Неъматова Зарина Фурқат қизининг   
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интегратив ёндашув асосида ўрта бўғин кадрларни тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6814
Илмий раҳбар: Ғаффоров Феруз Ҳасанович – педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш  институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.05/29.12.2023.Ped.48.01
Расмий оппонентлар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуназарова Наргиза Фатхуллаевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.   
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Интегратив ёндашув асосида бўлажак тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштииршдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касбий таълим муассасалари ва мактабгача таълим ташкилоти ҳамкорлигини таъминлашнинг илмий-методик асослари орқали бўлажак тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлашга хизмат қилувчи тамойилларга асосланган ҳолда мактабгача таълим ташкилоти ва касбий таълим муассасалари тармоқлараро интеграция тузилмаси такомиллаштирилди;
интегратив ёндашув асосида бўлажак тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлаш технологиялари тезкор қарор ва тизимли таҳлил каби амалий фаолиятнинг интегратив кўникмаларини ривожлантирувчи имитация машқларини ассоциатив ўқув жараёнида даврий мониторингли қўллаш асосида такомиллаштирилган;
интегратив таълим муҳитида бўлажак тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси мазмунига “Он тҳе жоб траининг”, “ВАК”, “Cритиcал тҳинкинг девелопмент течнологй”, “Блаcк бох тестинг” каби интерактив методларни амалиётга йўналтирилган таълим тамойиллари асосида сингдириш орқали такомиллаштирилди;  
бўлажак тарбиячиларга қўйиладиган компетенсиявий талаблар ва сифат кўрсаткичларини баҳолашнинг репродуктив, маҳсулдор, ижодий даражаларини белгилашда дифференциал, прогрессив ва интегратив методларни қўллаш асосида  тарбиячиларнинг касбий фаолиятга тайёргарлик даражасини аниқлаш ва диагностик баҳолаш тизими такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўқувчиларнинг касбий тайёргарлигини интегратив ёндашув асосида ривожлантиришнинг назарий асослари юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
касбий таълим муассасалари ва мактабгача таълим ташкилоти ҳамкорлигини таъминлашнинг илмий-методик асослари орқали бўлажак тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлашга хизмат қилувчи тамойилларга асосланган ҳолда мактабгача таълим ташкилоти ва касбий таълим муассасалари тармоқлараро интеграция тузилмаси такомиллаштиришга доир таклифлардан (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим агентлигининг 2024-йил 1-июлдаги 03-03/1-591-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган электрон дарслик тарбиячи касби мутахассисларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган; 
Интегратив ёндашув асосида бўлажак тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлаш технологиялари тезкор қарор ва тизимли таҳлил каби амалий фаолиятнинг интегратив кўникмаларини ривожлантирувчи имитация машқларини ассоциатив ўқув жараёнида даврий мониторингли қўллаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан “Ўқувчиларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” номли илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим агентлигининг 2024-йил 1-июлдаги 03-03/1-591-сон маълумотномаси).  Натижада, мазкур модел касбий таълим мутахассисларининг касбий тайёргарлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
интегратив таълим муҳитида бўлажак тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси мазмунига “On the job training”, “VAK”, “Critical thinking development technology”, “Black box testing” каби интерактив методларни амалиётга йўналтирилган таълим тамойиллари асосида сингдириш орқали такомиллаштиришга оид таклифлардан (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим агентлигининг 2024-йил 1-июлдаги 03-03/1-591-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ўқитиш технологиялари ва баҳолаш мезонлари ўқувчиларни касбий тайёргарлик даражаларини аниқлашга ва таълим сифатини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish