Sayt test rejimida ishlamoqda

Садирова Шахло Собировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда папилломавирус инфекциясининг тарқалганлиги, клиник-иммунологик жиҳатлари ва даволаш тактикаларини мукаммаллаштириш», 14.00.10–Юқумли касалликлар, 14.00.04–Оториноларингология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib637.

Илмий раҳбарлар: Мусабаев Эркин Исакович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хасанов Саидакром Аскарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Вирусология илмий-текшириш институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06. 2017.Tib.30.03.

Расмий оппонентлар: Ибадова Гулнара Алиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Маткулиев Хайитбой Маткулиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда папилломавирус инфекциясининг тарқалганлигини аниқлаш, клиник-иммунологик жиҳатларини ва даволаш тактикаларини мукаммаллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

одам папилломаси вируси болаларда қайталовчи ювенил респиратор папилломатозда 100% ҳолларда учраши аниқланган;

қайталовчи ювенил респиратор папилломатоз ривожланишини она ёки ота томондан жинсий аъзоларида папиломатоз, тери ва шиллиқ қаватлар кондилома/папилломаси, она ёшини 25 дан юқори бўлиши каби юқори хавф омиллари исботланган; 

касалликни қайталашга олиб келувчи болани сунъий овқатлантириш, аллергия, Derkay анатомик кластери бўйича балл 8 дан юқори бўлиши исботланган;

тез қайталовчи ювенил респиратор папилломатозда организм иммунологик хусусиятларининг ривожланишига одам папилломаси вируси инфекцияси таъсири ва даволаш самарадорлиги ҳар хил ёшли болаларда аниқланган;

адъювант даволашнинг турли схемаларини қайталовчи ювенил респиратор папилломатозни жарроҳлик усулида даволаш билан бирга комплекс қўллашнинг клиник самарадор усули яратилган. 

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Болаларда ҚЮРПни даволаш самарасини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Болаларда ҳиқилдоқ папилломатозларида иммунокорригирловчи даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 12 июндаги 8н-д/148-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда ҳиқилдоқ папилломатози тарқалганлигини ўрганиш, жарроҳлик аралашувидан кейин иммуномодулятор дори воситалари циклоферон ва лактофлор билан мажмуавий равишда даволаш имконини берган;

болаларда ОПВни тарқалганлиги, уни даволаш усулларини такомиллаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ва Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникаси амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 20 февралдаги 8н-д/28-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши касаллик ремиссиясини 1,2–1,5 баробар чўзиш ва дори-дармонлар, реабилитация ва парваришга харажатларни 25% га камайтириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish