Қодиров Нажмиддин Элмирза ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Индивидуал ёндашуви асосида талабаларда лойиҳалаш-конструксиялаш компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (Сув тежамкор суғориш технологиялари фани мисолида)”
13.00.02 – таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2. PhD /P7674.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Муқимов Байрамали Раҳимович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори,
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.04/30.04.2021.Т.111.04 рақамли Илмий кенгаш асосида ташкил этилган бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлар доктори,парафессор. Химматалиев Дўстназар Омонович; техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Қўчқоров Журат Жалилович.
Етакчи ташкилот – Жиззах политехника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Индивидуал ёндашув асосида талабаларда лойиҳалаш-конструксиялаш компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: қуйидагилардан иборат.
индивидуал ёндашув қўлланилган таълим жараёнида талабанинг лойиҳалаш ва конструксиялаш бўйича компетенсиясини ривожлантириш жараёни дидактик имкониятларни ҳисобга олган ҳолда шаклланади. Бу жараён шахснинг мавжуд қобилиятлари, тафаккур даражаси ва ижодий ғояни лойиҳа кўринишида мустақил намоён эта олишига таянади. Шу билан бирга, рефлексив мулоҳаза юритиш, конструктив режалаштириш ва муаммони мустақил ҳал этиш кўникмалари асосида унинг мазмуни аниқлаштирилган;
талабаларда лойиҳалаш ва конструксиялаш компетенсиясини шакллантириш модели янгиланган кўринишда ишлаб чиқилган бўлиб, бунда конструксия вазифалари ҳамда лойиҳалаш жараёнлари таълим муассасалари ва саноат ҳамкорлари билан ҳамкорликда, жамоавий ва босқичма-босқич тарзда такомиллаштирилган;
индивидуал ёндашув асосида лойиҳалаш-конструксиялаш компетенсияларини ривожлантириш методикаси билим ва кўникмаларни фанлараро лойиҳалар ҳамда симуляторлар орқали фаоллаштириш, амалий, ижодий ва ижтимоий қадриятларга йўналтирилган жараёнларни мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
сув хўжалиги ва мелиорация йўналиши талабаларини касбий тайёрлаш жараёнида лойиҳалаш-конструксиялаш компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги-лойиҳалаш жараёнида яратилган маҳсулотнинг инновационлиги ва амалий қиймати, мустақил қарор қабул қилишдаги креатив маҳорати ҳамда касбий тайёргарлигини амалий-креатив рефлекцияга йўналтириш асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Индивидуал ёндашуви асосида талабаларда лойиҳалаш-конструксиялаш компетенсиясини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларда индивидуал ёндашув асосида лойиҳалаш-конструксиялаш компетенсиясини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари шахс индивиудал хусусиятлари ҳамда муҳандислик фаолиятининг конструктив хусусияттини инобатга олган ҳолда аналитик-диагностик; мотивацион-мўлжалли; мақсадли-ташхисли; касбий-изланувчилик; рефлексив-баҳолаш (якуний) каби босқичлардан иборат яхлит алгоритмик жараён сифатида аниқлаштирилганлигига доир хулосалардан “Сув тежамкор суғориш технологиялари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ОТФИВнинг 25.06.2025 йил 218-сон буйруғи, № 39720 гувоҳнома). Натижада, мазкур ўқув-услубий таʼминот орқали бўлажак муҳандис тайёрлашнинг сифатини оширишга эришилган;
талабаларнинг лойиҳалаш-конструксиялаш компетенсиясини ривожлантиришнинг функсионал модели жараёнли блокига мотивацион, конструктив, коммуникатив, ташкилий, индивидуал ва услубий шарт-шароитларга мувофиқ индивидуал ривожланиш дастури, электрон платформа ва индивидуал тадқиқот топшириғини татбиқ этиш асосида такомиллаштирилган маълумотлардан хулосалардан “Сув тежамкор суғориш технологиялари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ОТФИВнинг 25.06.2025 йил 218-сон буйруғи, № 39720 гувоҳнома). Натижада, бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш-конструксиялаш компетенсияларини ривожлантириш жараёни тизимли ташкил этилишига хизмат қилган;
индивидуал ёндашув асосида сув хўжалиги ва мелиорация юналиши талабаларининг лойиҳалаш-конструксиялаш компетенсияларини ривожлантириш методикаси шахс рефлексивлик ҳолатини мунтазам коррексиялаш бўйича индивидуал фаолиятнинг ижобий динамиклигини кенгайтиришга йўналтирилган индивидуал таълим траекторияси асосида такомиллаштрилганлигига доир хулосалар “Сув тежамкор суғориш технологиялари” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси ОТФИВнинг 25.06.2025 йил 218-сон буйруғи, № 39720 гувоҳнома). Натижада, бўлажак муҳандиснинг лойиҳалаш-конструксиялаш компетенсияларини ривожлантиришга доир илмий-методик тавсияларни оммалаштиришга эришилган.