Sayt test rejimida ishlamoqda

Захирова Наргиза Неъматовнанинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий тарқалган бачадон бўйни саратонида кичик тос аъзолари экзентерациясидан кейин тос тубининг хирургик реконструкциясига янгича ёндашиш», 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/Tib326.

Илмий маслаҳатчи: Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04.12.2018.Tib.77.01.

Расмий оппонентлар: Ходжаев Абдувохид Валиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Султанов Саидазим Насирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исламбекова Зулфия Астанакуловна, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Н.Н. Блохин номидаги Россия онкология илмий маркази федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).

Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий тарқалган бачадон бўйни саратонида жарроҳлик тактикасини такомиллаштириш орқали даволаш самарадорлигини ошириш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

маҳаллий тарқалган бачадон бўйни саратонининг бирламчи ва қайталанган ҳолларида жарроҳлик усулининг реконструктив босқичини оптималлаштириш ёрдамида янги услубий ёндашувлар ишлаб чиқилган;

тос аъзолари экзентерацияси жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун маҳаллий тарқалган бачадон бўйни саратони билан касалланган беморларни танлаш мезонлари такомиллаштирилган;

тос аъзолари экзентерациясидан сўнг реконструктив-пластик жарроҳлик усуллари такомиллаштирилган;

бўш тос тубини тери кесмаси билан пластикасини амалга ошириш ёрдамида жарроҳлик амалиётининг бевосита асоратлари камайиши ва ҳаёт сифати кўрсаткичлари яхшиланиши исботланган;

тос аъзолари экзентерациясидан сўнг чаноқ туби дефектини ёпиш учун ўтказиладиган турли реконструктив-пластик жарроҳлик усулларининг  қиёслаш асосида янги услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Маҳаллий тарқалган бачадон бўйни саратонида кичик тос аъзолари экзентерациясидан кейин тос тубининг хирургик реконструкциясига янгича ёндашишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Онкологияда тос аъзолари экзентерацияси» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 ноябрдаги 8н-р/219-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма бачадон саратонига олиб келувчи етакчи омилларни, ривожланиш механизмини баҳолаш,  касалликни эрта ташхислаш ва экзентерация усулларини такомиллаштириш имконини берган;

«Маҳаллий тарқалган бачадон бўйни саратони клиник хусусиятлари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 ноябрдаги 8н-р/219-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма маҳаллий тарқалган бачадон бўйни саратони клиник хусусиятларини мукаммал таҳлил қилиш ва замонавий хирургик усулини жорий қилиш ва хирургик амалиёти самарасини такомиллаштириш имконини берган;

маҳаллий тарқалган бачадон бўйни саратонида кичик тос аъзолари экзентерациясидан кейин тос тубининг хирургик реконструкциясига янгича ёндашувни ишлаб чиқиш ва олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий онкология ва радиология тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази онкология ва радиология марказининг Сирдарё ва Фарғона вилояти  филиаллари маҳаллий диспансер бўлимларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 февралдаги 8н-з/16-сон маълумотномаси).  Олинган тадқиқот натижалари  беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, маҳаллий тарқалган бачадон бўйни саратони билан касалланган беморларнинг ремиссияси ва умрини узайтириш муддатларини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish