Жумаева Гулнисо Юлчи қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Сувни органик ва ноорганик ифлослантирувчилардан тозалаш учун акриламид сополимерлари асосида флокулянтлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т5223.
Илмий раҳбар: Эшметов Иззат Досимбатович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.К/Т.35.01. 
Расмий оппонентлар: Махкамов Равшан Рахимович, кимё фанлари доктори; Абдурахимов Акмал Ходжиакбарович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: акриламид сополимерлари асосида флокулянтлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда улар ёрдамида сувни органик ва ноорганик ифлослантирувчилардан тозалашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
7ФАК–8ФАК сополимерлари учун оптимал синтез шароитлари АА/АК = 7–8/1 нисбатида 45–50 °C да, 7ФМК–8ФМК сополимерлари учун эса АА/МК = 7–8/1 нисбатида 50–55 °C да эканлиги, бу полимеризация тезлиги ва инициаторнинг парчаланиши ўртасидаги мувозанат билан боғлиқ бўлиб, юқори ўним ва қовушқоқлик кўрсаткичларини таъминлаши аниқланган;
АА–АК ва АА–МК сополимерлари сувда эрувчан қолдиқ мономерларсиз амидо-карбоксил груҳларга эга чизиқли статистик занжирлардан ташкил топган ва термобарқарорлиги билан фарқланиб (8ФМК учун кимёвий деструксия бошланиши ~40–50 °C га юқорига силжиши қайд этилган), бу эса малеинат бўғинида иккита карбоксил гуруҳининг ёнма-ён жойлашуви билан исботланган;
калций карбонат суспензиясида 8ФМК 0,125–0,20 % консентрацияда 88 % гача, 8ФАК эса ≈0,25 % да 75 % атрофида тиниқлашишни таъминлаб (бентонит суспензиясида 8ФАК ва 8ФМК 0,25–0,50 % диапазонда 82–88 ва 70–75 %), бу CаCО3 юзасида 8ФМК нинг карбоксил гуруҳлари орқали ҳосил бўладиган калсий-координацион «кўприклар» ва манфий зарядланган смектит пластинкаларида узун полимер кўприклар талаб этилиши билан боғлиқлиги аниқланган;
барқарор «нефт–сув» эмулсияларида ҳар икки сополимер ҳам тизимни кўприксимон флокуляция режимига тез ўтказиши ва 8ФМКнинг 0,25 % миқдорида тиниқлашиш тезлиги т50 ≈ 15 соат, 8ФАК учун эса т50 ≈ 16–17 соат бўлиб, бу 8ФМК системасида фазолар ора чегара плёнкасида юқори адсорбсион/координацион қобилиятига эга карбоксил гуруҳлари миқдори кўплиги билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акриламид сополимерлари асосида сувни тозалаш учун флокулянтлар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оқава сувларни органик ва ноорганик мддалардан тозалаш учун флокулянтлар ишлаб чиқариш технологияси «Электрокимёзавод» АЖ ҚКнинг «2025-2026-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Электрокимезавод» АЖ ҚКнинг 2025 йил 25 августдаги  95-сонли маълумотномаси). Натижада, синтез қилинган маҳсулотлар маҳаллий шароитида импорт қилинган флокулянт аналогларини тўлиқ алмаштириш имконини беради;
акрил ва малеин кислоталари билан акриламид сополимерлари асосида оқава сувларни тозалаш учун флокулянтлар «Электрокимёзавод» АЖ ҚКнинг «2025-2026-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Электрокимезавод» АЖ ҚКнинг 2025 йил 25 августдаги  95-сонли маълумотномаси). Натижада, қолдиқ ко'рсаткичларини тижорат ПААГА нисбатан муаллақ моддалар 20-30 %, лойқалик 25-35 %, ХПК 20-35 %, БПК₅ 25-30% ва умумий органик углерод 20-30 % га камайтириш орқали техник сувга мувофиқлигини та'минлаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish