча асос сифатида хизмат қилади.
Терговга қадар текширувда жиноят ишини қўзғатмасдан ярашув институтини қўллаш орқали жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахслари томонидан ишни судга қадар юритишнинг барча босқичларида жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш қарори орқали тамомлашни белгиловчи қоидани ЖПКнинг 583-моддаси биринчи қисми, ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, ЖПКнинг 333-модданинг биринчи қисми, ЖПКнинг 584-моддаси биринчи қисмига киритиш ҳақидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикасининг “Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилади (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 28 февралдаги 3/dn-42-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши ярашувни жиноят ишини қўзғатмасдан терговга қадар текширув вақтида жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахслари томонидан қўллай олишига, жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш қарори билан ишни тамомлаш орқали тергов ва суддаги иш ҳажмининг камайишига хизмат қилади.
Агар ярашув тўғрисидаги ариза иш биринчи инстанция судида, шунингдек, апеллация, кассация тартибида суд муҳокамасидан ўтказилаётганда берилган бўлса, суд уни дарҳол кўриб чиқишга киришади деган қоидани ЖПКнинг 583-моддаси тўртинчи қисмига киритиш ҳақидаги, шунингдек, жиноят иши суднинг қайси инстанцияларида кўрилаётганлигидан қатъий назар судья судланган шахснинг ҳаракатларини Жиноят кодексининг 661-моддаси таъсир доирасига тушадиган моддага қайта квалификация қилиш кераклиги тўғрисида хулосага келган тақдирда, унинг қилмишини қайта квалификация қилиб, Ўз.Р. ЖПК 583-моддаси талаблари тўлиқ бажарилса ва тарафлар ярашган тақдирда ишни ярашув асосида тугатиш лозимлиги тўғрисидаги таклифлари Ўзбекистон Республикасининг “Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини тайёрлашда (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 28 февралдаги 3/dn-42-сон далолатномаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6041-сон Фармонининг 3-банди тўртинчи хатбошисини “шахсга эълон қилинган айблов, жиноят иши суднинг қайси инстанциясида кўрилаётганлигидан қатъий назар, ярашув институтии доирасига тушадиган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддаси ёки қисмига ўзгартирилган ҳолларда ярашув институтини қўллаш тартибини жорий қилиш” таҳририда ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш муаммоларини таҳлил қилиш бошқармасининг 2024 йил 14 августдаги 27/2-195-24-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг жорий қилиниши айблов хулосаси билан судга юборилган ишларда юқори инстанцияларда ярашувга ариза берилганда ҳамда қилмиш ярашувга тушадиган моддага қайта малакаланганда, бу ишларга ярашувни қўллаш орқали унинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган.