Аҳмаджонова Одина Анваржон қизининг педагогика фанлари бўйича фалсафа  доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқиш компетенсиясини ривожлантириш методикаси (СТЕАМ таълим технологияси мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.3.PhD/Ped4964 
Илмий раҳбар: Мисиров Соҳибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи:Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02 рақамли бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Муминова Дилафрўз Акбаралиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ботирова Палина Хошимжоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллар институти 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқиш компетенсиясини СТЕАМ таълим технологияси асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
инглиз тили дарсларида юқори синф ўқувчиларининг СТЕАМ таълим технологияси асосида ўқиш компетенсиясини ривожлантиришнинг лингвистик (нутқий йўналганлик, тил тажрибасини ҳисобга олиш, нутқ намунаси асосида тил ўргатиш, тил машқлари ва нутқ амалиёти бирлиги) ва лингводидактик (фаоллик, кўргазмалилик ва пухта ўзлаштириш) тамойиллари ўқиш компетенсиясини ривожлантиришга доир “Сўровга асосланган таълим (Инқуирй-басед леарнинг)”, “Лойиҳага асосланган таълим (Прожеcт-басед леарнинг)” ва “Муаммога асосланган таълим (Проблем-басед леарнинг)” каби  замонавий ёндашувларни инглиз тили ўқитиш жараёнига интеграциялаш асосида назарий ва методик жиҳатдан асослаб берилган;
инглиз тилида СТЕАМ таълим технологияси асосида юқори синф ўқувчиларининг ўқиш малакаларини ривожлантиришга қаратилган тил ва нутқий машқлар тизими визуал ижодкорлик (висуал cреативитй), моделлаштириш, таснифлаш (cлассифиcатион), жамоа бўлиб ишлаш (гроупwорк), танқидий фикрлаш (cритиcал тҳинкинг) машқларини матнни ўқишнинг уч босқичли тайёрлов (матн-олди), машқ қилиш (матн билан ишлаш) ҳамда қўллаш (матндан кейинги) босқичларида интеграциялаш асосида методик таъминоти ишлаб чиқилган;
инглиз тили дарсларида СТЕАМ таълим технологияси асосида ўқувчиларнинг ўқиш компетенсиясини ривожлантиришни белгиловчи паст, қуйи, ўрта ва юқори даражалари чет тилларни билишнинг умумевропа талаблари Б1 даражасида ривожланганлигини белгиловчи мезонлар тизими билан бирга матнни олдиндан фаҳмлаш (антисипация), мантиқий тушуниш ва ички нутқий эшитув каби психо-физиологик механизмаларни матн билан ишлаш босқичлари, шунингдек, ўқишнинг танишув (флуентлй-реадинг), ўрганув/мутолаа (cлосе-реадинг) ва кузатув (скимминг-реадинг) турлари ҳамда ўқиш техникаси каби машқларни ўзаро интеграциялаш асосида аниқланган;
инглиз тили дарсларида юқори синф ўқувчиларининг СТЕАМ таълим технологияси асосида ўқиш компетенсиясини ривожлантириш мазмуни ўқишга доир нутқ мавзулари (Сcиенcе, Течнологй, Энгинееринг, Арц, Матҳематиcс), тил материали ҳисобланган лексика, грамматика ва талаффуз бирликларини ўқишни ўргатишнинг замонавий тамойиллари (Реадинг Стратегиес) ақлий ҳужм (браинсторминг), инсерт, ҳаракатли, дидактик ва ролли ўйин технологиялари билан ўзаро (интернал) методик таъминоти ишлаб чиқилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тили дарсларида ўқувчиларнинг ўқиш компетенсиясини СТЕАМ таълим технологиялари асосида ривожлантиришга доир ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
инглиз тили дарсларида юқори синф ўқувчиларининг СТЕАМ таълим технологияси асосида ўқиш компетенсиясини ривожлантиришнинг лингвистик (нутқий йўналганлик, тил тажрибасини ҳисобга олиш, нутқ намунаси асосида тил ўргатиш, тил машқлари ва нутқ амалиёти бирлиги) ва лингводидактик (фаоллик, кўргазмалилик ва пухта ўзлаштириш) тамойиллари ўқиш компетенсиясини ривожлантиришга доир “Сўровга асосланган таълим (Инқуирй-басед леарнинг)”, “Лойиҳага асосланган таълим (Прожеcт-басед леарнинг)” ва “Муаммога асосланган таълим (Проблем-басед леарнинг)” каби  замонавий ёндашувларни инглиз тили ўқитиш жараёнига интеграциялаш асосида назарий ва методик жиҳатдан асослаб беришга доир илмий назарий асосланган таклифларидан 2023-2024-йилларда Наманган давлат чет тиллари институтида бажарилган “Эрасмус+Cапаcитй Буилдинг Прожеcт 101129076 Эмпоwер: Wомен Энтрепренеуршип, Эмпоwермент, эмплоябилитй анд селф-cонфиденcе” лойиҳасининг таълимий ва маданий соҳадаги тадбирлар ва амалий ишларида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 5-июндаги 1282-03-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг инглиз тилида ўқиш компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган машқлар мажмуи ва методик тавсиялари таълим сифатини оширишга хизмат қилган;
инглиз тилида СТЕАМ таълим технологияси асосида юқори синф ўқувчиларининг ўқиш малакаларини ривожлантиришга қаратилган тил ва нутқий машқлар тизими визуал ижодкорлик (висуал cреативитй), моделлаштириш, таснифлаш (cлассифиcатион), жамоа бўлиб ишлаш (гроупwорк), танқидий фикрлаш (cритиcал тҳинкинг) машқларини матнни ўқишнинг уч босқичли тайёрлов (матн-олди), машқ қилиш (матн билан ишлаш) ҳамда қўллаш (матндан кейинги) босқичларида интеграциялаш асосида методик таъминоти ишлаб чиқишга доир хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМнинг маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар муҳарриятининг эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз” номли дастурларининг 2024-йилнинг март ва май ойларида эфирга узатилган ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМнинг 2024-йил 27-майдаги 04-36-677-сонли маълумотномаси). Натижада, СТЕАМ таълим технологияси асосида юқори синф ўқувчиларининг инглиз тилида ўқиш компетенсиясини ривожлантириш технологияси оммалаштирилган;
инглиз тили дарсларида СТЕАМ таълим технологияси асосида ўқувчиларнинг ўқиш компетенсиясини ривожлантиришни белгиловчи паст, қуйи, ўрта ва юқори даражалари чет тилларни билишнинг умумевропа талаблари Б1 даражасида ривожланганлигини белгиловчи мезонлар тизими билан бирга матнни олдиндан фаҳмлаш (антисипация), мантиқий тушуниш ва ички нутқий эшитув каби психо-физиологик механизмаларни матн билан ишлаш босқичлари, шунингдек, ўқишнинг танишув (флуентлй-реадинг), ўрганув/мутолаа (cлосе-реадинг) ва кузатув (скимминг-реадинг) турлари ҳамда ўқиш техникаси каби машқларни ўзаро интеграциялаш асосида аниқлашга доир амалий таклифлардан “Wе леарн СТЕАМ тҳроугҳ Энглиш (Инглиз тилини СТЕАМ асосида ўрганамиз)” номли ўқув-методик қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 4-июндаги 01/11-6-366-сон маълумотномаси). Натижада, СТЕАМ таълим технологияси асосида юқори синф ўқувчиларининг инглиз тилида ўқиш компетенсиясини ривожлантиришнинг методик таъминоти яратилган;
инглиз тили дарсларида юқори синф ўқувчиларининг СТЕАМ таълим технологияси асосида ўқиш компетенсиясини ривожлантириш мазмуни ўқишга доир нутқ мавзулари (Сcиенcе, Течнологй, Энгинееринг, Арц, Матҳематиcс), тил материали ҳисобланган лексика, грамматика ва талаффуз бирликларини ўқишни ўргатишнинг замонавий тамойиллари (Реадинг Стратегиес) ақлий ҳужм (браинсторминг), инсерт, ҳаракатли, дидактик ва ролли ўйин технологиялари билан ўзаро (интернал) методик таъминоти асосидаги машқлардан юқори синф инглиз тили дарсларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 4-июндаги 01/11-6-366-сон маълумотномаси). Натижада, СТЕАМ таълим технологияси асосида юқори синф ўқувчиларининг инглиз тилида ўқиш компетенсиясини ривожлантиришнинг амалий аҳамияти даражасини оширишга эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish