Латипов Хуршид Равшановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Евро-5 талабларига жавоб берадиган юқори октанли автомобил бензинлари ишлаб чиқаришнинг янги технологиясини яратиш», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/T5549.
Илмий раҳбар: Адизов Бобиржон Замирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.  
Расмий оппонентлар: Исмаилов Ойбек Юлибоевич, техника фанлари доктори, профессор; Игамкулова Наргиса Абдувалиевна, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Евро-5 талабларига жавоб берадиган юқори октанли автомобиль бензинлари ишлаб чиқишнинг янги технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
изомеризация жараёни учун юқори сифатли хом ашё олишда уч фазали сплиттернинг оптимал иш режими яъни ҳарорат 179°C ва босим P=3,8 бар эканлиги аниқланган;
Евро-2 стардартига жавоб берадиган АИ-80 (50%), изопентан (30%) ва биоэтанол (20%) ларни компаундлаш орқали октан сони 12 пункга ортган Евро-3 бензин олиш имконияти аниқланган;
гидротозаланган нафтани юқори самарали фракцияларга ажратишга мўлжалланган колонна 144 та тарелка ва иккита ребойлер билан жиҳозланади, ҳамда 68°C дан 179°C гача бўлган ҳарорат градациясини таъминлаши ва юқори селективликка эга фракцияларни олиш имконини бериши исботланган;
Евро-5 талабларига жавоб берадиган юқори октанли автомобиль бензини олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Риформат ва изомеризация компонентлари асосида Евро-5 талабларига жавоб берадиган юқори октанли автомобиль бензинларини ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
изопентан, енгил нафта ва оғир нафталарни самарали ажратиш учун уч фазали сплиттерни қўллаш технологияси “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2025 йил 14 августдаги 37-48/2010-сонли маълумотномаси). Натижада, сплиттер режимини мақбул шароитларида 10-15% энергия тежаш имконини беради;
маҳаллий хомашёлар асосида Евро-5 талабларига жавоб берадиган юқори октанли бензин олиш технологияси “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг “2026–2030 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2025 йил 14 августдаги 37-48/2010-сонли маълумотномаси). Натижада, октан сони 92-98 (RON) бўлган бензин олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish