Турсунов Шохжахон Мустафоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашё доломитдан брусит ажратиб олиш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Т5029.
Илмий раҳбар: Ихтиярова Гулнора Акмаловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Тўраев Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор; Жуманова Миясар Ортиковна, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё Деҳқонобод доломитини сулфат кислота билан қайта ишлаш орқали брусит ҳамда гипс ажратиб олишнинг ресурстежамкор технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий Деҳқонобод доломитидан магний оксид (МгО) олишнинг лаборатория шароитида асосланган технологик усули аниқланган;
Деҳқонобод доломитни Ҳ2СО4 билан парчалаш жараёнининг мақбул технологик параметрлари, кислота консентрацияси 30%, стехиометрик меёри 100%, доломитни парчаланиш ҳарорати ва давомийлиги мос равишда 50оC ва 60 дақиқага тенг эканлиги ва бунда магнийни эритмага ўтиш самарадорлиги 99,62-99,97% бўлиши аниқланган;
магний сулфат эритмасидан магний гидроксидни чўктиришнинг аммиакли нейтраллаш жараёни чуқур таҳлил қилиниб, пҲ = 11 - 11,5, ҳарорат 25 - 30°C бўлганда, 100% чўкиш самарадорлиги исботланган;
магний оксид, гипс ҳамда аммоний сулфат олишнинг мақбул таркиби ХРД-рентгенафазали, СЕМ-сканерловчи электрон микроскоп, ИҚ-спектроскопик, ТГА-Термогравиметрик ва физик-кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида аниқланган;
Деҳқонобод доломитини 30% ли сулфат кислота билан 10:1 гидромодулда парчалашнинг энг оптимал шароити эканлиги ҳамда бунда тоза брусит (МгО-82,0%) олиш исботланган;
Деҳқонобод доломитидан брусит олишдан ташқари магний оксид (МгО), гипс (CаСО4·2Ҳ2О) ва аммоний сулфат ((НҲ4)2СО4) олишнинг ресурстежамкор ва чиқиндисиз комплекс технологияси исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашё Деҳқонобод доломитини сулфат кислота билан қайта ишлаш орқали брусит ҳамда гипс ажратиб олишнинг илмий асосларини ўрганиш орқали чиқиндисиз ресурстежамкор комплексли технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Деҳқонобод доломитидан брусит ажратиб олишнинг такомиллаштирилган технологияси “Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг “2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйҳати”га киритилган (“Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг 2025 йил 26 июндаги 2232/052-сонли маълумотномаси). Натижада, ажратиб олинган бруситнинг магний оксиди таркиби 82% бўлиши ҳамда олинган брисут реагенти минерал ўғитларнинг гигроскопик хоссаларини яҳшилаш имконини беради;
маҳаллий хомашё доломитдан брусит олиш технологиясининг такомиллаштирилган қурилмаси “Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг “2025-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйҳати”га киритилган (“Деҳқонобод калий заводи” АЖнинг 2025 йил 26 июндаги №2232/052 – сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашё табиий доломитдан брусит, қурилиш материалларида кенг қўлланиладиган гипс, аммиакли ўғит ажратиб олиш имконини беради.